🇺🇿 Jarqo‘rg‘on tumani hokimligi AXBOROT XIZMATI
3.92K subscribers
46.5K photos
3.87K videos
138 files
16.3K links
Download Telegram
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН:
ЖАРҚЎРҒОН ВОҲАСИ ИЛК ТЕМИР ДАВРИДА
(Давоми).
Жарқўрғон ҳудудида деҳқончиликнинг такомиллашиб борганлигини сунъий суғориш шохобчаларининг барпо қилиниши натижасида пахта, арпа, ғалла, знғир, кунжут ҳамда қовун уруғлари қолдиқлари намуналарининг топилишидан ҳам билиш мумкин. Аждодларимизнинг тинимсиз изланишда бўлганликларини исботловчи манбалар беқиёс, масалан, мил. авв. VII - VI асрларга оид Жарқўрғон воҳасидаги сунъий суғоришга оид канал қолдиқлари, мураккаб мудофаа иншоотлари, Исмоилтепа, Ялпоқтепа ва Оқтепа манбалари бунга мисол бўла олади. Шундай бой тарихий манбаларни ўрганиш ва уларни илмий тадкик этиш мухим аҳамиятга молик ҳамда кечиктириб бўлмас вазифадир.
Сурхондарёдаги қадимги маданият жаҳон цивилизацияси ютуқларида ўз ўрни ҳамда салоҳияти билан ажралиб туради, ана шундай жойлардан бири Исмоилтепа, Бароттепа ва Номсизтепа ёдгорлигидир.
Жарқўрғондаги археологик қазилмалар бой тарихий меросимизни ўрганишни янада мукаммаллаштириб, ўтмиш аждодларимиз турмуш тарзини ёритишга алоҳида ҳисса қўшмоқда. Бароттепа, Номсизтепа, Чордингактепа ва Жартепа ёдгорлиги мил. авв. II милодий VIII асрларга оид бўлиб, бу ердан қўлда ясалиб, устига қизил бўёқда нақш солинган сополлар чиқди.
Бароттепанинг устки қатламларидан эса цилиндр, конус шаклига эга бўлган ва кулолчилик чархида жуда пухта қилиб ишланган идишлар топилди. Бароттепа, Номсизтепа ва Расултепа маданияти кейинчалик Бақтрия маданияти учун асос бўлиб хизмат қилган. Сурхон воҳасида илк темир даврига оид ёдгорликлар ҳам анчагина бўлиб, бунга Исмоилтепа, Ялпоқтепа, Оқтепа, Карвонтушдитепа ва Қаришохтепа каби ёдгорликларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Деҳқончилик майдонларининг кенгайиши, меҳнат қуролларининг такомиллашуви ва Жарқўрғон ҳудудида сунъий суғориш иншоотининг барпо этилиши натижасида меҳнат унумдорлиги ошиб, қўшимча маҳсулот ишлаб чқарила бошланди.
Темир буюмларни ҳаётда кенг миқёсда қўллаш қишлоқлар тараққиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Қишлоқларнинг атрофлари мудофаа деворлари билан ўралиб, ушбу манзиллар қалъаларга айланиб борди.
Шу даврда ҳам деҳқончилик ўлкаси ўзининг бош шаҳрига, қишлоқ қўрғонларига, ҳарбий истеҳком ва ибодатхоналарига эга бўла бошлади. Археолог олимлардан А. Асқаров, JI. И. Альбаум ва А.Сагдуллаевлар томонидан ушбу даврнн ўрганиш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ Ҳайитободтепа шахрининг умумий майдони 10-12 гектар атрофида эканлиги аниқланди. Ушбу шаҳар мудофаа иншоотлари билан ўралган бўлиб, асосан 2 кисм, яъни арки аъло ва шаҳристон қисмларидан иборатдир.
Хуллас, Жарқўрғон ҳудудида сўнгги бронза даврига мансуб атрофи мудофаа деворлари билан ўралиб мустаҳкамланган қишлоқ харобаларининг топиб текширилиши бронза даври маданиятини ўрганишда жуда бой ва қимматли манбалар берди. Кейинги йилларда ўтказилган археологик текширишлар туфайли илк те¬мир даврига оид бир қанча ажойиб маданият ёдгорликлари аниқланди.
Уланиш учун:
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий сайт www.jarqorgon.uz
https://www.facebook.com/groups/766855653791829
https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/channel/
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жорий йил 1 сентябридан бошлаб:

шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;
ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;
поликлиникага ҳисобга қўйиш;
бир марталик "суюнчи" пулини олиш;
яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
болани давлат боғчасига навбатга қўйишни
ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга оширишингиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТУЗАЛГАНЛАР 29 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ


Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 2 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 667 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 372 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 295 нафари Тошкент вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 29328 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 85 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34528 (+277) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4975 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮК АВТОМОБИЛИДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ

2020 йил 14 август куни соат 12.59 ларда Шўрчи тумани М-41 йўлининг 1515-км да ҳаракатланиб кетаётган “Бахтиёр- Термиз-Бахт” МЧЖга қарашли 2019 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли “HOWO А-7” русумли давлат рақами белгиси 75/291 ВАА бўлган юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин жойига Шўрчи тумани ФВ бўлимининг 22-ЁҚҚдан 2 та ёнғин ўчириш жанговар экипажи соат 13.05 да етиб бориб, соат 13.12 да уни ўчирган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салон қисми ва иккита олд шиналари ёнғиндан зарарланган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида юк автомобилининг тиркамаси ёнғиндан сақланиб қолинган.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Обращение Специальной комиссии

Прежде всего, мы хотим поблагодарить всех жителей нашей Республики за дисциплинированное соблюдение карантинных ограничений, введённых 10 июля этого года.

