ЖИЗЗАХЛИК АЁЛЛАР JIZZAXLIK AYOLLAR
57 subscribers
416 photos
202 videos
2 files
119 links
"Хозирги кунда хар бир хотин-киз, демократик жараёнларнинг фаол кузатувчиси эмас, фаол иштирокчисига айланиши лозим".
Ш. Мирзиёев.
https://t.me/joinchat/AAAAAEWIYgJVFPhenTiYtw
@jizzaxlik_ayollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari

Baxmal tumanida "Oila muqaddas" shiori ostida tadbir bo'lib o'tdi

👉@JizzaxMTRK👈
«Болам, бор онангнинг дуосини ол, ишинг юришади»

Устоз дарсни тугатиб:
"Она дуоси дунёни, ота дуоси охиратни маъмур қилади. Биринчисини олган дунёда, иккинчисини олган охиратда хор бўлмайди!" дедилар.
Муҳаммад Зоҳид ҳазратларининг ҳузурига иши юришмаган кишилар келганида уларга:
«Болам, бор онангнинг дуосини ол, ишинг юришади», деб насиҳат қилар эканлар.

Абдуллоҳ Раҳим

👉 @jizzaxlik_ayollar
ҲАР ОНИНГ БАХТДИР

Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши табиий.Савол шу даражада миямизда
ўрнашиб қолганки, ўзимизни овутишга тушамиз: “Турмуш қуриб олай, бахт қуши бошимга қўнади”,
“Янги машина гаражимда турса, ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан”, “Таътилга чиқиб, бир дам
олсам, ҳаммаси изига тушиб кетади...”
Бундай сўзларни айтишга сабаб бахт сари аниқ бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси
– ҳозирги онлар қадрига етиш.
Донишмандлардан бири айтади: “Ҳақиқий ҳаѐт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар
сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлар, чала қолиб кетган ишлар,
тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаѐт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар
менинг ҳаётим экан”.
Шунинг учун ихтиѐримиздаги вақт қадрига етайлик. Бир нарса аниқ: вақт ҳеч кимни кутиб
турмайди!

• Катта бўлсам;
• Мактабни битирсам;
• Ишга кирсам;
• Фарзандли бўлсам;
• Ёз келса;
• Йил ўтса;
• Уйимни таъмирлаб олсам;
• Нафақага чиқсам;
• Касалликдан қутулсам...

Биласизми, бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин?Яхшиси, келгуси онларни
кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб ўтказайлик.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@jizzaxlik_ayollar
ОНА МАКТУБИ

Сут солинган коса онанинг қўлидан тушиб кетиб, синди. Ўғил бор овози билан онасига бақирди ва ғазаб билан хонани тарк этди. Она кичик бир мактуб битди. Ўғил кўчадан қайтганда она одатдагидек курсида ўтирганча ухлар, мактуб эса кўксида турган эди. Ўғил аста мактубни қўлига олиб ўқий бошлади:

«Ўғлим, меҳрибоним, кўзимнинг қувончи! Афсуски, мен қариб қолдим. Қўлларим қалтираб, овқат кийимимга тўкилиб кетяпти. Энди олдингидек тетик, чиройли, хушбўй эмасман. Сендан илтимос, мени маломат қилмагин. Либос ва поябзалимни ўзим кия олмаяпман. Илтимос, менга ёрдамлашгин. Оёқларим ҳам юришга қийналяпти. Таҳорат қилиш учун ҳаммомга бораётганимда, қўлларимдан ушлаб олгин. Сен юришга ҳаракат қилган пайтларингда, йиқилиб кетмаслигинг учун қўлларингдан неча марта ушлаб олганимни бир эсла. Хотирам заифлашиб қолганидан ва секин гапираётганимдан малолланма. Сен билан гаплашганимда мени хурсанд қиладиган биргина нарса сенинг ёнингда эканимдир. Болалигингда кулгуларинг билан мени хурсанд қилардинг. Бугун ҳам табассумингни мендан дариғ тутма. Мен ўлимини кутиб яшаётган қарияман. Сени туққанимда ёнингда эдим. Вафот этар чоғимда сен ҳам ёнимда бўлгин».

Сўзимиз охирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кимга яхшилик қилиш лозимлиги сўралганда, уч марта «Онангга!» деганларини эслатиб қўймоқчимиз.

Эй Роббим! Оналаримизни Жаннатдан маҳрум қилмагин! Умрларини узун, ризқларини баракали, гуноҳларини мағфират қилгин!

Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан

https://t.me/jizzaxlik_ayollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ular bizni ishdan so'ng uy tomon shoshilishimizga sababchidirlar.
Yagona bir kulgulari bilan butun kunimizni baxtga to'ldirishadi.

Butun dunyo ularga havas qiladi, chunki ular o'z hissiyotlarini berkitishmaydi.
Kichkintoylarimizni ularning kuni bilan tabriklaymiz 🎉

1 iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kunida yanada ko'proq shirinliklar tilab qolamiz 🥳
___

Они заставляют нас спешить домой после работы.
Они делают наш день одной лишь улыбкой.

Им завидует весь мир, потому что они не стесняются своих эмоций. Они искренние и настоящие.
Поздравляем наших детей с их днём🎉
1 июня - В честь международного дня защиты детей желаем ещё больше сладостей и вкусностей 🥳

Do'stlaringizga ham ulashing
👇👇👇
@chaqoloqlar👼
@seni_seveyorum1🍃

https://t.me/joinchat/SKgjV6Zo7SMV8MKV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун байрамга бу болакай дадаси билан Паркка чиқибди.
Аяси уйида ширин овқат пиширишга қолган экан.

АНА БЎЛМАСАМ😂😁

Do'stlaringizga ham ulashing
👇👇👇
@jizzaxlik_ayollar
Forwarded from Orif Tolib
Қўлга тушган ёлғон

Тўрт талаба тўйга борди. Эртасига имтиҳонлари бор бўлишига қарамай, ўйин-кулгига берилиб кетишди. Ярим кечада уйга қайтиб келишди ва қотиб ухлашди. Тонгда туриб роса бош қотиришди ва ўзларича бир йўл топишди.

Дарсга юз-қўлларига мой суртилган ҳолда келишди. Кеча тўйдан қайтаётиб машинанинг баллони ёрилиб кетгани, тузатишга роса уринишгани, лекин имкони бўлмагани ва шу сабабли имтиҳонга тайёргарлик кўра олмаганларини айтишди. Устоз уларнинг узрларини қабул қилди. Имтиҳонга ҳозирлик кўриш учун яна уч кун муҳлат берди.

Учинчи куни талабалар пухта тайёрланиб келди. Устоз бу жуда муҳим имтиҳон экани, унда ҳеч қандай алоқа воситаси, китоб ёки қайдлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини уқтирди. Ҳар бирига оқ қоғоз ва елимланган тест конвертини бериб, алоҳида-алоҳида хонага киргизди. Талабалар саволга бемалол жавоб берамиз, аъло баҳо нақд деб ўйлаганди. Бироқ конвертни очиб, ҳайрон қолишди. Унда ўша куни машинанинг қайси баллони ёрилиб кетгани сўралган эди. Табиийки, олдиндан келишиб олмаганлари учун ҳар ким ҳар хил жавоб берди. Ёлғонларининг умри уч кунга ҳам етмаган талабалар қўлга тушди ва имтиҳондан йиқилди.

@oriftolib
#Тезкор #Сенсация

⚡️Ўзбекистон байроғи илк бор Эверест чўққисида


1 июн куни Тошкент вақти 16:45да Ўзбекистон фуқароси Сергей Денисенко сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси - Эверест (Жомолунгма) баландлиги 8848 метр баландликда Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқди.
Экспедиция тахминан 2 ой давом этди.
Кўтарилиш Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

🗼Форишликларга Қўшилинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAElSjBXxyOqNhXoSWQ
...Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди... Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради...
Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга:
- “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир?
- Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман деярмуш.🤣👇

@jizzaxlik_ayollar
‼️Диққат ОТМ га квота асосида ўқишга киришни хоҳлайдиган хотин-қизлар учун!!!

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 338-сонли Қарори тасдиқланди.
Унга кўра хотин-қизларнинг ОТМ га кириш борасидаги 4 % лик квоталарига енгилликлар тури кўпайди. Қарорга мувофиқ:

“Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”да турувчи оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турувчи қизларга алоҳида эътибор қаратилади.

❗️Эслатма: Тавсиянома бериш ишлари жорий йилнинг 8 июнь кунига қадар давом этади (Маълумот учун туман, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига учрашинг! Қуйидаги илова орқали рўйхатдан ўтинг https://aziz-ayol.uz/)!

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси.
«ҒИЙБАТ» ҳақида ҳам СМС келсайди!

ҲЭТ (Ҳудудий электр тармоғи)нинг смси - ажойиб!
Ҳар куни эрталаб «Ҳисобингизда шунча пулингиз қолди» деб СМС келади ва мажбуран ҳисобингиздаги пулингизни ечиб олаверади. Яхши томони шуки, қанча пулингиз олинаётганини айтиб туради. Шунга кўра электрни ўйлаб ишлатасиз!
Аммо қанийди ҒИЙБАТ қилаётганимиз учун ҳам бизга СМС келсайди! Ҳар бир ғийбат учун қанча савобимиздан ажралаётганимизни айтиб турса эди! - Йўқ! Минг афсуслар бўлсинки, унинг иложи йўқ! ҒИЙБАТ ва ҲАҚОРАТЛАР сабабли қанча савобингиз кетганини, фақат ва фақат «САРҲИСОБ» учун жамланган кунингизда биласиз! Унда ё савобингизни тўлoв қилиб, савобсиз турган бўласиз. Ёки савобларингиз ҳам етмасдан қолганига қарз бўлиб, ўзгаларнинг юкини ҳам кўтариб олган бўласиз!

Расулжон Тошпўлатов

@jizzaxlik_ayollar