Journalist.uz
799 subscribers
5.76K photos
188 videos
21 files
3.56K links
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг расмий телеграм канали

http://journalist.uz/

Телефон: 71 230-91-70, 71 244-64-62

Факс: 71 244-37-87

Электрон почта: info@journalist.uz

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
to view and join the conversation
#Тадбирдан_фотолавҳа

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 147 йиллиги муносабати билан “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадид матбуотини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров тарихимизнинг мураккаб даврида маърифат машъаласини баланд кўтариб чиққан жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида сўз юритди.

Конференцияда Амстердам минтақавий, трансмиллий ва Европа тадқиқотлари мактаби (ARTES), АҚШдаги Ўрта Шарқ тадқиқоти маркази, Канададаги Карлтон университети, Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти, Германиянинг Фридрих Шиллер номидаги университет, Туркиянинг Анқара университети, Озарбайжондаги Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчи-мутахассислари қатнашди.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
📣 ЭЪЛОН !

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда 2022 йил 20 январь куни соат 11:00 да вилоят Матбуот уйида маърифатпарвар олим, журналист ва таржимон Сайид Ризо Ализода таваллудининг 135 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилади.

📍Тадбирга ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

☎️ Мурожаат учун телефон: (93) 339-99-84

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

1926-1927 йилларда Қарши шаҳри қайси журналист номи билан аталганини биласизми? Олимжон Ўсаров

📲 https://t.me/olimjon_usarov
📣 ЭЪЛОН !

Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими ҳамкорлигида 2022 йил 21 январь куни журналистлар ўртасида шахмат бўйича вилоят биринчилиги ўтказилади.

⌚️Мусобақа бошланиш вақти: соат 10:00 да.

🏢 Манзил: Бухоро шаҳри, Придасгир кўчаси 9-уй, 1- БЎСМ.

📍Тадбирга ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

Мурожаат учун телефонлар: +99893-654-12-90
+99893-479-59-48

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
#Ҳудудлардан_хабарлар

Фахрий журналист 75 ёшини нишонлади

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими томонидан уюшма аъзоси, фахрий журналист, I даражали меҳнат фахрийси “Дўстлик” ордени, қатор медаллар, кўкрак нишонлари билан тақдирланган Акбарали Мирзааҳмедовнинг 75 ёши тантанали нишонланди.

Батафсил: https://journalist.uz/n/25995

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
#Ҳудудлардан_хабарлар

Ғозғон шаҳрида “Матбуот уйи” барпо этилмоқда

2021 йил 10 апрелда шаҳар рўзномаси — “Навқирон Ғозғон” газетасининг илк сони чоп этилган эди. Бугунги кунда ҳар ойда 3 маротаба мунтазам нашр этилмоқда. Шаҳар марказида барпо этилаётган “Матбуот уйи” биноси эса ҳудудни комплекс ривожлантириш борасидаги яна бир муҳим лойиҳалардан биридир.

Айни пайтгача Навоий вилоятида фақатгина Навоий шаҳрида “Матбуот уйи” биноси мавжуд эди. Ғозғон шаҳридаги мазкур марказ эса вилоят ОАВ ривожида яна бир муҳим қадам бўлади.

Батафсил: https://journalist.uz/n/26001

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
#Қутлов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бугун таваллуд санасини нишонлаётган ҳамкасбларимиз Алишер
Сагдуллаев, Жамол Шарапов, Барака Холиқулов, Исломжон Болтабаев, Мамасоли Саримсоқов, Тоҳир Фозилов, Дилбар Матвафоева, Обидахон Йўлдошевани самимий қутлайди.

Ҳамкасбларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

💐Табриклаймиз!
📌https://t.me/journalistUz
#Қутлов

Хуршид ДАВРОН 70 ёшда

Узоқ йиллар турли нашрларда муҳаррир, бўлим мудири ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида самарали меҳнат қилган устоз журналист Хуршид Даврон бугун 70 ёшни қаршилади.

💐 Журналистлар ижодий уюшмаси фахрий журналист, публицист Хуршид Давронни таваллуд куни муносабати билан самимий қутлайди, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!

💐Табриклаймиз!
📌https://t.me/journalistUz
📣 ЭЪЛОН !

Навоий шаҳридаги “Covorking” марказида вилоят Транспорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоят ҳокими томонидан 2022 йил 7 январь куни тасдиқланган “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан 2022 йил учун вилоят корхона-ташкилот ва муассасалар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари фаолияти очиқлиги юзасидан матбуот анжуманлари ҳамда пресс-турлар ташкил этишга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ матбуот анжумани ўтказилади.

Ўтказилиш вақти: 2022 йил 21 январь куни соат 14:30 да.

☎️ Мурожаат учун телефонлар: (99) 755-55-48, (93) 664-30-11.

📍Тадбирга ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси соврини учун спортнинг шахмат тури бўйича республика босқичига саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
🗞 “Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари таҳририятига бош муҳаррир тайинланди

Вилоят ҳокимининг қарори билан Исмоилов Муҳаммад Раҳмонқулович “Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари таҳририяти бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

Муҳаммад Исмоилов ушбу тайинловга қадар Ҳалима Худойбердиева номидаги она-тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори вазифасида фаолият олиб борган.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бугун таваллуд санасини нишонлаётган ҳамкасбларимизни таваллуд айёмлари билан самимий қутлайди.

Ҳамкасбларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

💐Табриклаймиз!
📌https://t.me/journalistUz
🏆 "Энг намунали жамоат ташкилоти" — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Бугун, 21 январь куни республика миқёсида ўтказилган ЙИЛ ТАНЛОВИ жамоатчилик сўровномасининг якуний тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси "Энг намунали жамоат ташкилоти" номинациясида ғолиб деб топилди.

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, "Саломатлик" газетаси бош муҳаррири, устоз журналист Иброҳим Жумаев ҳаёт йўли ва фаолиятига чизгилар...

Бизни кузатиб боринг
📌https://t.me/journalistUz
#Қутлов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бугун таваллуд санасини нишонлаётган ҳамкасбларимиз фахрий журналист Шавкат Махбубов, журналист Илҳом Сафар, Насриддин Асриддинов, Мақсуда Султоновани самимий қутлайди.

Ҳамкасбларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

💐Табриклаймиз!
📌https://t.me/journalistUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бугун таваллуд санасини нишонлаётган ҳамкасбларимизни таваллуд айёмлари билан самимий қутлайди.

Ҳамкасбларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

💐Табриклаймиз!
📌https://t.me/journalistUz