JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.76K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
509-11-модда. Ишни кассация инстанцияси судида қўшимча тарзда кўриш

Агар айрим маҳкумларга тааллуқли кассация шикояти ёки протести бирор сабабга кўра кассация инстанцияси судига бошқа маҳкумларга тааллуқли жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса, шунингдек, агар маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг кассация шикояти, ушбу маҳкумга тааллуқли иш жиноят процессининг бошқа иштирокчисининг кассация шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, кассация инстанцияси суди бундай шикоятни ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ажрим чиқариши шарт.

Агар ишни қўшимча кўриш чоғида кассация инстанцияси суди томонидан чиқарилган ажрим илгари чиқарилган ажримга зид бўлса, иш кассация инстанцияси судида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун кассация инстанцияси суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига юборилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
509-12-модда. Ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш

Кассация инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг ушбу Кодекснинг 497-19-моддасида назарда тутилган асосларга кўра киритган кассация протести бўйича кассация тартибида такроран кўради.

Жиноят ишини кассация инстанцияси судида такроран кўриш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг илгари мазкур ишни кўришда иштирок этмаган беш нафар судьясидан иборат таркибда, ушбу бобда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Кассация инстанцияси суди ишни такроран кўриб чиқишда:
1) кассация инстанцияси судининг ажримини бекор қилишга ёки ўзгартиришга;
2) биринчи, апелляция инстанциялари судининг ҳукмини, ажримини ўз кучида қолдиришга ёки ўзгартиришга;
3) апелляция инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилишга ва ишни апелляция тартибида янгидан кўриш учун юборишга;
4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилишга ва ишни тугатишга ҳақлидир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
509-13-модда. Суд ҳукми, ажрими бекор қилинганидан кейин ишни кўриш

Судининг ҳукми ёки ажрими кассация тартибида бекор қилинганидан кейин иш апелляция инстанцияси суди томонидан умумий тартибда кўрилади.

Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш чоғида жазони кучайтиришга ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга фақат, башарти дастлабки ҳукм ёки ажрим кассация тартибида жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга оид қонунни қўллаш зарурати муносабати билан бекор қилинган бўлса, йўл қўйилади. Апелляция инстанцияси судининг чиқарган ҳукми, ажрими устидан умумий тартибда шикоят берилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
57-боб. ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР ТУФАЙЛИ ИШ ЮРИТИШНИ ҚАЙТАДАН БОШЛАШ
522-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар

Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими янги очилган ҳолатлар туфайли бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан бошланиши мумкин.

Янги очилган ҳолатлар суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолатлардир.

Янги очилган ҳолатлар қуйидагилардан иборат:
1) жабрланувчининг ёки гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, худди шунингдек ашёвий далиллар, тергов ва суд ҳаракатлари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг сохта эканлиги ёки била туриб нотўғри таржима қилинганлиги қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
2) суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига олиб келган жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
3) муайян жиноят ишини кўриш чоғида судья томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;
4) ўз ҳолича ёки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда маҳкумнинг айбсизлигидан ёхуд у ҳукм этилганига нисбатан оғирлиги даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ёхуд оқланган шахснинг ёки ўзига нисбатан иш тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат берадиган бошқа ҳолатлар.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
523-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш муддатлари

Маҳкумнинг фойдасини кўзлаб, айблов ҳукмини янги очилган ҳолатлар туфайли қайта кўриб чиқиш ҳеч қандай муддатлар билан чегараланмайди.

Маҳкумнинг ўлими уни реабилитация қилиш мақсадида иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун монелик қилмайди.

Оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш ҳақидаги суд ажримини ёки айблов ҳукмини жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги муносабати билан қайта кўришга фақат Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жавобгарликка тортишнинг ўтиш муддатлари давомида ва янги ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирилмаган ҳолда йўл қўйилади.

Янги очилган ҳолатлар очилган кун қуйидагича ҳисобланади:
1) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — сохта далиллар тақдим этганликда, била туриб нотўғри таржима қилганликда ёки иш бўйича тергов юритишда ёхуд ишни судда кўришда жиноий суиистеъмол содир этганликда айбли шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган кун;
2) ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисида судга прокурор томонидан протест ёки ушбу Кодекс 524-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар томонидан илтимоснома киритилган кун.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
524-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш

Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи ҳамда унинг вакили кассация инстанцияси судига янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар кассация инстанцияси судига янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида протест беришга ҳақли.

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

1) фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг хабарлари;
2) оммавий ахборот воситаларининг хабарлари;
3) суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда бошқа жиноят ишини кўриш жараёнида олинган маълумотлар.

Агар судга келиб тушган илтимосномада, протестда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолатларни кўрсатувчи маълумотларга ҳавола мавжуд бўлса, судья суриштирув, тергов органларидан ва суддан тегишли процессуал ҳужжатларни талаб қилиб олади ҳамда асослар мавжуд бўлган тақдирда янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани ўз ажрими билан кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади.

Агар судга келиб тушган илтимосномада ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган ҳолатлар кўрсатилган бўлса, суд материалларни тергов ўтказиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Янги очилган ҳолатлар тергов қилинаётганда ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда сўроқ, кўздан кечириш, экспертиза, олиб қўйиш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкин. Тергов натижалари бўйича прокурор уч ойлик муддатда судга янги очилган ҳолатлар туфайли суд ҳукми, ажримини қайта кўриш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли материалларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.

Прокурорнинг хулосасини кўриб чиқиш натижалари бўйича судья ўз ажрими билан янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади.

Судьянинг янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрими манфаатдор шахсларнинг шикоятига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёки унинг ўринбосарларининг протестига кўра, материалларни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан бекор қилиниши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
525-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги аризаларни, хабарларни прокурор томонидан кўриб чиқиш

Агар прокурорга келиб тушган аризада ёки хабарда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги кўрсатилган бўлса, уларни текшириш ёки тергов қилиш натижалари бўйича иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун асослар аниқланганда прокурор кассация инстанцияси судига тегишли протест киритади.

Протест ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда жиноят иши материаллари ва бошқа иш бўйича ҳукмнинг кўчирма нусхаси, шу модда учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда эса тергов материаллари илова қилинган ҳолда судга юборилади.

Прокурор янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун асослар йўқ деб топса, бу ҳақда асослантирилган қарор чиқаради.

Прокурор қарорининг кўчирма нусхаси уч сутка ичида аризачига юборилиб, унга қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ёки янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома билан судга мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
526-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани суд томонидан кўриб чиқиш

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Суд мажлисида прокурор, илтимоснома берган шахс, унинг вакили, ҳимоячиси, суд мажлисига чақирилган бошқа шахслар иштирок этади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги илтимосномани кўриб чиқишга монелик қилмайди. Зарур бўлганда суд уларнинг зиммасига суд мажлисига келиш мажбуриятини юклатишга ҳақли. Қамоқда сақланаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланган ҳолда таъминланиши мумкин.

Суд муҳокамаси тугагач, ажрим чиқарилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
527-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажрими

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, суд қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни янгитдан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судига юбориш тўғрисида;
2) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида назарда тутилган ҳоллар аниқланганда прокурорга юбориш тўғрисида;
3) агар янги тергов ишини юритишга ёки жиноят ишини судда кўришга зарурат бўлмаса, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида;
4) янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлашни рад этиш тўғрисида.

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича чиқарилган суд ажримининг кўчирма нусхаси прокурорга ва аризачига юборилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси бошқа манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосига кўра юборилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
527-1-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли қайта бошланган жиноят иши бўйича иш юритиш

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ

ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ

58-боб. ҲУКМЛАРНИ ВА АЖРИМЛАРНИ ИЖРО ЭТТИРИШ
528-модда. Ҳукмнинг қонуний кучга кириши ва уни ижро эттириш

Агар биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар шикоят бермаган бўлса, ушбу ҳукм унинг устидан апелляция тартибида шикоят ва протест бериш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти ёки протест берилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, иш юқори суд томонидан кўриб чиқилган кунда қонуний кучга киради.

Апелляция инстанцияси судининг ҳукми эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.

Маҳкумлар икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, агар улардан лоақал биттасига тааллуқли ҳукм устидан шикоят ёки протест берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди ишни кўриб чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай туради.

Ҳукм қонуний кучга кирган ёки жиноят иши апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч сутка ичида ҳукм биринчи инстанция суди томонидан ижро эттирилади. Иш фақат биринчи инстанция судига юборилиши лозим ва прокурорга ёки бошқа судга юборилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
529-модда. Суд мажлиси залида қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этиш

Суд ҳукмни эълон қилгач суд мажлиси залида қуйидагиларни қамоқдан ёки уй қамоғидан дарҳол озод қилади:
1) оқланган шахсни;
2) жазо тайинланмаган маҳкумни;
3) жазодан озод этилган маҳкумни;
4) ушлаб туриш ёки эҳтиёт чорасини қўллаш оқибатида қамоқда ёки уй қамоғида бўлган вақтдан ёхуд кассация ёки назорат тартибида бекор қилинган ҳукмга биноан шу иш бўйича жазони ўтаган вақтдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодлиги чекланган маҳкумни;
5) шартли равишда озодликдан маҳрум этилган маҳкумни;
6) озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилган шахсни.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
530-модда. Суд ажримининг қонуний кучга кириши ва уни ижро этиш

Биринчи инстанция судининг ажрими шу ажрим устидан апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан ёхуд шикоят ёки протест билдирилган тақдирда иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилганидан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади.

Суднинг апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин бўлмаган ажрими шу ажрим чиқарилиши биланоқ дарҳол кучга киради ва ижро этилади
.
Жиноят ишини тугатиш ҳақидаги суд ажримининг айбланувчини ёки судланувчини қамоқдан ёки уй қамоғидан озод қилишга оид қисми дарҳол ижро этилиши лозим
.
Апелляция ва кассация инстанцияси судларининг ажрими эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.

Апелляция ва кассация инстанцияси судининг ажрими ушбу Кодекс 49731-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга кўра ижро эттирилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
531-модда. Ҳукмни, ажримни ижро эттириш тартиби

Ҳукм, ажримни ижро эттириш уларни қабул қилган суд зиммасига юклатилади.

Ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш судья ёки суд раиси томонидан ҳукмни ижро этиш мажбурияти юклатилган органга ҳукмнинг нусхаси билан биргаликда юборилади. Ишни апелляция, кассация тартибида кўриш чоғида ҳукм ўзгартирилган тақдирда, ҳукмнинг кўчирма нусхасига апелляция, кассация инстанцияси суди ажримининг кўчирма нусхаси илова қилинади.

Ҳукмни ижро этувчи органлар унинг ижро этилганлиги ҳақида ҳукмни чиқарган судга дарҳол хабар беради. Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум жазони қаерда ўтаётгани ҳақида ҳукмни чиқарган судга хабар бериши шарт.

Суд қарорини ўз вақтида ёки тўла бажармаслик қонунчиликка биноан жавобгарликка сабаб бўлади.

Қонуний кучга кирган ҳукмнинг нусхаси зарур ҳолларда маҳкумнинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига юборилади.

Қонуний кучга кирган ҳукм ҳақида зарур ҳолларда матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка маълум қилинади.

Суд маҳкумни ҳарбий унвонидан ёки махсус унвонидан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, суд ҳукмнинг нусхасини ижро этиш учун ана шу унвонни берган органга юборади. Суд давлат мукофотлари билан тақдирланган ёки олий ҳарбий ёхуд махсус унвонга эга бўлган шахсга нисбатан айблов ҳукмини чиқаришда уни ана шу мукофотлар ёки унвонлардан маҳрум этиш тўғрисида тегишли органга тақдимнома киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилади.

Суд қарорининг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари суд қарорининг нусхаси билан бирга биринчи инстанция суди томонидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига электрон ҳужжат тарзида юборилади.

Қамоқда сақланаётган маҳкумни озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукм қонуний кучга киргани ва ижро эттирилиши ҳақида суд маҳкумнинг оиласини хабардор қилиши шарт.

Қамоқда сақланаётган маҳкум билан учрашувларга ҳукмни ижро эттиришдан аввал ушбу Кодекснинг 477-моддаси асосида рухсат этилади.

Суд томонидан маҳкумнинг вояга етмаган фарзандларини муассасаларнинг, қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг ҳомийлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, суд бу ҳақда болалар турган жойдаги васийлик органига, шунингдек маҳкумга хабар беради.

Маҳкумнинг қаровсиз қолган мол-мулки ва турар жойини қўриқлаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида суд мол-мулк ва турар жой жойлашган ердаги ҳокимликка ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилади, бу ҳақда маҳкумни хабардор этади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
532-модда. Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкумнинг ҳуқуқлари

Ҳукмни ижро этиш босқичида маҳкум: судга ҳукмнинг ижросини кечиктириш ҳақида, касаллиги ёки ногиронлиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақида, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ва муддатидан олдин шартли озод қилиш ҳақида, жазони ижро этиш жойларида сақлаш шароитларини ўзгартириш ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича аризалар беришга; суд мажлисида иштирок этишга ва кўрсатувлар беришга, далиллар тақдим қилишга, илтимослар қилишга ва рад этишга; ишдаги барча материаллар билан танишишга, суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар беришга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
59-боб. ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШДА ЮЗАГА КЕЛГАН МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

533-модда. Ҳукмнинг ижросини кечиктириш

Судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин:
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб қолганида — у соғайгунча;
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума ҳомиладор бўлиб қолса — бир йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
3) маҳкуманинг ёш боласи бўлса — у уч ёшга тўлгунга қадар;
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг меҳнатга яроқли ягона аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин бўлса — уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача кечиктириш ёки тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш масаласини судья ишнинг муайян ҳолатларини ва маҳкумнинг моддий аҳволини эътиборга олиб ҳал қилади.
Ўта хавфли рецидивистларга ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳукмнинг ижросини кечиктириш мумкин эмас.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
534-модда. Касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш тартиби

Маҳкум жазони ўтаётган вақтида жазони ўташга монелик қиладиган руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган ёки бошқа оғир касалликка дучор бўлган тақдирда судья жазонинг ижро қилинишига мутасадди органнинг тақдимномасига биноан, махсус тиббий комиссиянинг хулосасига асосан маҳкумни ўталмай қолган жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Руҳий ҳолатининг сурункали бузилиши юзага келган маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилишда судья унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлашга ёхуд уни соғлиқни сақлаш органлари ёки қариндошлари васийлигига беришга ҳақлидир.

Бундай шахслар соғайган тақдирда, башарти бу ҳол жазонинг ижро этиш муддати тугашига қадар содир бўлса, суд тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахслардан ташқари, оғир касалликка дучор бўлган шахсларни ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласини ҳал этишда судья содир этилган жиноятнинг оғирлигини, маҳкумнинг шахсини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олади.

Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги туфайли озод қилганда судья уни фақат асосий жазодан эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга ҳақли, бу ажримда кўрсатилиши лозим.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
535-модда. Жазонинг шартлилигини бекор қилиш тартиби

Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан Жиноят кодекси 72-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
ЎН УЧИНЧИ БЎЛИМ

АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ

60-боб. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