Жамоатчилик назорати
3.02K subscribers
1.17K photos
1.3K videos
35 files
2.31K links
Воқеалар ва ходисалар гувохи бӯлдингизми хабар беринг @Azizbek009999
Download Telegram
1-ГУРУҲ НОГИРОН ОТАХОН ХАММА ХАҚИҚАТНИ АЙТМОҚДА ??? 😱😱😱😱😱😱
https://youtube.com/watch?v=-MBkDZmoFgs&si=4Jkgfl9PBITPSUD7
Forwarded from Haqiqat qayerda
Зафар Шарипов Россияда саёхатда
https://youtube.com/watch?v=BZI8xhHBx3I&feature=shared
Жоҳилда ҳам кўз бор, сўқирмас, кўрмас,
Фақат у бурнидан узоқни кўрмас.
Не кўрса феъл боис кўрар у, лекин
Бировдан кўради, ўзидан кўрмас.

© Эркин Воҳидов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйим-жойим деган мол экан 😅

Батафсил 👉🏽https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати вилоят ИИБ томонидан ЖКнинг 168 ва бошқа моддалари билан қўзғатилиб, ҳозирда ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, адвокат муқаддам ЖКнинг 25,97-моддаси билан судланган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
БУ ДЎСТМИЗНИ ЖУДАЯМ ОМАДИ КЕЛДИ 😱АМУДАРЁДА СУВ ҚАНДАЙ 🤔🤔💯💯💯✅️✅️✅️✅️✅️
https://youtube.com/watch?v=-anEysAopbg&si=g2wAchaY9Bm56jfd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кунларингизда хизматда😁
❗️ КИМЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА БОРИШЛАРИ ШАРТ ЭМАС

⚡️Савол
:
Қандай холатларда фуқаро ҳарбий хизматга боришдан озод қилиниши мумкин ?

⚡️Жавоб
2002 йилда қабул қилинган 436-II-сон қонуннинг 22-моддасига асосан,

❗️Тинчлик даврида муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:

👉 1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;

👉 2) агар ўзлари ҳарбий хизматга рози бўлмаса, яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;

👉 3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.

👉4) Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.

👉🏽 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
#Ана_холос
⚡️Ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги фильм Канн фестивалида мукофотланди

Америкалик режиссёр томонидан суратга олинган ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги фильм 77-Канн кинофестивалида “Олтин пальма япроғи” билан тақдирланди.

Фильмнинг бош қаҳрамони фоҳишалик билан шуғулланадиган ўзбек қизи сифатида тасвирланади. Кино бир неча кундан буён турли музокараларга сабаб бўляпти. IMDb рейтингида эса 7,5 балл билан баҳоланган. Қайд этиш жоизки, ушбу рейтингда фильмларнинг 7 дан баланд баҳоланиши яхши кўрсаткич.

Фильмнинг номи ҳам ўзбек қизининг исми билан аталган – “Анора”. Америкалик режиссёр Шон Бейкернинг ушбу киноси комедик-драма жанрида суратга олинган. Бош ролларни Майки Медисон, Марк Эйделштейн ва Юра Борисов ижро этган.
👇


https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ
⚠️🔞🔞 ИИБ ХОДИМИ АЁЛ КИШИНИ УРДИ

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими ва фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан видео тарқалди 😱

Ходимни аёл кишига қўл кўтаргани қанчалик тўғри?
👇
https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ НОРМАТИВ ДАРОМАДИ

⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда мени бир ойлик норматив даромадим қанча хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг икки баравари (2 100 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади дейилган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 100 000 сўм даромад топаётган шахс хисобланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда бу суммадан кам пул топсангиз хам, кўп топсангиз хам фарқи йўқ. Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.

👉🏽 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ +18

Эрталаб Андижон шаҳри микрорайондаги спа салонда бўлган жанжал экан 😡

"Андижон, микрорайон Стиморол чорраҳасидаги спа салонлар дастидан тинчлик йўқ" дейишмоқда одамлар.

❗️Жамоат жойида оғзига келган ҳақоратлар билан бақириб сўкинаётган бу "аёллар"га қонуний чора кўриб, жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини ўргатиб қўйиш зарур шекилли.

Батафсил 👉🏽 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос 
⚡️Тўйдан кейин "АСАЛ ОЙИ" ни қамоқда ўтказади энди

Куёвбола ва унинг ўртоқларига 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

‼️ Кеча атиги 200$ пул учун камидa 9 та мошинани пачоқ қилган шоввозларга ЧОРА КЎРИЛДИ.

Бизни кузатишни давом этинг👇

https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 14-июн - Халқаро блогерлар куни

Барча блогерларимизни бугунги кун билан табриклаймиз.

Ижодий парвозлар, кўплаб ютуқлар сизларга ҳамроҳ бўлсин!



Бизни кузатишни давом этинг👇

https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
❗️“Hamster Kombat”ни деб 14 ёшли бола руҳий касаллар шифохонасига ётқизилди

Россияда 14 ёшли бола ота Hamster Kombat ўйинида иложи борича кўпроқ танга йиғиш учун ҳар 3 соатга будильник ўрнатган. Бунинг оқибатида узоқ уйқусизликдан кейин болада соғлиғи билан муаммолар бошланган ва шифохонага ётқизилган.

Канал 👉 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu
❗️ҲОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚАЁТГАНИДА УНГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ҚАЧОН ТЎЛАНИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ
;
Меҳнат таътилига чиқаётган ҳодим учун таътил пули қачон берилиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

Ҳодимнинг ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

✏️ Юқоридаги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳодим меҳнат таътилига чиқаётганида унга таътил вақти учун тўлов олдиндан амалга оширилиши керак. Бу нормада истисно, мустасно, мабодо деган ҳолатлар йўқ. Айтайлик, амалда ишлаб турган ҳодим ойнинг 15-санасидан меҳнат таътилига чиқишга ариза берган бўлса, таътил пули унга таътилга чиқишдан олдинги охирги иш куни яъни, ўша ойнинг 14-санасидан кечиктирмай, агар ўша 14-сана дам олиш куни бўлса ундан олдинги иш кунида тўланиши керак.

👉 https://t.me/jamoatchilikNazoratibu