🇺🇿Jarqoʻrgʻon yangiliklari🇺🇿
714 subscribers
1.33K photos
263 videos
2 files
15 links
🇺🇿Jarqoʻrgʻon tumaniga oid

🌐Eng sòngi yangiliklar

🔐Eng dolzarb muammolar

🗳Eng muhim malumotlar

🎁Eng foydali tafsiyalar

DIQQAT
Yangiliklar, Turli xil murojaatlar
Va REKLAMA boʻlsa shu profilga
Tashlang👉👉 @jarqurgon_admin
Download Telegram
#Диққат #Оила_куни

👨‍👩‍👧‍👦 Бугун 14 июнь - Ёшликни эслаб, бутун оила тўпланадиган кун экан!

Ҳар бир оиланинг ўз тарихи бор. Оила ҳар бир инсон ҳаётининг асосий таянчларидан биридир.

Оиламиз бирдамлиги, яқинлар соғлиги ҳар доим муҳим. Бугун кечки овқат учун барча қариндошларни йиғиш ва оилавий дастурхон устида ёшликдаги хотирага муҳрланган қизиқарли воқеаларни эслаш куни экан.

Оиламиз вакилларига бу хабарни етказамиз👇

👉 @jarqurgon1yangiliklari
#Диққат

❗️Бугун 26 июнь халқаро кечириш ва кечирим сўраш куни экан

Шу кун муносабати билан кимни хафа қилган бўлсам, дилини оғритган бўлсам мени Аллоҳ учун кечиринг, мен хам сизларни кечирдим😢🤲

Яқинларга юбориб енгил бўлиб олин!!!
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

‼️ПС Ипакчи 110/10 кВ Т-1 10 000 кВА куч трансформатори ўчиш натижасида  Жарқўрғон туманининг

Камар, Яшнаобод, Бешбулоқ, Исмоилтепа, Ғур ғур,  Оқтепа Олтинтепа, Обуҳаёт, Ёшлик Ободгузар

маҳаллаларда электр энергияси ўчган.

❗️Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ
‼️ ЯНГИ ЙИЛНИ НИШОНЛАШ ГУНОҲМИ?

Ҳар йили янги йил байрами арафасида ижтимоий тармоқларда бу байрамни мусулмонлар нишонлаши мумкин эмаслиги, у ғайридинлар байрами эканлиги ҳақидаги гаплар тарқалади.

Бу гаплар қанчалик асосли? Янги йил ростдан ҳам диний байрамми? Мусулмонлар уни нишонлаши мумкин эмасми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг бу саволга жавоб берди.
#Диққат

‼️ Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох

Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ
(Тошкент ва Андижон вақтлари)

Ражаб ойининг 1-куни, 13-январ, сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!

Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):
🌙 1 Ражаб - 13 январь - шанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:26
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:19

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Андижон вақти билан)
🌙 1 Ражаб - 13 январь - шанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:16
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:13

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🕌 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Дахшат

‼️12 балли ер қимирлаши кутилмоқда

Алматада 12 балли зилзила кутилмоқда, агар 12 балл бўлса қўшнилар жумладан Ўзбекистонда хам 12 баллни ярми сезилиши мумкин
#Диққат #Тезкор
Яқин кунларда интернет ва электрсиз қолишимиз мумкин😳

️ - Қуёшдаги чақнаш Австралия ва Осиёда электр узилишларига олиб келади: яқин кунларда алоқа узилиши эҳтимоли 45%.

📍Огоҳлантириш ҳаво ва давлат хизматлари, шунингдек об - ҳаво станциялари томонидан ишлатиладиган частоталарга тегишли.
#диққат

‼️11—13 апрель кунлари сайёранинг сейсмик зоналаридан бирида 7-8 магнитудадан юқори кучли зилзила бўлиш хавфи эълон қилинмоқда.

Зилзилаларни барвақт огоҳлантириш прогнозлаш усулларидан бири атмосферадаги тебранишлар билан боғлиқ ўзгарувчилар аллақачон сайёрда келаётган 3 кунликда (11-13 апрель) кучли зилзила бўлиш белгиларини кўрсатди.

Голланд сейсмологи Франк Ҳугербитс ва унинг жамоадошлари мазкур усулдан фойдаланиб, 2023 йил Марокаш ва Туркиядаги ҳалокатли зилзилаларни олдиндан прогноз қила олишган эди.

❗️Сейсмологлар прогноз қилган худудлар рўйхатида Ўзбекистон ва қўшни давлатларимиз кўрсатилмаган

👉
@jarqurgonyangiliklari1
#ДИҚҚАТ ҚИДИРИЛМОҚДА!

❗️Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар 10.000.000 (ўн миллион) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

❗️Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Қўштепа” маҳалласида яшовчи, 1973 йил туғилган Хабиева Мавжуда Хаби қизи 2024 йил 06 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

☎️Тел: “102”, 76-43-21-002, 88-844-91-95, 97-554-77-17

❗️Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси.
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР
⚡️«Сўнгги қўнғироқ»да БИТИРУВ КЕЧАЛАРИ ва бошқа тадбирлар тақиқланди

25 май куни тадбир 1 соат давом этади, унга 1, 4, 9, 11-синф ўқувчилари жалб этилади. Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, ўқувчилардан пул йиғиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

👉🏻
@jarqurgonyangiliklari1
#Диққат_ёшлар

‼️ТУМАНИМИЗ ЁШЛАРИ УЧУН

❗️Бугун 30 июнь - Ёшлар куни соат 7-00 да Алпомиш тўйхонаси ёнидан Пахтакор стадионигача юриш марафони, Стадионда эрталабки бадантарбия, турникка тортилиш, мини футбол, арқон тортиш, югуриш, 12-имида Волейбол, тушдан кейин соат 15-30 да Маданият бўлими залида кино, Истироҳат боғида стол тенниси, шахмат-шашка, армреслинг, китобхонлик, мушоира, Заковат, театр, рассомчилик танлов ва мусобақалари ҳамда 19-00 Ёшларни тақдирлаш, табриклаш ва ЭНГ САРА Вилоят ва туманимиз санъаткорлар иштирокида ГАЛАКОНЦЕРТ бўлиб ўтади.

❗️Байрамга барча ёшларни таклиф этамиз.

❗️БИЗ СИЗЛАРНИ КУТАМИЗ....

👉
@jarqurgonyangiliklari1