Это позволило стабилизировать ситуацию, связанную с распространением коронавирусной инфекции.

⚠️ Завтра, 15 августа, в нашей стране смягчаются карантинные ограничения. Это необходимо, чтобы обеспечить устойчивую работу экономической и социальной сфер, а также облегчить условия жизни населения.

‼️ Смягчение правил карантина не означает его отмену. Во избежание всплеска заражений коронавирусной инфекцией, Комиссия настоятельно призывает граждан продолжать строго соблюдать меры индивидуальной защиты. В том числе:

🔘 обязательно носить маски в общественных местах;
🔘 обязательно соблюдать социальное дистанционирование;
🔘 регулярно мыть руки и использовать антисептические средства.

❗️Несоблюдение указанных правил может привести к повторному увеличению числа заболеваний. Что, в свою очередь, вновь вынудит ввести требования жёсткого карантина.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎙Бугун АОКа ҳузуридаги штабда Миллий Гвардия бошқарма бошлиғи Саъдулла Сафоев иштирокида Олий ўқув юртларига тест синовлари даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳақида брифинг ўтказилди.

📈Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартиби сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 800 тадан ортиқ махсус воситалар, 630 дан ортиқ алоқа ва 50 тадан ортиқ транспорт воситаларини ажратилиши режалаштирилган. Куч ва воситаларни ажратилишида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳисобга олинди.

😎Тест имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида барча объектларга кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлар ташкил этилади. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади.

🕹Бундан ташқари назорат ўтказиш пунктларида бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.

❗️Бундай ҳолатлар аниқланганда абитуриент ўрига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида ҳужжатларни қайта таҳрирлаш тартиби эълон қилинди

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

✔️ Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

✔️ Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:

👉 абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:

👉 абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;

👉 абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.

💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

✔️Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.

✔️ Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси мустақиллиги куни муносабати билан Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Индия Рама Натха Ковинда и Премьер-министра Нарендру Моди с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 5 КУНДА ЮРТИМИЗДА 7 000 НАФАРДАН ОРТИҚ БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙДИ


Бугун мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 382 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 1044 нафари Тошкент шаҳрида, 295 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Сирдарё вилоятида, яна 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, мана беш кундирки, юртимизда коронавирус инфекциясидан кунлик соғайишлар сони минг нафардан ошмоқда ва ҳаммаси бўлиб беш кун давомида “COVID-19”дан 7 051 нафар бемор соғайди.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 043 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 86 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЖАНЖАЛСИЗ ТУРМУШ СИРИ
Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Жуда ахил бўлган бу оилага одамлар хавас билан қарашар эди.
Бир куни шунча йил хеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.
Момо хикоя қиладилар:
- Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
- “Бир”, деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
- “Икки”, деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
- “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жахл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жохиллигидан хайратда қолдим. Унга бақирдим:
- Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
- “БИР”, деди.
- ...
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди.
Шундан сўнг орамизда хеч низо чиқмади.

Уланиш учун:
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий сайт www.jarqorgon.uz
https://www.facebook.com/groups/766855653791829
https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/channel/
Forwarded from 🇺🇿 Jarqo‘rg‘on tumani hokimligi AXBOROT XIZMATI (Содиқ Маматмуродов)
ТАДБИРКОР СОВҒАСИ
Бугунги синовли кунларда тадбиркорларимиз томонидан нафақат эҳтиёжмандлар, балки шифохоналарга ҳам ўз ҳомийликларини аяшмаяпти. "Сухроб Барака ифтиҳор" хусусий фирмаси томонидан Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига хомийлик асосида КИСЛОРОД КОНЦЕНТРАТОР аппарати совға қилингани ҳам бунинг исботи. Ана шундай саховатли тадбиркорларимиз кўпаяверсин, уларнинг ишларига Оллоҳим барака бераверсин деб қоламиз.

Уланиш учун:
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий сайт www.jarqorgon.uz
https://www.facebook.com/groups/766855653791829
https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/channel/
Forwarded from Deleted Account
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 30 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 15 август соат 23:30 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 26 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли М.У. (аёл) вафот этди.

❗️Бугун юртимизда 1 382 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 30 043 нафарга етди.

‼️Ҳозирда шифокорларимиз мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 4 432 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 86 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 15 август куни мамлакатимизда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида жами 1 382 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 701 нафар бемордан 30 043 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 4 432 нафар бемордан 1 021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ХАНДА

​​– Духтир, бу сизга.
– Нима бу?
– Озгинагина, мендан миннатдорчилик .., шоколад, кола-пола дегандек...
– Менга қаранг, мени пулларимни бекорчи нарсаларга ишлатишга нима хаққингиз бор?!

• • •

Иккита жинни касалхонадан қочиб кетибди. Врачлар, милиция ходимлари уларни қидириб топа олишмабди. Кечки пайт иккала жинни, қайтиб келибди. Шериклари уларга:
— Нега қайтдиларинг? Силарни роса қидириб, топа олишмади-ку, - деса.
Икки жинни:
— Бугун биз репетиция қилдик, энди эртага қочамиз, - дермиш.

Уланиш учун:
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий сайт www.jarqorgon.uz
https://www.facebook.com/groups/766855653791829
https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/channel/
COVID-19
🔺2020 йил 16 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 944 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 189 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 30 043 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (86 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 4673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Уланиш учун:
Телеграмм https://t.me/jarmatbuotxizmati
Расмий сайт www.jarqorgon.uz
https://www.facebook.com/groups/766855653791829
https://www.instagram.com/mamatmurodovsodiq/channel/