Jomboy tongi gazetasi
690 members
305 photos
16 videos
1 file
483 links
Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Жомбой тонги" газетасининг расмий канали
Бот (Хабар қолдириш): @jomboytongibot
☎️(0366) 475-27-00, (94) 186-23-85
🔗http://jomboytongi.uz
http://facebook.com/jomboy-tongi-gazetasi
🏛Жомбой шаҳри, Арчазор кўчаси, 13-уй
Download Telegram
to view and join the conversation

🔵 ЎЗБЕКИСТОНДАН МАЛАЙЗИЯГАЧА

Батафсил: ➡️ https://bit.ly/2TKxdPI
Каналга уланиш: ➡️ @jomboytongi
#Шошилинч!

20 март куни Жомбой тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида бир қизни машина уриб кетди.
У тезлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Айни пайтда жонлантириш бўлимида.
Бўйи 160 см., ёши тахминан 20 ларда. Ўзининг кимлигини, қаердан эканлигини айтиб беролмаяпти.
Ким бу қиз ҳақида маълумотга эга бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишини сўраймиз: +998664752226
+998664751644

Яхшилик қилинг, яхшилар!

@jomboytongi
❇️ Биз эндигина 500 довонни ошиб ўтдик 👍
❇️ Бундан кейин ҳам жўяли, олди-қочдилардан нари бўлишга ҳаракат қиламиз 😉 😎
❇️ Бизни кузатаётганингиз, ишончингиз учун раҳмат!
👏

@jomboytongi
🔴 Машина уриб кетган қизнинг ўн кун давомида яқинлари топилмаганлиги тўғрисида аччиқ мулоҳазамиз бор.
Бизни кузатиб боринг. Тез орада!


@jomboytongi
#Оғриқ

ИИБнинг ўн кунлик “оғир” вазифасини шифокор ўн дақиқада уддалади!

Хабарингиз бор, кеча «Жомбой тонги» газетасининг телеграм каналига машина уриб кетган қиз ҳақида хабар жойлаштиргандик. Ўн кун давомида унинг яқинлари топилмаган, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилмаган.
Бугун шифохонанинг жонлантириш бўлими шифокори Б.Ўринов билан яна боғландик. Қизнинг жағи сингани, ҳалиям сунъий йўл билан овқатлантирилаётгани ҳақида маълум қилди. Ҳолати яхшиланаётган экан. Жароҳатлари сабаб кимлиги, қаерданлигини тушунтириб беролмаган, ёзиб кўрсатолмаган.
Савол туғилади: унинг ота-онаси, яқинлари ҳозир қаерда ва қай ҳолатда?
Қизнинг расмини эълон қилишни истамагандик. Эртага у тузалса, хижолат тортиши мумкин, деган истиҳолага бордик. Ҳеч бўлмаса, фалокат содир бўлган пайтда қандай кийимда бўлган, бирор буюми бормиди? Шу нарсаларни шифокордан сўраб, эълонни такрорламоқчи бўлдик.
Қизиғи, Б.Ўринов қизнинг буюмларини кўриш асносида телефон аппарати ва яқинлари билан тушган иккита сурат ҳам мавжудлигини аниқлади.
Тасаввур қилинг, сурат ва телефон аппарати!
Наҳотки, шу икки ашё билан шахсни аниқлаш мумкин эмас?
Шунақаси ҳам бўлар экан!
Хуллас, Б.Ўринов аппарат хотирасида қолган (сим карта олиб қўйилган экан!) рақамлар билан боғланиш учун ўз телефонидан алоқага чиқа бошлади. Буни қарангки, биз боғланган бир аёл “Ургут тиббиёт коллежида ўқийдиган қизми? Ўн кунча аввал менга телефон қилишганди. Ҳалиям қариндошлари топилмадими?”, деб қолди.
Маълум бўлишича, аёл ҳам тиббиёт ходими. Қиз унинг қўлида амалиёт ўтаган, аммо оила аъзоларини танимаслигини айтди.
Масала ойдинлашди. Демак, қиз тиббиёт коллежида ўқийди.
Муассаса директорига қизнинг расмини телеграм орқали жўнатдик. Шу орада қўнғироққа жавоб бераётганлардан яна бири қизнинг ўзига қариндош эканини, ҳақиқатан ҳам ўн кун аввал йўқолиб қолганини маълум қилди.
Тез орада қизнинг онаси алоқага чиқди. Қувончи ва ҳавотирини тасвирлаб ўтириш ортиқча. Ўн кундан буён фарзандининг тақдиридан у хабардор эмас!
Энди вазиятни яхшироқ тасаввур қилиш учун айрим ҳолатларга эътибор қаратсак.
Яъни, ўн кундан бери телефон сим картаси олиб қўйилган ва қизнинг буюмлари билан елим халтага солинган ҳолатда шифохонада турибди. Буюмлар орасини титкилаш, бу орқали беморнинг яқинларини топиш шифокорнинг вазифасига кирмайди. Улар беморни ИИБ вакиллари келиб, кўриб кетишганини билишади. Шунинг учун ҳам юқоридаги вазият шифокорларни унчалик безовта қилмаслиги мумкин. Чунки таскин бор: ИИБ суриштиряпти!
Хўш, нима демоқчиман?
Телефондан сим картани ким олиб қўйди?
Юқорида бизга “ўн кунча аввал алоқага чиқишганди”, деган аёлнинг гапларига қараганда, ИИБ вакили телефонни кўрган. Агар шундай бўлса, нега беморнинг ота-онаси, яқинларини қидириб топмаган? Қизнинг ҳолати ҳақида хабар бермаган? Вазиятни охиригача ойдинлаштирмаган?
Борингки, сим картани ИИБ вакили олмаган, Ургут тумани билан боғланмаган ҳам дейлик.
Унинг оилавий суратга, телефонга, қизнинг рақамлар ёзилган дафтарига кўзи тушмаганмиди? Агар шундай бўлса, нега беморнинг буюмлари орасини яхшилаб кўрмаган?
Гапнинг индаллоси, оддий шифокор ўн-ўн беш дақиқада беморнинг яқинларини топди. Ваҳоланки, бу профессионал вазифаси ҳисобланган ички ишлар ходимлари ўн кундан ортиқ вақт ўтибдики, оғир вазиятга тушиб қолган бир оиланинг мушкулини осон қилолмади...
Бор йўғи шу.
Исомиддин ПЎЛАТОВ.

Каналга уланиш: ➡️
@jomboytongi
#Муносабат

ИИБ беморнинг яқинларини огоҳлантирган

Кеча «Жомбой тонги» газетаси телеграм каналида эълон қилинган “ИИБнинг ўн кунлик “оғир” вазифасини шифокор ўн дақиқада уддалади!” сарлавҳали мақолани ўқидик. Хабарда келтирилган маълумотларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ҳақиқатан ҳам жорий йилнинг 20 март куни тахминан соат 20:30 ларда Жомбой туман Қорамўйин МФЙ ҳудудидан ўтувчи “М-39” “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1064 километрида автоҳалокат содир бўлган. Ҳайдовчи Х.А. “Ласетти” русумли автомашинаси билан йўлнинг қатнов қисмидан ўтиб кетаётган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда турли даражадаги тан жароҳатлари билан Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Берилган маълумотномага асосан, унинг танасида қўшма жароҳат, ЁКЦТ, бош мия лати, пастки жағнинг синиши, чап умров суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.
Воқеа жойига Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант Э.Шамсиев, туман ИИБ ЭКГ эксперти Ғ.Дўстов, туман ИИБ ходимлари А.Бозоров ва М.Ҳусенов чиққан.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида номаълум аёл жинсига мансуб шахс Ургут тумани Почвон қишлоғида яшовчи М.С. эканлиги аниқланган.
М.С. мулоқотга кириша олмаётганилиги сабабли бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан М.С.нинг катта онасига тегишли бўлган телефон рақамига 25 март куни хабар берилган.
Ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воҳид МУХТАРОВ,
туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майор.

Каналга уланиш: ➡️
@jomboytongi
#Муносабат
🔵 ДИРЕКТОРНИНГ ИШИ ПРОКУРАТУРАГА ОШИРИЛДИ

“Жомбой тонги” газетасининг 2019 йил 20 мартдаги 11-сонида “Муаллимнинг қадри ошдими?” сарлавҳали мақола чоп этилган эди.
Унда 51-умумтаълим мактабидаги носоғлом муҳит, бир гуруҳ ўқитувчиларнинг таҳририятга ёзган шикояти ўрганилган. Директорнинг ғайриодатий ишлари атрофлича таҳлил этилган.
Туман халқ таълими бўлимига ҳам айни шу мазмундаги мурожаатлар келиб тушган эди.
Масалани жойида ўрганиш учун вилоят ХТБ, туман молия ва халқ таълими бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Директорнинг фаолияти, норозиликка сабаб бўлган жиҳатлар уч кун давомида ўрганиб чиқилди. Дастлабки текширув, ўрганиш натижаси бўйича туман ва вилоят прокуратурасига маълумот тақдим этилди.
Айни пайтда ўқитувчиларнинг мурожаати ва ишчи гуруҳ берган якуний хулоса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилаётганлигини маълум қиламиз.
Бахтиёр ЎТАЕВ,
туман ХТБ мудири.

Каналга уланиш: ➡️
https://t.me/jomboytongi
🔵 СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИГА САВОЛИНГИЗ БОРМИ?

Жорий йилнинг 6 апрель куни соат 9:00 да Жомбой енгил саноат касб-ҳунар коллежида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, IV сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедовнинг сайёр қабули ўтказилади.
Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида сайёр қабулда вилоятдаги бошқарма ва идораларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари қатнашади.

Каналга уланиш: ➡️ https://t.me/jomboytongi
❇️ ЖОМБОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИГА МУРОЖААТ ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 20:00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Жомбой тумани ҳокими Умиджон Назаров, сектор раҳбарлари ва туман мутасаддилари иштирок этади.
Сиз ўзингизни қийнаётган масалалар бўйича ўша куни соат 20:00 дан бошлаб
233-96-01, 233-96-07, 233-96-08 ва 233-96-09 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шунингдек, бугундан бошлаб ҳокимнинг
+998 93 3393508 телеграм мессенжирига мурожаат қолдириш имкониятингиз бор.

@jomboytongi
📸 РАКУРС: ЗАВҚЛАНИНГ, ТАФАККУР ҚИЛИНГ!
(Жомбойнинг бетакрор манзаралари фотомухбир нигоҳида)

Батафсил: ➡️ https://bit.ly/2FRROgq
Каналга уланиш: ➡️ @jomboytongi
🔵 МУНОСАБАТСИЗ МУНОСАБАТ
🔵 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИНИНГ ЎРНИ ҚАНИ?
"Жомбой тонги" газетасининг шу йил 15 март сонида “Газ баллонини ёнидан тўлдираётган боғча опалар ёхуд гўштдан “парҳез” қилаётган болалар” номли мақола чоп этилганди. Туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Облоқулова мақолага муносабат билдирди. Таҳририятга йўлланган хатда жумладан, шундай дейилади:
“30-мактабгача таълим муассасаси ҳақиқатан таъмирга муҳтож. 50 ўринга мўлжалланган боғчада 3-7 ёшли 75 нафар бола тарбияланмоқда. Шундан 25 нафари қисқа гуруҳга қабул қилинган. Қолгани асосий гуруҳда тарбияланади.
Мақолада айтилганидек, таом тайёрлаш учун суюлтирилган газ баллони ишлатиляпти. Аммо уни газ билан тўлдириш масаласи смета харажатига киритилмаган. Бу борада амалий чоралар кўриш режалаштирилган.
МТМларни дезинфекция ва дори воситалари билан таъминлаш корпоратив биржа орқали амалга оширилади.
Таъминотчилар томонидан ҳафтанинг ҳар душанба куни озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда кечикиш ҳолатлари учраб турибди. Ўша куни ҳам 14-МТМга гўшт вақтида етказиб берилмаган. Гўштнинг ўрнини босиш учун ноилож таомга тухум ишлатилган.
Жорий йилдан бошлаб, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан аутсорциунг тизими йўлга қўйилмоқда. Бу озиқ-овқат таъминотидаги узилишларга барҳам бериб, сифатсиз овқатланишнинг олдини олади”.
P/S: Эътибор берилган бўлса, мақола сўнгида бир қатор саволлар қўйилган. Хўш, юқоридаги жавоб хатида қайсидир муаммонинг бартараф этилгани айтиляптими? Афсуски, йўқ.
Демак, шундай хулоса қилиш мумкин. Суюлтирилган газ масаласи смета харажатига кирмагунча, боғча опалар газ баллонни чўнтагидан тўлдириб келишга мажбур бўлаверади. Аутсорциунг тизими йўлга қўйилмаса, боғчалар гўштсиз қолаверади. Лекин унгача таъминотчининг масъулиятини ошириш ҳақида кимдир бош қотиряптими?
Тиббий дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтиб кетгани кимнидир қизиқтирдими? Бошқа муассасаларда бундай ҳолатлар йўқми?
Хўп, мактабгача таълим бўлими раҳбари соҳада янги эканлигини айтмоқда. У масъул ходимлари Жаҳонгир Тўхтаев ҳамда Муқаддас Зоирова бу саволларга жавоб бера олишини маълум қилди. Ходимлар билан уч-тўрт марта телефон орқали гаплашишга уриндик. Жавоб хатига аниқлик киритмоқчи бўлдик. Аммо бундан наф чиқмади. Англашиладики, бу муаммолар масъул раҳбарни ҳам қизиқтирмайди.
Муассасаларнинг озиқ-овқат таъминоти, фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш кимнинг зиммасида? Муносабатдан тушундикки, мактабгача таълим бўлимининг ўрни, кўмаги умуман боғчаларга етиб бормаяпти.

Каналга уланиш: ➡️ https://t.me/jomboytongi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Энг_ёқимли_манзара

Жудаааа жиддийлашиб кетдик😉 Қисқа танаффус, деб қабул қилинг, ҳурматли кузатувчи!

@jomboytongi
🔵 23-мактабга китоб совға қилишди
Туман маданият бўлими бошлиғи Асқар Абдураззоқов ўзи таҳсил олган 23-умумтаълим мактабига китоб совға қилди.

@jomboytongi
📢 Бу "қаҳрамонлар"ни танийсизми? Бу тоифалар на миллатни, на ўзини ҳурмат қилади!

@jomboytongi