JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.76K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

УМУМИЙ ҚИСМ

БИРИНЧИ БЎЛИМ

АСОСИЙ ҚОИДАЛАР

1-боб. ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИГИ
1-модда. Жиноят ишларини юритиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланади.

Жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча судлар, прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар учун ягона ҳамда мажбурийдир.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
2-модда. Жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари

Жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.

Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
3-модда. Жиноят-процессуал қонунчилигининг вақт ва ҳудуд бўйича амал қилиши

Жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ олиб борилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
4-модда. Жиноят-процессуал қонунчилигининг ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан амал қилиши

Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади.

Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган халқаро шартномалар ва битимларга зид келмайдиган ҳолларда қўлланилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
2-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ПРИНЦИПЛАРИ
11-модда. Қонунийлик

Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт.

Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
12-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
13-модда. Жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқиш

Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.

Агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси вақтида Жиноят кодекси 15-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья томонидан давом эттирилади.

Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.

Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Тегишли суд ҳайъатларида апелляция ва кассация тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмларига апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
14-модда. Судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши

Одил судловни амалга оширишда судьялар ва халқ маслаҳатчилари мустақилдирлар ҳамда фақат қонунга бўйсунадилар. Судьялар ва халқ маслаҳатчилари жиноят ишларини қонун асосида кўриб чиқадилар ва ҳал қиладилар.

Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
15-модда. Жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги

Прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
16-модда. Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш

Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
17-модда. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш

Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.

Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz