31-модда. Жиноятга дахлдорлик
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, ҳокимият органларига хабар қилмаслик, ушбу Кодекснинг 1551 ва 241-моддаларида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди.

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси) — Oʻzbekiston hududida Oʻzbekiston Konstitutsiyasi va qonunlari ijrosini nazorat etuvchi organlar tizimidir
Maqsadi : huquqni muhofaza qilish
Ishga tushgan sanasi
1992-yil 8-yanvar
Joylashuvi
100047, Oʻzbekiston Respublikasi, Toshkent shahar, Akademik Yahyo Gʻulomov koʻchasi, 66.
Bosh prokuror
Nigʻmatilla Yoʻldoshev
Bosh prokuror oʻrinbosari
Salom Samadov
Bosh prokuror oʻrinbosari
Svetlana Ortiqova
1992-1998 — Boʻritosh Mustafoyev
1998-2000 — Usmon Xudoyqulov
2000-2015 — Rashid Qodirov
2015-2018 — Ixtiyor Abdullayev
2018-2019 — Otabek Murodov
2019-yildan — Nigʻmatilla Yoʻldoshev

VIII боб. Бир қанча жиноят содир этиш
32-модда. Такроран жиноят содир этиш
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади.Агар шахс илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.Вазифаларини узоқ вақт мобайнида бажармасликдан иборат бўлиб, бир жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил қилган (узоққа чўзилган) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.

Жиноят кодекси ⚖️
https://youtu.be/TOxwHIlyO-A?si=Lhcc5u5U190x4f5E
Бази базида шундай ижтимоий-хукукий видиоларни кориб тураман(базилари реал вокеаларга асосланган) шунда чуниб йетаманки нега Юрист озгача гапириш сохиби болиши кераклиги , унинг муомиласи ва дипломатик алокалари бошкаларникидан ажралиб туриши кераклигини . Шунинг учун хам болажак юрист нафакат Когозбозликлар билан мукаммал ишлаш шу катори , нотиклик санатини хам билмоги зарур .
33-модда. Жиноятлар мажмуи
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилади.Агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади.

34-модда. Рецидив жиноят
Шахснинг илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилади.Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади.Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш, яъни:
а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши;
б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.Суднинг ҳукми билан шахс ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин.Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг бошқа давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек қонунда белгиланган тартибда судланганлик муҳлатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган судланганлиги инобатга олинмайди.

УЧИНЧИ БЎЛИМ
ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
IХ боб. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси ва турлари
35-модда. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси
Қилмишда ушбу Кодексда назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади.Қуйидаги ҳолатлар, яъни кам аҳамиятли қилмишлар; зарурий мудофаа; охирги зарурат; ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш; буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик; жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш жиноятни истисно қилувчи ҳолатлар деб топилади.

36-модда. Кам аҳамиятли қилмишлар
Гарчи ушбу Кодексда жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди.

37-модда. Зарурий мудофаа
Зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахси ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида қилинган ҳаракат, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.
Тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёхуд тажовуздан ўзга йўсинда қутулиш имконияти бор-йўқлигидан қатъи назар, зарурий мудофаа ҳуқуқи шахсга тегишлидир.
Зарар етказиш мақсадида қасддан ҳужум қилиш истагини қўзғатиш зарурий мудофаа деб топилмайди.

38-модда. Охирги зарурат
Охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш, башарти, шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, жиноят деb топилмайди.Шахснинг охирги зарурат ҳолатида содир этган қилмиши, башарти, охирги зарурат чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, қонуний деб топилади.Агар бошқа воситалар орқали хавфнинг олдини олиш мумкин бўлса ёки келтирилган зарар олди олинган зарардан ошиб кетса, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга бундай зарар етказиш охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Охирги зарурат ҳолатида содир этилган қилмишнинг қонунийлигини баҳолашда олди олиниши лозим бўлган хавфнинг хусусияти ва хавфлилик даражаси, шундай хавфнинг ҳақиқатан мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва юз бериш вақтининг яқинлиги, хавфни қайтарувчи шахснинг мавжуд имкониятлари, вужудга келган вазиятдаги руҳий ҳолати ва ишнинг бошқа ҳолатлари ҳисобга олинади.

39-модда. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.Ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган зарарнинг қонунийлигини баҳолашда, қилмишни содир этган шахснинг ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади. Махсус ваколатли шахслар билан бир қаторда жабрланувчи ва бошқа фуқаролар ҳам ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига эгадирлар.

#малумот
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ - " Судлар тўғрисида"ги қонуни (янги таҳрири, 2000-йил 14 декабр), Фуқаролик процессуал ва Жиноят процессуал кодекслари нормалари, шунингдек, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларида белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади.(130-модда)
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди(133-модда)
Конституциямизнинг 23 -боби Суд Хокимиятига багишланади ва (130-140) моддаларни оз ичига олади
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ-
Бахтиёр Джахангирович
Исламов
Ишга кириш бойича
https://sud.uz/vacancy/
sud.uz

40-модда. Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш
Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди.Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёхуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди. Шахснинг амалда содир этган қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлсагина, у жавобгарликка тортилади.

41-модда. Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик
Ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмайди.Агар содир этилган ҳаракат замонавий илмий-техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келган, қўйилган мақсадга эса, таваккал қилмай эришишнинг иложи бўлмаган ҳамда шахс ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик асосли деб топилади.
Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилишда кўзланган ижтимоий фойдали натижага эришилмаган ва келтирилган зарар ижтимоий фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин бўлган фойдали натижадан кўпроқ бўлган тақдирда ҳам етказилган зарар жавобгарликка сабаб бўлмайди.
Таваккалчилик одамларнинг ҳалок бўлиш хавфи, экология ҳалокати ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини била туриб қилинган бўлса, асосли деб топилмайди.Тадбиркорлик субъектларининг ўзларига кўрсатилган хизматлар, шу жумладан берилган кредитлар юзасидан банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари ҳамда бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ ҳолда бажармаганлиги банклар ва бошқа молия ташкилотлари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди.

41¹-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 38-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ЖАЗО ВА УНИ ТАЙИНЛАШ
Х боб. Жазо тушунчаси, мақсадлари ва турлари
42-модда. Жазо тушунчаси ва мақсадлари
Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.
Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади

43-модда. Жазо тизими
Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; б1) мажбурий жамоат ишлари;
в) ахлоқ тузатиш ишлари;
г) хизмат бўйича чеклаш;
д1) озодликни чеклаш;
е) интизомий қисмга жўнатиш;
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин.

44-модда. Жарима
Жарима айбдордан давлат даромадига ушбу Кодексда белгиланган миқдорда пул ундиришдир.Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда белгиланади.Агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатлар мобайнида жаримани ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган тақдирда, суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг икки ярим соати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, тўрт юз саксон соатдан кўп бўлмаган муддатга, ахлоқ тузатиш ишларининг, хизмат бўйича чеклашнинг, озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг ҳар бир ойи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн олти баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади.

45-модда. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
Шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан беш йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан уч йилгача муддатга белгиланади.
Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорга асосий жазо тариқасида тайинланмаган бўлса, бундай жазо суд томонидан ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган ҳар қандай турдаги жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш жазосига қўшимча жазо тариқасида тайинланган бўлса, асосий жазонинг бутун муддатига, бундан ташқари суд ҳукми билан тайинланган муддатга жорий этилади. Бу жазо бошқа асосий жазоларга қўшимча жазо тариқасида тайинланганда ва маҳкум шартли ҳукм қилинганда унинг муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади.Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно.

45¹-модда. Мажбурий жамоат ишлари
Мажбурий жамоат ишлари маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборатдир. Маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади.
Маҳкумлар мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгиланади.
Мажбурий жамоат ишлари бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.Мажбурий жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ҳарбий хизматчиларга, чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.