Jannatga_Oshiqmiz
20 subscribers
1.59K photos
1.46K videos
83 files
1.07K links
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКОТУХ ВА ЖАННАТУХ

АЛБАТДА АЛЛОХнинг ЗИКРИ БАРЧА НАРСАДАН УСТИНДИР

БИЗДАН УЗОКЛАШМАНГ
БИЗДА ЕНГ СУНГИ ВА ФОЙДАЛИ
ВИДЕОЛАР ВА АУДИО МАРУЗАЛАР БИРГАЛИКДА ТИНГЛАЙМИЗ

ВИДЕО ВА АУДИОЛАРНИ ДУСТЛАРИНГИСГА УЛАШИНГ
Download Telegram
001 Al-Fatihah الفاتحة
Abdulrahman Aloosi عبدالرحمن العوسي
Фотиҳа сураси 7- оятдан иборат бўлиб Маккада нозил бўлган.
002 Al-Baqarah البقرة
Abdulrahman Aloosi عبدالرحمن العوسي
2-Бақара сураси 286-оятдан иборат бўлиб Мадинада нозил бўлган.

Дўстларингизга ҳам савоб умидида улашинг!!!
1 -Абдураҳмон Ал-Оси

Rewayat Hafs A'n Assem | 2016
Янги ҳатму қуръанга яқинларингиз ҳам группамизга таклиф қилинглар кўп ҳайру барокатларга эришамиз ин шаа аллоҳ 🤲
003 Al-Imran
Mohammed Alminshawi
3.Оли Имрон сураси 200 - оятдан иборат бўлиб Мадинада нозил бўлган.
Rewayat Hafs A'n Assem

2.Muhammad Sidik al-Minshawi (Mujawad)
Forwarded from QURAN.UZ
Овозлар баландлашса, шовқин-суронга айланиб кетади. Лекин Қуръон тиловат қилувчиларнинг овози қанча баландлашса ҳам, фақат хушуъни – Аллоҳдан қўрқишни зиёда қилади.

Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қилгин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда «Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат-тавваабур-роҳийм» деганларини санар эдик».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Вақтида сўралган узр,
Қалбдан айтилган ташаккур,
Самимий муносабат,
Қадру қимматни билмак - инсонларни яқинлаштиради...

ХАЙР ТЎЛА КУН БЎЛСИН!!!



Ё РОББИЙ!

Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!

Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла, Райён жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
Гўзал отган тонг муборак! Аллоҳим, кунингизга файзу баракот ато қилсин!

Хайрли кунлар!..
Қуръон ўқиганингда кўзларингга қараш савобини тортиқ қиласан, қулоғингга эшитиш савобини тортиқ қиласан, тилингга эса нутқ савобини тортиқ қиласан.

Аллоҳим! Қуръонни қалбларимизнинг баҳори айла!

@quranuz_kanali
“Аёлларга ваъз-насиҳат”

Исмоил Ҳаққий р.ҳ. ўзларининг “Руҳул баён” номли тафсир китобларида Нисо сураси 34-оятнинг шарҳида Пайғамбаримиз с.а.в.дан шундай ривоятни келтирадилар:

قال النبى عليه السلام مخاطبا لعائشة رضى الله عنها « ايما امرأة تؤذى زوجها بلسانها الا جعل الله لسانها يوم القيامة سبعين ذراعا ثم عقد خلف عنقها

Пайғамбар алайҳиссалом Оиша р.а.га хитобан шундай дедилар:* “Қайси аёл эрига тили билан озор берса Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг тилини етмиш газ қилиб, бўйнига ўраб қўяди.*

يا عائشة وايما امرأة تصلى لربها وتدعو لنفسها ثم تدعو لزوجها الا ضرب بصلاتها وجهها حتى تدعو لزوجها ثم تدعو لنفسها

*Эй Оиша! Қайси бир аёл намоз ўқиб, кетидан ўзи учун дуо қилса, сўнгра эри учун дуо қилса ўқиган намози билан юзига урилади, токи аввал эрининг ҳаққига дуо қилиб, кейин ўзининг ҳаққига дуо қилмагунича.*

يا عائشة وايما امرأة جزعت على ميتها فوق ثلاثة ايام احبط الله عملها

*Эй Оиша! Қайси бир аёл маййит учун уч кундан ортиқ жазавага тушса, Аллоҳ таоло унинг барча амалларини бекор қилади.*

يا عائشة وايما امرأة ناحت على ميتها الا جعل الله لسانها سبعين ذراعا وجرت الى النار مع من تبعها

*Эй Оиша! Қайси бир аёл маййит учун дод солиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг тилини етмиш қулоч қилиб унга эргашганлар билан бирга дўзахга тортади.*

