Жиззах вилояти судлари | Расмий канал
689 subscribers
6.05K photos
1.19K videos
92 files
4.03K links
Жиззах вилояти судларининг расмий канали
Download Telegram
Ҳафта давомида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Нурафшон шаҳри марказида қад ростлаётган Тошкент вилоят судининг ва Жиззах шаҳрида вилоят суди учун барпо этилаётган янги бинолар қурилиши билан танишди.

Қурилиш-пудратчи ташкилотлари вакиллари билан ўтказилган учрашувлар чоғида тегишли тавсиялар ва мазкур бинолар қурилишида сидқидилдан меҳнат қилаётган қурувчиларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Тошкент ва Жиззах вилоят судлари, жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда иқтисодий ва маъмурий туман ва туманлараро судларга ташриф давомида, судлар фаолиятини ташкил этилганлиги даражаси, судьялар, ходимлар ва фуқаролар учун яратилган қулайликлар ва шарт-шароитлар ўрганилди.

Судларнинг жамоалари билан ўтказилган мулоқотлар чоғида Олий суд раиси томонидан судлар биноларида қўшимча қулайликлар яратиш ва теварак-атрофни ободонлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Бундан ташқари Олий суд раиси Сирдарё вилоят суди, Сирдарё вилоят маъмурий суди, туман ва туманлараро судлар фаолиятини ўрганди.

Судлар девонхонаси ва архивида иш юритиш жараёни қандай йўлга қўйилганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Судларга ташриф буюрган фуқаролар, судьялар ва ходимлар билан мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд камчиликларга барҳам бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ҳудудларга сафар давомида одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан келгуси режалар белгилаб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган 11 нафар маҳкумларнинг иши кўриб чиқилди ҳамда сайёр суд якунида маҳкумларга Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тушунтирилди

Сайт I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят судида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Сайт I Telegram
Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalari salbiy oqibatlari

Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar bilan qonunga xilof ravishda muomala qilish deganda, ularni Oʼzbekiston Respublikasi qonunlarida belgilangan shart va tartibni buzgan holda Oʼzbekiston Respublikasiga olib kirish (olib chiqish), tranzit tarzida oʼtkazish, saqlash, berish, realizatsiya qilish, taqsimlash, olish, tashish, joʼnatish, ishlab chiqish, ishlab chiqarish, tayyorlash, ulardan foydalanish va ularni yoʼq qilish, shuningdek tarkibida giyohvandlik moddasi boʼlgan oʼsimliklarni yetishtirish tushuniladi.

▶️ Batafsil

Sayt I Telegram
Судья ва ёшлар учрашуви

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг “Узун” маҳалласида жойлашган 10-мактабда учрашув ўтказилди.

▶️ Батафсил

Сайт I Telegram
ОДАМ САВДОСИ – ГЛОБАЛ ЖИНОЯТ

Бугунги кунда халқаро миқёсда барчани ўйлантираётган муаммолардан бири, шубҳасиз, одам савдоси жинояти ва унинг оқибатларидир. Ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб борилмас экан, хавфнинг кўлами янада кенгайиб бораверади. Халқаро қонунчиликка эътибор берадиган бўлсак, дастлаб 1949 йил 2 декабрда БМТ томонидан «Одамлар савдоси ва фоҳишабозликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенция қабул қилинди.

▶️ Батафсил

Сайт I Telegram
#Газета

«Пахтакор ҳаёти» газетасининг 12-сонида Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Нодиржон Расуловнинг "Ҳуқуқ ва манфаатлар - доимий ҳимояда", фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси Тўлқинжон Хакимовнинг "Меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солиш ва судга мурожаат этиш тўғрисида" ҳамда жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Жўрабек Бахроновнинг "Айбдор қилмишига яраша жазоланди" номли мақолалари чоп этилди.

Сайт I Telegram
#Газета

«Шарқ тонги» газетасининг 7-сонида Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Нодиржон Расуловнинг "Битим тузишнинг ҳуқуқий оқибатлари ёки фуқароларга муҳим тавсиялар", Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Шомурод Бегматовнинг "Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари кафолатлари" номли мақолалари чоп этилди.

Сайт I Telegram
Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида аҳоли билан судьялар учрашуви

Жиззах вилояти Ғаллаорол туман ҳокимлиги биносида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Қодиров, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси Ғ.Усанов ва судьяси Д.Алмосовалар иштирокида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш мақсадида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

▶️ Батафсил

Сайт I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИБРАТЛИ СУДЬЯ / Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси Ойбек Асатов фаолиятидан

Сайт I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти судлари жамоалари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиб келмоқдалар

Сайт I Telegram
Ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари тарғиботи

Жиззах вилоят судининг судьяси Холмуродов Қахрамон Омонович томонидан Ғаллаорол туманининг 44-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

▶️ Батафсил

Сайт I Telegram
Судья ва ёшлар учрашуви

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси М.Эрназаров томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг "Новқа" маҳалласида жойлашган 8-мактабда учрашув ўтказилди.

▶️ Батафсил

Сайт I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Нодиржон Расулов томонидан видеоконфренцалоқа режимида фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаати тингланди

Сайт I Telegram