Jannatga_Oshiqmiz
21 subscribers
1.59K photos
1.46K videos
83 files
1.07K links
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ ВА ЖАННАТУХ

АЛБАТДА АЛЛОХнинг ЗИКРИ БАРЧА НАРСАДАН УСТИНДИР

БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ
БИЗДА ЕНГ СУНГИ ВА ФОЙДАЛИ
ВИДЕОЛАР ВА АУДИО МАРУЗАЛАР БИРГАЛИКДА ТИНГЛАЙМИЗ

ВИДЕО ВА АУДИОЛАРНИ ДУСТЛАРИНГИСГА УЛАШИНГ
Download Telegram
IMG_20220921_071735_798.jpg
177.3 KB
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم

Зикрнинг маъноси:
«Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ».

Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда:
«Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арди роббул ъаршил карийм», деб айтардилар.
VID_20220921_070458_747.mp4
7 MB
20. Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир. Худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ бу ўсимликлар қурийдир ва сарғайганини кўрасан. У сўнгра хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса қаттиқ азоб бор, Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Бу дунё ҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас.

ҲАДИД сураси 20 оят.
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ

Зикрнинг маъноси:
«Эй буюклик ва карам соҳиби!»

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йаа зал-жалаали вал икром»ни кўпроқ айтинглар», дедилар».
(«Сунани Термизий», 3525)
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, Аллоҳу акбар кабийро валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учун-чи?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний» деб, айт», дедилар».
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 946)
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

Зикрнинг маъноси:
«Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз».

Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан турганларида «Алҳамдулиллаҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур», дер эдилар.
(Бухорий ривояти)
#кун_эслатмаси

🌙 Мавлид ойининг биринчи жумаси муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اَللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي, وَآمِنْ رَوْعَاتِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Авратларимни яширгин, қўрқинчларимни омонликка айлантиргин».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, тонг отганда ҳам ушбу дуони канда қилмас эдилар».
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 961)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим, уни Сенинг ёрдаминг билан кўтараман. Жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин, қолдирадиган бўлсанг, солиҳ бандаларингни муҳофаза қилганингдек уни ҳам муҳофаза қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ёнбошлаганда «Бисмика Роббий вадоъту жанбий ва бика арфаъуҳу, фа ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бима таҳфазу биҳи ъибаадакас солиҳийн» десин».
(«Сунани Термизий», 3401)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

🌙 Мавлид ойининг иккинчи жумаси муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اَللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ, وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким яхшилаб таҳорат қилиб, сўнг: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ. Аллоҳуммажъалнии минат-таввабийна важъалнии минал-мутатоҳҳирийн» де­са, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради».
(«Сунани Термизий», 55)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен - Саломсан, салом Сендандир. Табарруксан, эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, сўнг «Аллоҳумма антас салаам ва минкас салаам, табаарокта йа зал жалаали вал икроом» дер эдилар».
(«Саҳиҳи Муслим», 591)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الله، الله رَبِّي لَا شَرِيْكَ لَهُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ! Роббим Аллоҳ, Унинг шериги йўқ».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам бирор нарсадан хавфсирасалар (қўрқсалар), «Аллоҳ! Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳ», дер эдилар».
(«Жомеъус-сағир», 6684)
#кун_эслатмаси

🎉 Робиъул ахир ойи барчамиз учун муборак бўлсин!

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом билан чиқаргин. Менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаам. Роббий ва Роббукаллоҳ», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 3451)

@quranuz_kanali
Forwarded from Рустамов Мухаммад Дилшод Ахмад ўғли
#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.

@quranuz_kanali
Forwarded from Рустамов Мухаммад Дилшод Ахмад ўғли
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِاللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан У Зотнинг қудрати билан мени безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганидан бери танасида бир оғрик бор эди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ» деб, кейин етти марта «Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир» дегин».
(«Саҳиҳи Муслим», 2202)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيّوُمُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

Истиғфорнинг маъноси:
«Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
مَا شَاءَ اللهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳдан бошқада бирор қувват йўқ».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар юлдуз учса, унга қарамасликка ва: «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллааҳ», деб айтишга буюрилдик», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
حَسِيبُهُ اللهُ وَلَا يُزَكِّي عَلَى اللهِ أَحَدًا

Зикрнинг маъноси:
«Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас».

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса, «Ҳасийбуҳуллоҳу ва лаа юзаккий ъалаллоҳи аҳадан», десин», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
ذَكَرَ اللهُ بِخَيْرٍ مَنْ ذَكَرَنِي

Зикрнинг маъноси:
«Мени эслаган кишини Аллоҳ яхшилик ила эсласин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Рофеъдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар сизлардан бирингизнинг қулоғи шанғилласа, мени эсласин ва менга салавот айтиб, «Закароллоҳу бихойрин ман закароний», деб айтсин», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM