JIZZAX IIB | Rasmiy kanal
5.85K subscribers
22.9K photos
10.2K videos
69 files
18.6K links
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий канали

Содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни биз орқали кузатинг!

Мурожаат учун:
@BaxtiyorTogayev
Download Telegram
Аҳоли муaммолари ўрганилди

Мирзачўл туманидаги 10-ўрта умумтаълим мактабида туман ички ишлар бўлими, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди, маъмурий ишлар бўйича туман суди, Жиззах вилоят суди, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ғалаба маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказилди. Тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган масалалар тингланди. Аҳоли муаммолари атрофлича ўрганилиб, ечилмай қолган масалалар туман 3-сектор раҳбари ва суд раислари томонидан назоратга олинди.

👮👉 https://t.me/jiziib
Ёшлар муаммолари тингланди

Зарбдор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари “Янгикент” қишлоқ фуқаролар йиғинда ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мулоҳазалар билдирилди.

👮👉 https://t.me/jiziib
“Маънавият – дунёни қутқаради” маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этган тадбирни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев бошқариб борди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, “Нақшбандий” журнали бош муҳаррири, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Султонмурод Олимов иштирок этди. Нотиқ ўз чиқишида кун тартибидаги мавзу юзасидан атрофлича тушунча берди.
Тадбир давомида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали онколог шифокори Баҳодир Ҳошимов саратон касаллигини келтириб чиқарувчи сабаб ва омиллар хусусида тушунчалар берди.
Тадбирда ходимларга навбатдаги махсус унвонлари топширилди.

👮‍♂👉 https://t.me/jiziib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Oltin izlovchilar" tuproq ostida qoldi.

👮‍♂👉 https://t.me/jiziib
Мирзачўл тумани 3-сектор масъуллари ҳудуддаги ʼ‘Пахтазорʼʼ ШФЙда яшавчи ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкиллаштирди.

👮‍♂👉 https://t.me/jiziib
Дўстлик тумани 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник И. И. Нурматов белгиланган жадвалга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дўстлик туманидаги Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди. Қабул давомида мурожаатлар тингланди ва уларни ечими юзасидан мутасадди идора, ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👮‍♂👉 https://t.me/jiziib
3-сектор раҳбари жийдалиликлар билан мулоқот ўтказди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғаллаорол туманининг Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. 3- сектор раҳбари дастлаб “Ғаллаорол” агрофирмаси таркибида фаолият бошлаган ёнғоқчиликка ихтисослашган 8 та фермер хўжалиги вакиллари билан мулоқот уюштирди.

Батафсил: https://bit.ly/3tdhxr9

👉 https://t.me/jiziib