JPK | O‘zbekiston Respublikasi
4.76K subscribers
12 photos
1 video
12 links
Download Telegram
226-модда. Ушлаб туриш муддати

Ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан (эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайти) эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин.

Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, ушбу Кодекснинг 109 — 112-моддаларидаги қоидалар бўйича сўроқ қилиниши ва ушбу Кодекснинг 236 — 240-моддалари қоидаларига амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилиниши зарур.

Алоҳида ҳолларда, ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин. Бунда гумон қилинувчига у ушланган кундан эътиборан ўн кун ичида айблов эълон қилиниши керак. Акс ҳолда эҳтиёт чораси бекор қилинади ва шахс қамоқдан ёки уй қамоғидан озод этилади, гаров эса гаровга қўювчига қайтарилади. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида ишни юритиш ўзига тааллуқли бўлган суриштирувчи ва терговчи жиноятни содир этиш ҳолатларини аниқлаш, ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳаракатлари ўтказиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
227-модда. Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш

Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни ушбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Амалга оширилган ушлаб туриш тўғрисида ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарган ваколатли шахс дарҳол хабардор қилиниши лозим.

Гумон қилинувчи ҳақиқий ушланган пайтдан бошлаб ўтган вақт айбланувчини қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши ҳамда Жиноят кодексининг 62-моддасида белгиланганига мутаносиб равишда суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
228-модда. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари

Ушланган шахс ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг у озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида сақланади ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камерасига, ушлаб турилган ҳарбий хизматчи эса гауптвахтага жойлаштирилади.

Ушлаб турилганларни айрим жойларда истисно тарзида махсус мослаштирилган биноларда, денгиз ва дарё кемаларида эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади.

Жазони ижро этиш муассасаларида ушлаб турилганларни сақлаш учун махсус камералар жиҳозланади.

Ушлаб турилганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
(229-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)

230-модда. Ушлаб турилганларга учрашиш учун рухсат бериш

Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан учрашувга ушбу Кодекс 46-моддасининг биринчи қисмида ва 48-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга кўра рухсат берилади.

Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин.

Ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга ушлаб турилган шахслар сақланадиган жойнинг маъмурияти ушлаб туриш тўғрисидаги материаллар қайси терговчи ёки суриштирувчининг иш юритувида бўлса, фақат ўша терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсати асосида ижозат беради, ҳимоячи билан учрашув бундан мустасно.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
234-модда. Ушлаб турилганни озод қилиш асослари ва тартиби

Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс, агар:
1) жиноят содир этганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса;
2) ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати бўлмаса ёки уни қўллаш суд томонидан рад этилса;
3) ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган бўлса ва ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган ёхуд ушбу Кодекс 243-моддаси ўнинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ушлаб туриш муддати узайтирилмаган бўлса, озод қилинади.

Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига биноан ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади.

Ушлаб турилган шахсни бундан буён ушлаб туриш учун асослар йўқлиги аниқланиши биланоқ суриштирувчи ва терговчи уни дарҳол озод қилишлари шарт.

Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади.

Зарур ҳолларда ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти озод қилинган шахсларнинг яшаш жойига текин жўнаб кетишини таъминлайди; уларнинг илтимосига кўра, ушлаб турилганлар сақланадиган жойда бўлган вақти ҳақида маълумотнома беради.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
235-модда. Ушлаб туриш туфайли етказилган зиённи ундириш

Шахсга қонунсиз ушлаб туриш туфайли етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
28-боб. ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ
236-модда. Эҳтиёт чоралари қўлланилишининг мақсад ва асослари

Эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш; унинг бундан буёнги жиноий фаолиятининг олдини олиш; унинг иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларига йўл қўймаслик; ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида қўлланилади.

Айбланувчи, судланувчи содир этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг хавфлилиги туфайли у суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиши мумкин.

Экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилишини кутаётган шахсларга, шунингдек ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан эҳтиёт чоралари уларнинг қочиб кетишининг ва бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олиш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
237-модда. Эҳтиёт чораларининг турлари

Эҳтиёт чораларига қуйидагилар киради: муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат; шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; уй қамоғи; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви. Бир шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида ана шу чоралардан фақат биттаси қўлланилишига йўл қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
238-модда. Эҳтиёт чорасини танлашда эътиборга олинадиган ҳолатлар

Эҳтиёт чораларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослардан ташқари қўйилган айбнинг оғирлигини, айбланувчининг шахсини, машғулот турини, ёши, соғлиғи, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
239-модда. Эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин бўлган шахслар

Эҳтиёт чораси фақат айбланувчиларга, судланувчиларга, маҳкумларга ва ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда, ишни судга қадар юритиш босқичида ушлаб турилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш, уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги билан;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;

21) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан;

3) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши розилиги билан;

4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судларининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг, туманлараро маъмурий судларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан;

4-1) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзосига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан;

5) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан қўлланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
240-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим

Эҳтиёт чораси суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими билан қўлланилиши, бекор қилиниши ва ўзгартирилиши мумкин.