يا عائشة ايما امرأة اصابتها مصيبة فلطمت وجهها ومزقت ثيابها الا كانت مع امرأة لوط ونوح فى النار وكانت آيسة من كل خير وكل شفاعة شافع يوم القيامة

*Эй Оиша! Қайси бир аёлга мусибат етса ва у юзига уриб, ёқасини йиртиб йиғлас, Лут ва Нуҳ пайғамбарларнинг хотинлари билан дўзахда бўлади. Ҳар қандай яхшиликдан ва қиёмат кунидаги ҳар қандай шафоатдан ноумид бўлади.*

يا عائشة ما زال جبريل يوصينى فى امر النساء حتى ظننت انه سيحرم طلاقهن

*Эй Оиша! Жаброил а.с. менга аёллар борасида жуда ҳам кўп васият қилдики, ҳатто мен аёлларни талоқ қилишни ҳаром қилса керак, деб ўйлаб қолдим.*

يا عائشة انا خصم كل امرأة يطلقها زوجها

*Эй Оиша! Мен эри талоқ қилган ҳар бир аёлнинг хусуматчисиман.*

يا عائشة وما من امرأة تحبل من زوجها حين تحبل الا ولها مثل اجر الصائم بالنهار والقائم بالليل الغازى فى سبيل الله

*Эй Оиша! Эридан ҳомиладор бўлган аёлга кундузлари рўзадор, тунлари бедор, Аллоҳ йўлида ғазот қилганнинг савоби бор.*

يا عائشة ما من امرأة اتاها الطلق الا ولها بكل طلقة عتق نسمة وبكل رضعة عتق رقبة

*Эй Оиша! Тўлғоқ келган аёлнинг ҳар бир тўлғоғига бир жонни озод қилганлик ва ҳар бир эмизишига бир қулни озод қилганлик савоби бор.*

يا عائشة ايما امرأة خففت عن زوجها من مهرها الا كان لها من العمل حجة مبرورة وعمرة متقبلة وغفر لها ذنوبها كلها حديثها وقديمها سرها وعلانيتها عمدها وخطأها اولها وآخرها

*Эй Оиша! Қайси бир аёл эрининг зиммасидаги маҳрини енгиллатса, унга мабрур ҳаж ва мақбул умра амалини қилганлик савоби берилади ҳамда гуноҳларининг ҳаммаси, янгиси ҳам, эскиси ҳам, махфийси ҳам, ошкораси ҳам, қасддан қилгани ҳам, саҳван қилгани ҳам, аввалгилари ҳам, охиргилари ҳам кечирилади.*
004 An-Nisa'
Maher Al-Muaiqly
4⃣. Niso surasi 176 - oyatdan iborat bo‘lib Madinada nozil bo‘lgan.
3.Мaher Al-Muaiqly
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
​​#зикр_ва_дуо

Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан
005 Al-Ma'idah
Fares Abbad
5⃣ Моида (Дастурҳон) сураси 120 -оятдан иборат бўлиб Мадинада нозил бўлган,
4⃣ Фарес Аббад қорининг тиловати
Sog'inch yomon, qo'ymas omon,
Borolmayman ishdan ortib.
Erta debon, indin debon,
Vaqt umrimiz olar tortib.

Yuragingiz ohi menman,
Ko'nglingizning dog'i menman,
Kunduzimni qaro qilgan,
Sochingizning oqi menman.

Alo, ona, onajonim,
Sog'inchingiz o'tdi jondan.
Lek bormoqqa yoq imkonim,
Kuyunmang men notavondan.

Alo, ona, jonim onam,
Yuribman, tog' deya qirni.
Alo, ona, jonim onam,
Kechiring men bemehrni.

Parvonaman, sal "yilt" etib,
Qaylardadir nur porlasa.
Borgaydirman darrov yetib,
Olislardan yor chorlasa.

Siz ko'nasiz shu borimga,
Quvonchingiz aritdim men.
Mushtoq aylab, diydorimga,
Ona sizni qaritdim men.

©Botirjon Ergashev.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oramizda bo’shliqqa yuz tutgan insonlar qancha? Otangizni qadriga yeting. Allohim, ota - onalarimizni bilib bilmasdan qilgan, kattayu kichik gunohlarini avf qilgin. Ulardan o'zing rozi bo'lgin. Jannatda birga bo'lishlikni nasib qilgin. Allohumma amiyn.
"Onajon gapimni tushunmayapsiz..."
Farzand xitob qildi onaga bir dam.
Onaizor aytdi: "Tushunganmanku,
Hatto gapirmagan paytlaringda ham..."