37.7K subscribers
16.2K photos
9.32K videos
340 files
26.9K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналаримиз - ганиматдир! Бугун бор...эртага йук булиши мумкин! Вохтида хозир шу дакикада онажонингиздан хол ахвол сураб куйинг! @jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
Оналаримиз - ганиматдир! Бугун бор...эртага йук булиши мумкин! Вохтида хозир шу дакикада онажонингиздан хол ахвол сураб куйинг! @jannatim_onajonim
📕"Мен ёш бола эмасман!"


Ойим телефон қилдилар. Ҳар галгидей насиҳат қилишни бошладилар.
Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини.

Бу сафар гапларини кўтара олмадим:

-Ойи, мен уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку!
Ҳадеб насиҳат қилаверманг!

Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб юборганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдағайлаб бердимки, ҳатто онам индамай қолдилар.
Ёнимга акам келдида, бир тарсаки туширди юзимга.
Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.

Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди.

Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам.

-Ойим! Онажоним! Кўзларимга шошқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб
қотиб қолдим.

Қулоғимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди.
Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, ҳаёлимда эса онажоним эди.

Ерга тизза чўкдимда, фарёд қила бошладим:

- Аллохим, уни қайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллохим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллохим онамни қайтиб бер!

Шунчалар бақириб йиғладимки хонага акам кириб келди. Кўлида телефон трубкасини ушлаб
олганича:

- Овозингни учир! – деб бақирди менга.

- Нега ахмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!

- Онамни?

Қотиб қолдим.
Тезда телефон трубкасини акамни қўлидан тортиб олдимда:

- Ойижон??? Ойижоним!

Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:

- Ҳа болажоним-дедилар.

Мен бошқа хеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шошқатор ёшлар оқиб кетти.

Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси оламдан ўтган экан. Мен эса чала эшитиб нотўғри тушунганаканман.

Мен ҳеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос:

- Ойижоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним.

Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:

- Болагинам, ҳар нарса бўлсаям факат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингни
эштолмайман.

Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим.

Акам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетди.
Мен эса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим.

-Эй Роббим…
Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир…
Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир…
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир…
Онани қайтиб топа олмаймиз.

Эй йигитлар!
Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, ўз аёлингизни, онангизни эъзозлашга, ҳурмат қилишга ўргатинг.
Ахир бу ўтар дунёку!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
📕 Донолар бисотидан!

Етти нарсани сир саклашни билинг!


1⃣. Донишмандларнинг айтишларича, сир
сақланиши лозим бўлган биринчи нарса – узоқни кўзланган режалар.

Бу режалар
амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.


2⃣. Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир.

Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.


3⃣. Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир.

Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз,
қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.


4⃣. Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир.

Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади,
кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.


5⃣. Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир.

Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва
бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.


5⃣. Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир.

Ёдда тутинг: оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.


7⃣. Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир.

Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинголдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам
кабидир.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
📕 ДУНЁДАГИ ЭНГ ЯХШИ КАЙНОНА НАСИХАТИ.

Бир замонлар жуда оқила адолатли аёл бўлган экан. У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари ҳаққига улар тўғилиши биланоқ жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиҳа умр йўлдошлари келишини, келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан.
...У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алохида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Туйнинг эртасига аёл келинини хузурига чорлаб шундай дебди:
Қизим.!..бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида асрадим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим. Умримни қурбон қилдим.
....Нима учун биласизми.?
Келин жимгина ерга караб бош ирғиди. Ҳаётда якка~ю ягона ниятим, жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли булишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи булишдан паноҳ сўрадим.
....Мен узбек аёлиман.!
Ким у узбек аёли.?
Қаерда номи тилга олинган узбекни.?
Қуръондами ё хадисда.?
Ҳеч каерда.!
....Аллоҳ учун фақат бир тоифа аёллар бор! Улар МУСЛИМА аёллар.
....Хоҳ ўзбек, хоҳ оврупа, хоҳ шарқ аёллари бўлсин Аллоҳдан панох топгувчилар бу, муслималар.!
....Муслима аёл қандай бўлади.?
Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва хадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф одатлар, на одамларни гапи уни бошқара олмайди.
....Шу йиллар давомида ҳаётда адашмаслик учун, озми ~кўпми яхшилардан ўрнак олишга интилдим. Кўп нарсалардан бохабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатди~ки, ҳеч бир Қуръон ёки хадисда аёл қайнона қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон ~товоқ, кир ~чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини "рози қиламан" ~деб, эри билан ораси бузилсин деб, ёзилмаган экан. ...Аксинча Эр, Эр ва яна Эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб, Одобли ва иймонли зурриёдларни етиштиришдир.
....Бу йўлда сизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик килмаслиги шарт.!
....Энди қайнона ва қайнотага келсак, улар ҳеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўлади~ки,
....ундай инсонлар бу ҳаётда йўқ!!!!
Бу дунёда фақат ОТА ВА ОНА мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак.
....Қайси фарзанд ота ~онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади.?
....Қайси фарзанд ота ~онасини бехурмат қилади.?
....Аксинча ҳар ~бир фарзанд ота ~онасини мехр билан парваришлайди. Қалбида битмас муҳаббат билан хизматига шай туради. Албатта мен солих, охиратини уйловчи фарзандларни назарда тутяпман. Кизпошшам.!
....Шуни билинг~ки, мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллоҳга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр буйи бажардим бундан кейин хам бажара олишимга шубхангиз бўлмасин.
Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қилишга келдингиз ва фикр хаёлингиз боламда бўлсин. "Қайнонамдан балога қоламан" ~деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи булсангиз аввало эрингиздан олинг, У сизни хожангиз.
...Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Биз эрингизни энг якин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса у севадиган ва қадрлайдиган ҳамма нарсани севади. Мана шу асл Муҳаббат. Эригизга шундай муҳаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Хар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзот~у махлуқларга муҳаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли муҳаббат уйғотади. Ич ичидан сиздан рози булади.
....Борди~ю, у сизни у севган нарсаларни қадрламаслигингизни сезса муҳаббати дарз кетади. Унинг яқинларига Аллоҳ розилиги учун чин мехр ва хурмат билан муомала қилинг.
....Бизларни мажбуран эмас, Аллоҳ розилиги учун хурмат қилиб қадрланг.!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади? Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻 @jannatim_onajonim
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 декабрь куни «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони асосида Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари белгиланган эди.

Мазкур фармон асосида март ойида ҳам кўчирилган дам олиш куни мавжудлигини ҳисобга олиб, амалиётда юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ушбу масала юзасидан қисқача шарҳ бериб ўтилади.

Энг аввало ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар март ойида 12 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса мартда 7 кун дам олишади.

Энди Наврўз байрами арафасидаги дам олиш кунларига келсак. Бунда ҳам 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш кунлари фарқланишига гувоҳ бўламиз.

Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар Наврўз байрами арафасида қуйидаги 5 кунда дам олишади:

18 март – якшанба;

19 март – кўчирилган дам олиш куни (душанба);

20 март – қўшимча дам олиш куни (сешанба);

21 март – Наврўз байрами (чоршанба);

22 март – кўчирилган дам олиш куни (пайшанба).

Изоҳ: 17 ва 24 март – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар Наврўз байрами арафасида қуйидаги 3 кунда дам олишади:

18 март – якшанба;

20 март – қўшимча дам олиш куни;

21 март – Наврўз байрами.

Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 19 март (душанба) ва 22 март (пайшанба) кунлари ишга чиқишлари лозим.

©️Kun .uz



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Согиндим, онажон...

Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
📕 Согиндим, онажон... Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻 @jannatim_onajonim
📕 Согиндим, онажон...


Юзларизга юзим боссам юзиз бурманг Онажон!
Тушларимда қўлиз ўпсам қўлиз олманг Онажон
Мен бир ғариб дили пора ғам аламда юрибман
Ғам аламлар адо қилди соғинганман, Онажон

Кошки ғамгин пайтларимда бошим узра қўллариз
Кошки дунё азоб берса мадад берса сўзлариз
Бугун соғинч ёшлар тўкдим соғинтирди дийдориз
Бу дунёда армон булдиз, ганиматим, Онажон!!!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
📕 Аччик хакикатлар...


"Ёлғон кимни ўлдирибди?" дейдилар.

