🇺🇿 Jarqo‘rg‘on tumani hokimligi AXBOROT XIZMATI
3.92K subscribers
46.5K photos
3.87K videos
138 files
16.3K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
Коронавирус билан касалланган одамни қачон соғлом деб ҳисоблаш мумкин?

«The Wall Street Journal»
тадқиқот натижаларини эълон қилди. Қуйида ушбу мақоланинг ўзбекча варианти тақдим этилади:

👉 Мақолани ўқиш

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

🔹сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

🔹маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

🔹65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

🚫 Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Surxon_matbuot)
​​Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 11 июль куни Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муҳаммадиев Олим Бобоқулович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қизириқ тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Юсупов Илҳом Элмуродович Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Юсупов Илҳом Элмуродович 1977 йилнинг 14 июнида Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси, 2015 йилда Ички ишлар академиясининг Олий академик курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Жарқўрғон тумани ИИБ бўлинма бошлиғи, Термиз тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Денов тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи, Денов тумани ИИБ бошлиғи, 2020 йилдан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Times.uz
⚡️Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

❗️Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

❗️Мазкур оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда қуйидаги оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:

✔️таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

✔️ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

✔️ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

✔️14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

✔️меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

❗️Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди, шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.

❗️Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш мақсадида қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Шунингдек, волонтёрларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

🚛 Эндиликда моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

💰Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.

🏦Келгусида давлат томонидан карантин даврида аҳолининг муҳтож катламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилади.

❗️Давлат томонидан карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

‼️ Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрланади.

🔹Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Яна 200 нафарга яқин фуқарода коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 (+196) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7540 (+10) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (10 нафар Жиззах вилоятида) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4806 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
⚡️56-ўлим. Тошкентлик 66 ёшли бемор аёл коронавирусдан вафот этди

Пойтахтимизда яшовчи 66 ёшли М.Р. жорий йил 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган. Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

🔎Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

◾️
Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

~~~~~~~~

⚡️56-й смертельный случай. 66-летняя женщина из Ташкента скончалась от коронавируса

66-летняя жительница Ташкента М.Р. с 1 июля лечилась в 1-й городской клинической больнице. Ей был поставлен диагноз «тяжелое течение COVID-19, двусторонняя пневмония». Заболевание сопровождалось острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточностью.

📌Также у неё были сопутствующие болезни такие, как сахарный диабет, ишемическая болезнь сердца, стенокардия и гипертония.

▪️Несмотря на оказанные реанимационные процедуры состояние пациентки резко ухудшилось и она скончалась от острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️57-ўлим: Хоразмда 56 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи Д.С. бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган. Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

▪️Бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 12 500 нафардан ошди

🦠 (+111) —
Янги касалланишлар: 34 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 62 нафари — Андижон вилоятида (43 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

📈 Жами беморлар — 12513 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Антирекорд янгиланди — бугун 486 кишида коронавирус аниқланди

Янги беморлар: 391 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида), 95 нафари — аҳоли орасида.

▪️Икки бемор вафот этди.

Даволанаётган 4733 бемордан 45 нафари — оғир, 7 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️ 58-ўлим.Тошкентда яна бир бемор аёл вафот этди

Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл) Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган.

🔎 Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

📌 Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Бироқ реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

——————

⚡️58-й смертельный случай. В Ташкенте скончалась еще одна пациентка

53-летняя жительница Алмазарского района М.К. проходила лечение в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии.

🔎Ей поставлен диагноз «тяжелое течение COVID-19, двустороняя пневмония». Также у неё имелись сопутствующие болезни такие, как ишемическая болезнь сердца, стенокардия и гипертония.

Болезнь текла с острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточностью.

◾️Несмотря на оказанные реанимационные процедуры состояние пациентки резко ухудшилось и она скончалась от острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточности.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️( +193) 2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

——————

❗️( +193) По состоянию на 10:00 12 июля количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 12706.

✔️84 новых случаев заболевания выявлен среди граждан находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 67 в городе Ташкенте среди населения, 25 в Наманганской области (из них 17 среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин, 8 среди населения), 17 в Самаркандской области среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморлар учун ҚЎЛЛАНМА тайёрлаш жараёни якунига етган

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбири билан интервьюда маълум қилди:

Касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморлар учун қўлланма тайёрлаш жараёни якунига етган. Ҳозир уни барча ташкилот ва вазирликларга етказиш учун кўпайтириш жараёнлари кетяпти. Албатта, бу ҳаммага етарли миқдорда бўлади.

📲 Аҳолига эса ОАВ, жумладан, интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқлар, йирик аудиторияга эга телеграм каналлари орқали етказмоқчимиз.

Мен касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморларга бир жиҳатни эслатмоқчиман. Улар аввало организмида вирус борлигини бир дақиқа бўлсин ёддан чиқармаслиги керак. Иккинчидан, касаллик уларнинг оила аъзоларига ҳали юқиб улгурмаган бўлса, уни юқтириб қўйишдан жиддий сақланиш керак. Беморлар ўзини имкон қадар алоҳидалаши керак.

👨🏻‍⚕️Лекин уйда шароит бўлмаса ва касаллик клиник белгиларсиз кечаётган бўлса, бундай пайтда мобил гуруҳ қарор қилади. Яъни у балки стационар даволанишга олиниши керакдир. Негаки, айрим беморларнинг уй шароитида даволаниш имконияти йўқ ва уни оила аъзоларига юқтириб қўйиши мумкин.

Ҳозир биз тайёрлаган ҳужжат бўйича уйдаги кузатув муддати 10 кун қилиб белгиланган. Даволаш 10 кун давом этади.

🧪 Ундан кейин бемор тест топширади ва натижа манфий чиқса, кузатув бекор қилинади. Сўнг бу одам бемалол ишга чиқавериши мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️59-ўлим: Тошкентлик 76 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

7 июль
куни Чилонзор туманида яшовчи В.Т. ва унинг ўғлида "COVID-19" тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлса-да, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

🛏 11 июль
куни беморнинг аҳволи оғирлашгани сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга "COVID-19"нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+149) — Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

🦠
Янги касалланишлар: 45 нафарикарантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 28 нафариАндижон вилоятида (11 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 17 нафари аҳоли орасида), 76 нафариТошкент шаҳрида аҳоли орасида.

📈 Жами беморлар — 12855 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Уланиш учун
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий веб сайт: www.jarqorgon.uz
Facebook: https:// https://www.facebook.com/groups/766855653791829
Instagram: https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/
Касб-ҳунар мактаби нима ўзи ?
Президентимизнинг 2019-йил сентябр ойидаги ПҚ-5812 қарорлари билан Коллежлар негизида Касб-ҳунар мактаблари ташкил этиш ва 9-синф битирувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш белгиланди.
Эндиликда 9-синф битирувчилари ихтиёрий равишда 11-йилликни давом эттириш ёки давлат бюджети хисобидан касб-ҳунар ўрганиш яни касб-ҳунар мактабларига хужжат топшириш мумкин.
♻️Касб-ҳунар мактабларида ўқувчиларга ўқитиладиган умумтаълим фанлари қисқартирилади ўзининг танлаган йўналиши бўйича касбга йўналтирилади.
Президент қарорида қуйидагилар белгиланади:
💵 Ўқувчиларга энг кам иш хақи бир баробари миқдорида ойлик стипендия
🍲 3 маҳал Озиқ овқат ёки Қўшимча овқат пули
👨👨👧👦 Ўқувчиларга текин турар жойи билан таъминланади.
❗️ Булар хаммаси давлат бюджети хисобидан.
📚Касб-ҳунар мактабларида ҳам ўқиш муддати икки йил.
Касб-ҳунар мактабларини тугатган битирувчиларга Давлат намунасидаги Профессионал таълим тӯғрисида Диплом берилади.
Уланиш учун
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий веб сайт: www.jarqorgon.uz
Facebook: https:// https://www.facebook.com/groups/766855653791829
Instagram: https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон 2-сон касб-ҳунар мактаби.