Ишни судга қадар юритиш босқичида қўлланилган қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси шахсни бундан кейин қамоқда сақлаш ёки унинг уй қамоғида бўлиши учун асослар мавжуд бўлмаганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан эҳтиёт чоралари тўғрисида қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ушбу эҳтиёт чорасини айнан ўша шахсга нисбатан қўллаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди.

Ишни судга қадар юритиш босқичида суд томонидан қўлланилган гаров тарзидаги эҳтиёт чораси уни бундан буён қўллаш учун асослар мавжуд бўлмаганда, худди шунингдек иш юритиш тугатилган тақдирда, мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган суд албатта хабардор этилган ҳолда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

, бекор қилиш, ўзгартириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда: шахснинг қандай жиноятни содир этишда айбланаётганлиги; эҳтиёт чораси қандай қонуний асосларга таяниб қўлланганлиги ёхуд тегишли далиллар келтириш йўли билан бу асослар йўқлиги ёки ўзгаргани; эҳтиёт чорасини танлашга таъсир қилувчи, қонун билан белгиланган ҳолатларни ҳисобга олиб, эҳтиёт чораларини қўллаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш заруратини изоҳловчи сабаблар кўрсатилган бўлиши лозим. Қарор ёки ажрим кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахсга дарҳол эълон қилинади, шахснинг оғир касаллиги ёки унинг қочиб кетганлиги туфайли эълон қилиниши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган тақдирда, қамоқда ёки уй қамоғида бўлган шахс дарҳол озод қилиниши керак.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
241-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш

Эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан терговни назорат қилаётган, уни бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли бўлган прокурорга шикоят берилиши мумкин. Прокурор шикоятни олган пайтдан эътиборан уч сутка ичида уни кўриб чиқиши ҳамда шикоят берган шахсни ўз қароридан хабардор этиши шарт.

Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида қамоққа олиш, уй қамоғи, гаров тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш ҳақидаги ёки қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги масала юзасидан суднинг ажрими устидан мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажрим чиқарган суд орқали берилади, ушбу суд уларни йигирма тўрт соат ичида материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни улар шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши керак.

Шикоят ёки протест берилиши эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги масала бўйича қарор ижросини тўхтатиб қўймайди.

Сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрим устидан у тегишли ваколатли органга келтирилган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
242-модда. Қамоққа олиш

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Алоҳида ҳолларда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда:

айбланувчи, судланувчи тергов ва суддан яширинганида;
ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида;
илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи томонидан бузилганида;
ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, судланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида;
жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
242-1-модда. Уй қамоғи

Уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёшини, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ деб топилган тақдирда қўлланилади.

Уй қамоғи гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг жамиятдан тўлиқ ёхуд қисман ажратиб қўйилиб, ўзи мулкдор, ижарага олувчи сифатида ёки бошқа қонуний асосларда яшаб турган турар жойда тақиқлар (чекловлар) юклатилган, шунингдек унинг устидан назорат амалга оширилган ҳолда бўлишидан иборат бўлади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий муассаса уй қамоғида сақлаш жойи этиб белгиланиши мумкин.

Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги суднинг ажримида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи дучор қилинадиган озодлик бўйича аниқ тақиқлар (чекловлар), шунингдек ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш зиммасига юклатилаётган орган кўрсатилади.

Ўзига нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланган шахсга қуйидаги тақиқлар (чекловлар) ўрнатилиши мумкин:
1) муайян шахслар билан алоқада бўлиш;
2) хат-хабар олиш ва жўнатиш;
3) ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш;
4) уй-жойни тарк этиш.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи барча тақиқларга (чекловларга) ёхуд улардан айримларига дучор этилиши мумкин.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳимоячи, қонуний вакил, белгиланган тақиқларга (чекловларга) риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифаси зиммасига юклатилган орган, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд билан сўзлашиш учун, шунингдек зарурият юзага келган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни, тез тиббий ёрдамни, ёнғин хавфсизлиги хизматини, қутқарув хизматини ва бошқа шошилинч хизматларни чақириш учун телефон алоқасидан фойдаланиш ҳуқуқидан чекланиши мумкин эмас. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз яшаш жойидаги уй қамоғини ижро этиш зиммасига юклатилган ички ишлар органига ҳар бир шундай қўнғироқ ҳақида хабар беради.