ТЎҒРИ! ЁЛҒОН туфайли жасад ўлмайди.
Аммо..

КЎНГИЛ ўлар,
ДЎСТЛИК ўлар,
ИШОНЧ ўлар,
ИНСОНЛИК ўлар!

- Зўр бар экана?

- Ҳа..

- Қизларни қара, ҳаммаси чиройли, сенга қарашяпти...

- Биласанми дўстим, биринчи марта "Одно"даги қизларга уйлангим келди.

- Нега???

- Нима қилишмасин, ҳарқалай улар ярим тунда ота-онасинг бағрида...

❗️Жилмайишни биринчи кўришганимиздаёқ ишлатдинг.
Энди фақат яхши хислатларни излайман сендан!

❗️Одам икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни билмайдиганлар ҳам бор...

❗️Гапни чўзма, чунки ҳаёт қисқадир...

❗️Ёмонлар қошида ялиниш- яхшиларни ишимас...

❗️Қўрқоқдан кўпроқ қўрқиш керак экан...

❗️Ой ёритаркану иситмас экан... афсус...

❗️Илиқ муносабатларни узишга шошилманг, ҳали олдинда совуқ кунлар кўп...

❗️Агар сиз уни шунақанги қалин кийимда ҳам, бурни қип-қизил ҳолида ҳам севиб қолган бўлсангиз бу менимча хақийқий севги...


- Унинг кўнгли оппоқми? қордай-а?

- Ҳа. базида совқотиб кетаман...


❗️Авваллари яшаш учун ёзардим, энди ёзиш учун яшаяпман...



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ бизни касал қилади!
Иссиқ бизга озор беради!
Қуёш қиздириб юборади!
Чанг чарчатиб юборади!
Шамол безовта қилади!
Одамзод на иссикка--на совукка чидайди!!!
Хайрли тун азизларим
@jannatim_onajon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азизлар! Муборак кун - жума айём билан! Барчамизнинг билиб-билмай килаётган, килган катта-ю кичик гунохларимизни Аллохим узи кечириб, даргохида кабул килсин! @jannatim_onajonim
~~~~~🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺~~~~~

Умр мафтункордир Исломла утса ,
Улим ажойибдир Иймонла кетса .
Янада гузал булур Жума айеми ,
Тоат-ла , Хайир-ла Дуо-ла утса !



Ассалому Алайкум азизлар !
Муборак Жума кунингиз хайирли ва мазмунли утсин . Барчангизнинг файизли хонадонингизга Яратган
эгам Уз нурини егдирсин .
Хайирли амалларимизда барча муьмин мусулмонларга Аллохим ер булиб , сабр токатни , шаффофдек
тоза ниятларни ва эзгу ишларни йулдош килсин !

Мавжуда
Муборак Жума тонги 📝📝📝

~~~~~🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺~~~~~
JaNNaTiM ONAM
Photo
📕 Жума айёмингиз муборак бўлсин..!!!


Олинг дўстим олинг тахорат!
Дуоларингиз бўлсин ижобат!
Бугун бордир улуғ ибодат!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Кетсин ғамлар қувончлар тўлсин!
Амалингиз фарзандиз кўрсин!
Ўрнак олиб иймонли бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Сизга бўлсин дуо саломлар!
Дил қаридан хуш рўй каломлар!
Савоблардан олинг иномлар!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бу кунни таърифлашга ожиз тилим!
Қани номозга кеттик мусулмон элим!
Фарзимиз бажаришга юр дўстим!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Йўлимизга тўлсин савоблар хар он!
Ибодат қилайлик топиблар имкон!
Эртага қийналмасин армондан виждон!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун Аллохнинг рахмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг из!
Хамду санолар айтингиз харгиз!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Камбағал мискин хажидир бугун!
Гунохкор қалблардан ечилар тугун!
Масжидга шошилинг биродар бугун!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш!


@jannatim_onajonim
📕 Пайғамбаримизга БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб

❗️ўнта раҳмат йўллайди,
❗️ўн даражага кўтаради,
❗️ўнта ҳасанот ёзади,
❗️ўнта хатосини ўчиради"

© Насоий, Табароний, Баззор.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
JaNNaTiM ONAM
Photo
📕 Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) га хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!

Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

‼️ Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 Жума одоблари



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim