Jomboy tongi gazetasi
411 subscribers
1.76K photos
216 videos
2 files
1.27K links
Samarqand viloyati Jomboy tumani “Jomboy tongi” gazetasining rasmiy kanali
Bot (Xabar qoldirish): @jomboytongibot
☎️(0366) 475-27-00, (94) 186-23-85
🔗http://jomboytongi.uz
http://facebook.com/jomboy-tongi-gazetasi
🏛Jomboy shahri, Archazor koʻchasi, 13-uy.
Download Telegram
🔵 Бу ерда нечта ит бор?

(Бу "машҳур итлар" Тошкент маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофида суратга туширилди)

Айтганча, ободонлаштириш ва ветеринария ходимлари бу итларнинг ҳисобига етса, мукофот берилади!

@jomboytongi
Хабарингиз бор, яқинда каналимизда Жомбойда топилган тангалар ҳақида хабар жойлагандик. Уни zarnews.uz, xabar.uz сайтлари манбани тўғри кўрсатган ҳолда жойлаштирди. Аммо daryo.uz сайти буни эълон қилишда дастлабки манбани "унутди".
Хўш, бу сайт туман газетасини писанд қилмайдими ёки ахборот олишни билмайдими?
Ваҳоланки, сайт вакилига хатони тузатишларини илтимос қилгандик.
🔵 Сектор раҳбарлари аҳолини қачон, қаерда қабул қилади?

Каналга уланиш:
➡️ @jomboytongi
Шодлик маҳалласи Ҳақиқат кўчасида истиқомат қилувчи кузатувчимиз ҳам фотомухбирлик маҳоратини синаб кўрди!

@jomboytongibot га келган расм.

🔵 ЎЗБЕКИСТОНДАН МАЛАЙЗИЯГАЧА

Батафсил: ➡️ https://bit.ly/2TKxdPI
Каналга уланиш: ➡️ @jomboytongi
#Шошилинч!

20 март куни Жомбой тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида бир қизни машина уриб кетди.
У тезлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Айни пайтда жонлантириш бўлимида.
Бўйи 160 см., ёши тахминан 20 ларда. Ўзининг кимлигини, қаердан эканлигини айтиб беролмаяпти.
Ким бу қиз ҳақида маълумотга эга бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишини сўраймиз: +998664752226
+998664751644

Яхшилик қилинг, яхшилар!

@jomboytongi
❇️ Биз эндигина 500 довонни ошиб ўтдик 👍
❇️ Бундан кейин ҳам жўяли, олди-қочдилардан нари бўлишга ҳаракат қиламиз 😉 😎
❇️ Бизни кузатаётганингиз, ишончингиз учун раҳмат!
👏

@jomboytongi
🔴 Машина уриб кетган қизнинг ўн кун давомида яқинлари топилмаганлиги тўғрисида аччиқ мулоҳазамиз бор.
Бизни кузатиб боринг. Тез орада!


@jomboytongi
#Оғриқ

ИИБнинг ўн кунлик “оғир” вазифасини шифокор ўн дақиқада уддалади!

Хабарингиз бор, кеча «Жомбой тонги» газетасининг телеграм каналига машина уриб кетган қиз ҳақида хабар жойлаштиргандик. Ўн кун давомида унинг яқинлари топилмаган, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилмаган.
Бугун шифохонанинг жонлантириш бўлими шифокори Б.Ўринов билан яна боғландик. Қизнинг жағи сингани, ҳалиям сунъий йўл билан овқатлантирилаётгани ҳақида маълум қилди. Ҳолати яхшиланаётган экан. Жароҳатлари сабаб кимлиги, қаерданлигини тушунтириб беролмаган, ёзиб кўрсатолмаган.
Савол туғилади: унинг ота-онаси, яқинлари ҳозир қаерда ва қай ҳолатда?
Қизнинг расмини эълон қилишни истамагандик. Эртага у тузалса, хижолат тортиши мумкин, деган истиҳолага бордик. Ҳеч бўлмаса, фалокат содир бўлган пайтда қандай кийимда бўлган, бирор буюми бормиди? Шу нарсаларни шифокордан сўраб, эълонни такрорламоқчи бўлдик.
Қизиғи, Б.Ўринов қизнинг буюмларини кўриш асносида телефон аппарати ва яқинлари билан тушган иккита сурат ҳам мавжудлигини аниқлади.
Тасаввур қилинг, сурат ва телефон аппарати!
Наҳотки, шу икки ашё билан шахсни аниқлаш мумкин эмас?
Шунақаси ҳам бўлар экан!
Хуллас, Б.Ўринов аппарат хотирасида қолган (сим карта олиб қўйилган экан!) рақамлар билан боғланиш учун ўз телефонидан алоқага чиқа бошлади. Буни қарангки, биз боғланган бир аёл “Ургут тиббиёт коллежида ўқийдиган қизми? Ўн кунча аввал менга телефон қилишганди. Ҳалиям қариндошлари топилмадими?”, деб қолди.
Маълум бўлишича, аёл ҳам тиббиёт ходими. Қиз унинг қўлида амалиёт ўтаган, аммо оила аъзоларини танимаслигини айтди.
Масала ойдинлашди. Демак, қиз тиббиёт коллежида ўқийди.
Муассаса директорига қизнинг расмини телеграм орқали жўнатдик. Шу орада қўнғироққа жавоб бераётганлардан яна бири қизнинг ўзига қариндош эканини, ҳақиқатан ҳам ўн кун аввал йўқолиб қолганини маълум қилди.
Тез орада қизнинг онаси алоқага чиқди. Қувончи ва ҳавотирини тасвирлаб ўтириш ортиқча. Ўн кундан буён фарзандининг тақдиридан у хабардор эмас!
Энди вазиятни яхшироқ тасаввур қилиш учун айрим ҳолатларга эътибор қаратсак.
Яъни, ўн кундан бери телефон сим картаси олиб қўйилган ва қизнинг буюмлари билан елим халтага солинган ҳолатда шифохонада турибди. Буюмлар орасини титкилаш, бу орқали беморнинг яқинларини топиш шифокорнинг вазифасига кирмайди. Улар беморни ИИБ вакиллари келиб, кўриб кетишганини билишади. Шунинг учун ҳам юқоридаги вазият шифокорларни унчалик безовта қилмаслиги мумкин. Чунки таскин бор: ИИБ суриштиряпти!
Хўш, нима демоқчиман?
Телефондан сим картани ким олиб қўйди?
Юқорида бизга “ўн кунча аввал алоқага чиқишганди”, деган аёлнинг гапларига қараганда, ИИБ вакили телефонни кўрган. Агар шундай бўлса, нега беморнинг ота-онаси, яқинларини қидириб топмаган? Қизнинг ҳолати ҳақида хабар бермаган? Вазиятни охиригача ойдинлаштирмаган?
Борингки, сим картани ИИБ вакили олмаган, Ургут тумани билан боғланмаган ҳам дейлик.
Унинг оилавий суратга, телефонга, қизнинг рақамлар ёзилган дафтарига кўзи тушмаганмиди? Агар шундай бўлса, нега беморнинг буюмлари орасини яхшилаб кўрмаган?
Гапнинг индаллоси, оддий шифокор ўн-ўн беш дақиқада беморнинг яқинларини топди. Ваҳоланки, бу профессионал вазифаси ҳисобланган ички ишлар ходимлари ўн кундан ортиқ вақт ўтибдики, оғир вазиятга тушиб қолган бир оиланинг мушкулини осон қилолмади...
Бор йўғи шу.
Исомиддин ПЎЛАТОВ.

Каналга уланиш: ➡️
@jomboytongi
#Муносабат

ИИБ беморнинг яқинларини огоҳлантирган

Кеча «Жомбой тонги» газетаси телеграм каналида эълон қилинган “ИИБнинг ўн кунлик “оғир” вазифасини шифокор ўн дақиқада уддалади!” сарлавҳали мақолани ўқидик. Хабарда келтирилган маълумотларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ҳақиқатан ҳам жорий йилнинг 20 март куни тахминан соат 20:30 ларда Жомбой туман Қорамўйин МФЙ ҳудудидан ўтувчи “М-39” “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1064 километрида автоҳалокат содир бўлган. Ҳайдовчи Х.А. “Ласетти” русумли автомашинаси билан йўлнинг қатнов қисмидан ўтиб кетаётган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда турли даражадаги тан жароҳатлари билан Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Берилган маълумотномага асосан, унинг танасида қўшма жароҳат, ЁКЦТ, бош мия лати, пастки жағнинг синиши, чап умров суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.
Воқеа жойига Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, катта лейтенант Э.Шамсиев, туман ИИБ ЭКГ эксперти Ғ.Дўстов, туман ИИБ ходимлари А.Бозоров ва М.Ҳусенов чиққан.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида номаълум аёл жинсига мансуб шахс Ургут тумани Почвон қишлоғида яшовчи М.С. эканлиги аниқланган.
М.С. мулоқотга кириша олмаётганилиги сабабли бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан М.С.нинг катта онасига тегишли бўлган телефон рақамига 25 март куни хабар берилган.
Ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воҳид МУХТАРОВ,
туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майор.

Каналга уланиш: ➡️
@jomboytongi