Қамоққа олинганнинг яшаш жойи қўриқланиши мумкин. Зарур ҳолларда унинг хулқ-атвори устидан назорат ўрнатилади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг уй-жойидан чиқиши бўйича ўрнатилган тақиқларга (чекловларга) риоя этиши устидан назорат амалга оширилаётганда ички ишлар органи унинг яшаш жойида бўлишини сутканинг исталган вақтида текширишга ҳақли.
Текшириш кундузги вақтда кўпи билан бир марта ва тунги вақтда кўпи билан бир марта ўтказилади.
Зарур ҳолларда, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсга нисбатан электрон кузатиш воситалари қўлланилиши мумкин.
Уй қамоғини ижро этиш гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органи зиммасига юклатилади.

Агар тиббий кўрсатувларга кўра гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи соғлиқни сақлаш муассасасига олиб келинган ва ётқизилган бўлса, суд ўрнатган тақиқларнинг (чекловларнинг) амал қилиши гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш масаласи прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи суд томонидан ҳал этилгунига қадар давом этади. Тегишли соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳудуди уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини ижро этиш жойи ҳисобланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи суриштирув органига ёки дастлабки тергов органига, шунингдек судга назорат қилувчи органнинг транспорт воситасида олиб борилади.
Уй қамоғида жамиятдан тўлиқ ажратиб қўйилган шароитда бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлари ушбу эҳтиёт чораси ижро этилаётган жойда ўтказилади.
Уй қамоғининг муддати, уни узайтириш ва унинг устидан шикоят қилиш тартиби ушбу Кодекснинг 241, 243, 245 — 248-моддаларида назарда тутилган қоидалар билан белгиланади.
Ўрнатилган тақиқлар (чекловлар) уй қамоғида бўлган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан бузилган тақдирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
243-модда. Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси фақат ушлаб турилган гумон қилинувчига ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Қонунда назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ва суриштирув ёки дастлабки тергов давомида қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланганда прокурор, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоққа олиш ёки уни уй қамоғига жойлаштириш заруратини келтириб чиқарган асослар баён қилинади.

Прокурор қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, илтимоснома қўзғатиш тўғрисидаги қарор ва зарур материалларни судга юборади. Агар илтимоснома ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қўзғатилаётган бўлса, қарор ва кўрсатилган материаллар ушлаб туриш муддати тугашидан камида саккиз соат олдин судга тақдим қилиниши керак.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаганида эса ёхуд қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соат ичида, лекин ушлаб туришнинг энг кўп муддатидан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, ҳимоячи, ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида кўриб чиқилади. Ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига олиб келинади. Суд мажлисида гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг қонуний вакили, шунингдек суриштирувчи, терговчи иштирок этишга ҳақли. Зарур бўлган ҳолларда суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.

Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди, ҳимоячи бундан мустасно. Қидирув эълон қилинган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурор маърузаси билан бошланади, у мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Судья гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида;
2) қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида;
2-1) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва уй қамоғи ёки гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида;
22) уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш ва гаров тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида;
олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг асосланганлиги ёки асосланмаганлигига доир қўшимча далилларни тақдим этишлари учун ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган ва гаров тарзидаги эҳтиёт чораси танланган тақдирда, гумон қилинувчини ёки айбланувчини ушлаб туриш муддати гаров киритиш имконини бериш учун суд томонидан кўпи билан қирқ саккиз соатгача бўлган муддатга узайтирилади, кўрсатилган муддатда гаров киритилмаган тақдирда қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома қаноатлантирилган ҳисобланади.

Судьянинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёки уни қўллашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва гумон қилинувчи ёки айбланувчини қамоқдан, уй қамоғидан озод қилиш ёхуд унга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга ҳақли.
Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинган тақдирда, айнан ўша гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга қамоққа олишни ёки уй қамоғини қўллашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
243-1-модда. Уй қамоғи бўйича белгиланган тақиқларни (чекловларни) бекор қилиш ёки ўзгартириш ёхуд қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тартиби

Уй қамоғи бўйича тақиқлар (чекловлар) асослар мавжуд бўлганда прокурор томонидан, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан қисман бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Ушбу Кодекс 2421-моддасининг бешинчи қисми доирасидаги уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан суриштирувчининг ёхуд терговчининг илтимосномасига кўра судьянинг ажрими асосида белгиланиши мумкин.

Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Кодекс 243-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган тартибда тегишли суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилади.

Уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш зарурлигини асослаб беради. Шундан сўнг гумон қилинувчи ёки айбланувчи, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.

Суд гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқлар (чекловлар) белгилаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:

қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида;
қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисида.

Судьянинг уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақидаги ёки қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим. Судьянинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса — гумон қилинувчига, айбланувчига ва ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан апелляция тартибида шикоят қилиниши, протест билдирилиши мумкин.

Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмай қолдиришга;
2) судьянинг ажримини бекор қилишга ва гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилашга;
3) судьянинг гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисидаги ажримини бекор қилишга ҳақли..

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
244-модда. Қамоқда сақлаш жойлари

Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган гумон қилинувчилар ва айбланувчилар тергов ҳибсхонасининг камераларида сақланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд бир жиноят иши бўйича ёки бир неча ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчиларни ва айбланувчиларни алоҳида-алоҳида сақлаш тўғрисида тергов ҳибсхонасининг маъмуриятига ёзма кўрсатма беришга ҳақли.

Агар қамоққа олинганлар Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра тергов ҳибсхонасининг бир кишилик камерасида қамоқда сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошганларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Қамоққа олинганлар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ўн суткагача сақланиши мумкин. Қамоққа олинганларни тергов ҳибсхонасига олислиги ёки лозим даражадаги қатнов йўллари мавжуд эмаслиги туфайли олиб боришнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, бундай шахслар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида суриштирувчи ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра ўттиз суткагача сақланиши мумкин.

Қамоққа олинган ҳарбий хизматчилар гауптвахталарда кўпи билан йигирма суткагача, олис жойларда эса, бу эҳтиёт чорасининг бутун амал қилиш муддати мобайнида сақланиши мумкин. Ҳарбий хизматчини гауптвахтада сақлаш муддати ҳарбий судлар томонидан ишни судда кўриб чиқиш вақтига, лекин кўпи билан ўн беш суткага узайтирилиши мумкин. Интизомий қисмга юборишга ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар ҳукм қонуний кучга киргунига қадар гауптвахталарда сақланиши мумкин.

Тергов ҳаракатларини бажариш ёки жиноят ишларини тергов ҳибсхоналари жойлашган аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳолларда, қамоққа олинганларни мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ва суд мажлисларини ўтказиш учун ҳар куни олиб бориш имконияти бўлмаганда улар тергов ҳибсхоналаридан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига ўтказилиши, лекин бир ой мобайнида кўпи билан ўн суткага ўтказилиши мумкин. Бундай ўтказиш учун қамоққа олинганни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими асос бўлади.

Башарти маҳкум бошқа жиноят иши бўйича гувоҳ ёки жабрланувчи бўлса, у суд ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин жазони ижро этиш муассасасидан тергов ҳибсхонасига ўтказилиши ёки тергов ҳибсхонасида қолдирилиши мумкин. Бу ҳолда маҳкум: Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари розилиги билан олти ойгача муддатга, суднинг ажримига кўра эса иш судда кўриб чиқилиши вақтига тергов ҳибсхонасида сақланиши мумкин.

Бошқа туманда (шаҳарда) турган маҳкум бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига мувофиқ бошқа ерга ўтказилади. Маҳкумни бошқа ерга кўчиришни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус бўлинмалари зиммасига юкланади.

Қамоққа олинганларни қамоқда сақлаш жойларида сақлаш тартиби ва шарт-шароитлари қонунда белгиланади.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
245-модда. Қамоқда ва уй қамоғида сақлаб туриш муддати

Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.

Қамоқда сақлаб туришнинг ёки уй қамоғининг қонун нормаларида белгиланган уч ойлик муддатини:
беш ойгача узайтириш имкони — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан;
етти ойгача узайтириш имкони — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд томонидан кўриб чиқилади.

Муддатни янада узайтиришга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормалар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.

Қамоқда сақлаб туриш муддатига ушбу Кодекснинг 599-моддасига мувофиқ шахсни Ўзбекистон Республикасига ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга кўра унинг хорижий давлат ҳудудида қамоқда сақланган вақти қўшиб ҳисобланади.

Агар Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсни ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугаган бўлса ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекснинг 247-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, қамоқда сақлаб туришнинг қўшимча муддатини белгилашга ҳақли, аммо ушбу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ёхуд тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган пайтдан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ёхуд ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилган бўлиши лозим.

Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинмайди.

Каналга уланиш 👉 @jpk_uz