JIZZAX OVOZI gazetasi
223 subscribers
7.63K photos
1.67K videos
201 files
5.15K links
Download Telegram
Forwarded from Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
АҚШда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳатланди, 3 киши вафот этган.

👉 @UZBEKISTANUZ
Жиззах шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бугун, 26 сентябр куни А.Навоий кўчасидан ўтувчи ичимлик суви қувурида носозлик юзага келган. Бу ҳақда «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

Ушбу ҳудудда жойлашган дм 500-мм сув қувуридаги носозликни таъмирлаш ва пайвандлаш ишлари олиб борилиши сабабли Ҳ.Олимжон, A.Навоий, Кимёгар, Маданият, Обод, Улуғбек, Қалия, Сайилжойи маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Таъмирлаш ишлари якунига етгандан сўнг ичимлик суви таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

➡️ Жиззах хабарлари
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 28 кун қолди.

〰️〰️〰️
✔️ До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 28 дней.

https://t.me/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

🎞 "Халқ президенти" Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти ва меҳнат йўлига бағишланган ҳужжатли фильм.

🕰 Соат 20:00да Milliy телеканалида томоша қилинг.

@donish_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 27 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 27 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда

Октябр ойи бошида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ёмғир ёғади, шамол кучаяди ва ҳарорат кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 15-20 даража илиққача пасаяди. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

👉 https://kun.uz/79305068

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Афғонистон чегарасида бир аскаримиз ҳалок бўлди, у Наманган фарзанди эди – Президент

Шу кунларда наркобарон гуруҳи томонидан давлат чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлган.

👉 https://kun.uz/43837094

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Маданият

Машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади

28 сентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига «Диско раққоси» фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам ташриф буюради. Таниқли меҳмон кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этади.
«Диско раққоси» фильми билан бирга «Ўйна, ўйна», «Қироллик ови» каби кинокартиналар актёрга катта шуҳрат олиб келган.

@donish_uz
Forwarded from Gazetalar sharhi
37-сон.pdf
1.3 MB
Жиззах шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги «Жиззах овози» газетасининг 2021 йил 25 сентябрь кунги 37-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!🙏
Forwarded from O‘zbekiston 24
26 сентябрь Россиянинг бир қатор худудларида қор ёғмоқда.

❗️Ўзбекистонда ҳам бугун кечасидан бошлаб ҳаво совиб кетиши кутилмоқда.
👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5lchB-eHf_a17-Ug
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Toshkent metrosi poyezdida besh kun ichida ikkinchi bor nosozlik kuzatildi. Yo‘lovchilar “Xalqlar do‘stligi” bekatida tushirib qoldirilgan.

Batafsil — http://dy.uz/pgSsN

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from O‘zbekiston 24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилиянинг Франка шаҳрини қум бўрони қоплаб олди.
👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5lchB-eHf_a17-Ug
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Қиш жуда яқин... Совуқ ҳаво ва Қор қўшни Қозоғистонга етиб келди.

❗️Бугун кечаси Ўзбекистонга ҳам совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

👉 @Qoraxabar - энг сўнгги янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
​​Камситилган ва хўрланган соҳа...

Жуда қизиқ: мамлакатда компoзиторлар, ёзувчилар, мусаввирлар, ҳатто кўнчи(кожгалантерия)ларнинг ўз маконлари, уйлари бор. Фақат журналистлар ижарада.

Ҳукумат матбуотни "тўртинчи ҳокимият" дейди, "Биз сизга суянамиз", дейди. Бироқ бировни суяб туриш у ёқда турсин, оёғидаги бепошна чориғини зўрға судраб юрган бу рамақижон соҳа ўзини мудом камситилган ва хўрланган сезади.

Қарийб ярим асрдан буён мамлакатнинг бутун марказий нашрлари жойлашган бино бугун ҳувуллаб қолган. Бино агар тужжорлар томонидан сотиб олинмаган бўлса, савдода турибди.

Қизиғи, журналистларнинг бошини қовуштирадиган, унга кўмак бериб, бошини силайдиган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аҳволи бунданам баттар. У ҳам уйсиз.

Олимжон Ўсаров жон ҳолатда ҳокимга ташланади. Бироқ ҳокимнинг иши кўп. Хуллас, жуда қизиқ. Ўзи бизга журналистика, матбуот керакми ёки йўқ?!

@platformauzb
Шундай шоирлар борки, унинг шеърларини ўқисанг унда дафъатан ўзингни кўрасан. Ҳайрон қоласан. Хотиралар уйғонади. Тарихинг ўхшайди, тақдиринг бир хил. Сизни билмадиму, лекин шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг аксарият шеърларини мутолаа қилсам менга шундай туюлаверади. Унинг шеърларида гўёки менинг ҳам болалигим, онамни соғинганларим, юртга меҳрим бордек...
Эътибор беринг:
 
Даврлар ўткинчи, шонлар ўткинчи,
Надомат кўксимни ёндиргувчи чўғ.
Бағримни тирмалар йиллар ўкинчи
Онам билан тушган битта расмим йўқ!
 
Таскин топиш учун таниш туйғулар. Ёки бўлмаса “Сўнгги япроқ” шеърида инсонни ҳаётдан ҳеч қачон умид узмаслиги, аниқ мақсад сари одимлаши лозимлигини шундай ифода этади:
 
Қиш келар қиличин қайратиб,
Барг эса бандидан узилмас.
Ранглари сарғайиб кетсада,
Умидин дарахтдан узолмас...
 
Аслида баргнинг қанчалик вазни бор? Бунинг устига қорли, қировли кунлар бошланган. Гарчанд умрини яшаб бўлган эрсада, бироқ, умидини узмаяпти, узолмаяпти. Барг – дарахт шохида яшади, камолга етди. Энди кетиш оғир у учун. Одамларчи?..
Жиззах адабий муҳитидан баҳраманд бўлиб ўсган Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг ижодида ўзбек шеъриятининг янгича руҳи, ўзига хос фалсафаси, юртга меҳри яққол кўзга ташланади. Шоира инсон руҳиятини замонавий услубда, бадиий талқин этишга ҳаракат қилади ва фавқулодда бунга эришади ҳам. Бу эса шеърият ихлосмандларидан ўткир зеҳнни, нозик дидни талаб қилади. Ана шундай ўқувчилар сафи қардош элларда ҳам кўплиги боис шоиранинг сара шеърлари ўша тилларга ҳам пешма-пеш таржима қилинмоқда. Чунки бадиий асар, шеърият фақатгина бир миллатга, бир элатга хизмат қилмаслиги керак. Ундан кўпчилик баҳраманд бўлсагина адабиёт яшайди, деб ўйлайман.
Шоиранинг янги нашр этилажак китобида аксарият янги, мухлисларга таниш бўлмаган шеърларига тартиб берилибди. Содда, равон, самимий, сокин шу билан бирга киши кўнглиги тез етиб борадиган сўзлар, сатрлар. Ўқинг, ўзингиз гувоҳ бўласиз:
 
Юрагимнинг мавжларини кўрганмидинг?
Сўзларимнинг авжларини кўрганмидинг?
Чеккан жабру ранжларимни кўрганмидинг?
Кетаман, жим кетаман, сокин кетаман!

Иттифоқо, юраги дарё мавжларидек жўш урган шоиранинг сокинлик исташига унчалик ҳам ишонмайсан. Янада ғайратли бўлишини истайсан. Янги ижод намуналари кутасан. Чунки у сенга ҳам завқ беради, яшашга, олдинга интилишга умид бағишлайди.
Ижодингизни авжини берсин, чеҳраси ГУЛ, ГУЛЧЕҲРА опам!
 
 
    Саид ДОНИШЕВ,
“Жиззах овози” газетаси бош
муҳаррири
 
 @donish_uz