Jarayon
1.29K subscribers
4.7K photos
1.93K videos
7 files
2.55K links
Jarayonlarni kuzatib boring
Download Telegram
“Вазирлик боғча опа эмас” — Озодбек Назарбеков санъаткорларнинг номаъқул чиқишлари ҳақида

“Вазирлик кимдир, нимадир деса бориб суриштирадиган боғча опа эмас. Ким қандай ҳолатда чиқиш қилаётгани ўзининг ички маданиятга боғлиқ. Шуни ҳам унутмаслик керакки, маданиятнинг аниқ чегараси йўқ”.
Forwarded from Uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонда тўғри овқатланиш бўйича Санепидқўмитадан 9 та олтин қоида:

▪️таомланишни хурмодан бошланг;
▪️кўп миқдорда сув ичинг;
▪️чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг;
▪️секин, шошмасдан ифторлик қилинг;
▪️таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
▪️соғлом овқатларни танланг;
▪️ширинликлардан сақланинг;
▪️қаҳва ичишдан тийилинг;
▪️кунига уч марта овқатланинг: бунда ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олиш керак
Наврўз байрами кунлари Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Шунингдек 11 мартдан бошлаб авиакомпания қуйидаги йўналишларда бепул автобуслар ҳаракати ташкил этган

Андижон – Фарғона – Андижон;
Андижон – Наманган – Андижон.

Мазкур бепул автобуслар фақатгина авиакомпаниянинг авиачиптасига эга бўлган йўловчиларга тақдим этилади.
#Тезкор #Расман

UzAuto Motors машиналари Кобальт, Дамас ва Жентра нархлари ошди.

96 млн сўмлик Дамас нархи 100 млн сўм бўлган.

146 млн сўмлик Кобальт 156 млн сўм бўлган.

169 млн сўмлик Жентра эса 189 млн сўм бўлган.

❗️Кобалтларга 10 млндан, Жентрага эса 20 млндан қўшилиб кетган.

Яқинларга юбориб қўйинг. Бу расмий хабар.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида салкам 1 млрд сўм пул талон-торож қилингани маълум бўлди
Жиззах ва Самарқанд вилоятида ноқулай об-ҳаво (тинимсиз жала ёмғир, шамол) сабаб, 16 мингга яқин аҳоли хонадони вақтинча электр энергияси тармоғидан узилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика марказида тинимсиз ёғинлар ортидан намгарчилик ортиб кетди.

Юқоридаги видеода Самарқанд вилояти Нуробод тумани Нурдум қишлоқ ҳудудларида сув босиш, сув тўпланиш ҳолатлари акс этган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина спорт мактабларига ташриф. Президент хотин-қизларни табриклади ва тақдирлади.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йили экспортчи корхоналарга 665 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилиб, 3,2 млрд долларлик экспорт таъминланган. Лекин айрим тармоқ ва ҳудудларда бу маблағлардан самарали фойдаланилмаган. Уюшмалар томонидан 2,7 мингта салоҳиятли экспортчилар қамраб олинмаган, уларга ҳалигача бирор ёрдам кўрсатилмаган.

❗️ Шу боис ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини яхлит тизимда бирлаштириш мақсад қилинмоқда. 12 та тармоқ ва саноат уюшмасини Савдо-саноат палатаси тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу орқали лойиҳа тайёрлаш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, соҳадаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. Бу компания томонидан субсидия, компенсация ва бошқа кўмаклар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги асосида ажратилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди "Опен бюджет"да бир шахс бир марта овоз бера олади.

Бир шахснинг номида бир нечта сим карта бўлса, биринчи овоз берган сим карта рақами ҳисобга ўтади, қолганлари эса қабул қилинмайди.
Автомобиллар нархи оширилмайди

UzAutoнинг маълум қилишича, нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.
Сурхондарё вилояти жанубий туманларида чигит экишга страт берилди.

ЎзА

#пахтачилик
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Карманадаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган кўп қавватли уйнинг шувоғи кўчиб тушди

Бунга янги қурилган кўп қаватли уй деворида ҳосил бўлган ёриқларга ёмғир сирғиб кириши сабаб бўлган.

Қўл тегди, ўша тегди қабилида иш қилингандан кейин аҳвол шу.
“Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, санъаткорларнинг даромадларини мажбурий декларациялашга ўтказиш бўйича 4 йилдан бери Солиқ қўмитаси билан ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатдаги яширин иқтисодиётнинг улушини камайтириш учун ҳам декларациялаш тартиби йўлга қўйилиши керак, деди у.
❗️Президент фармонига кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz платформасига киритилади.

▪️Платформада раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилиши кутилаётган экан.

Эълон қилинган суратларга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида кузатиш маросими ҳам ўтказилган.

*
Вилоят ҳокими кузатиб қўйганига қараганда кўтарилаяпти ёки “қутилганимга шукр” дея маросим ўтказаяпти. Қолаверса, бир пайтлар интернетда айланган хабарларга ишонилса, Даврон Ҳидоятов андак-мундак одам эмас, “бақувват” дейишганди. Вилоят ҳокими шундан келиб чиқиб, ҳурматини жойига қўяётган бўлиши ҳам мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимларга дейсизми? Маданият вазирлиги газ ва электрдан қарзи йўқ, маъмурий жавобгарликка тортилмаган “намунали ва маданиятли инсонлар”ни аниқлаб, уларга кўнгилочар тадбирларга бепул чипталар совға қилмоқчи.

Вазирлик бошқарма бошлиғи Жасурбек Шермуҳаммедовнинг «Газета.уз»га билдиришича, одамларнинг намунали яшашига қараб махсус платформа орқали балл йиғиб борилади ва шу асосда рейтинг тузилади. Шундан сўнг йиғилган баллдан келиб чиқиб, уларга „намунали истеъмолчи“, „маданиятли инсон“ сифатида баҳо берилади.

Сўнгра бундай фуқароларга давлат тадбирлари: спектакллар, концертлар ва бошқаларга бориб, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун электрон чипталар совға қилинади. Мутасаддининг таъкидлашича, лойиҳа яна мукаммаллаштирилади. Рейтинг орқали аниқлаш ва рағбатлантириш механизмлари тўлиқ ишлаб чиқилади.

Бу янгиликка сиз нима дейсиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.