Ishq Safari ⚘️
2.42K subscribers
128 photos
33 videos
359 links
Kim o'zini tanisa, Robbisini ham taniydi...
Download Telegram
Бир инсонни жаҳаннамдан қутқармоқ дунёни қутқармоқ каби савоблидир.
~ Абу Туроб Нахшабий (қ.с)

П.с: Мусо алйхиссалом:
— Эй Раббим, мўмин биродарини йўлдан қайтариб, унга яхшилик қилишни ва ёмонликдан қочишни тавсия этган одамнинг мукофоти нимадир?
Аллоҳ буюрадики:
— Унга бутун калималар билан бир йиллик ибодат савоби ёзаман ва унга азоб беришдан уяламан.

💌 by Ishq Safari ⚘️
Alloh bas, boqiy havas 🕊

💌 by Ishq Safari ⚘️
You Tube да кўзимиз тушди: Бир қиз бу ҳаётда "борлигини исботлаш" учун 10 та тилни ўрганибди.

П.с: Ха-а, чинданам баъзи яраларни табибларга эмас, Орифларга кўрсатиш керак.

💌 by Ishq Safari ⚘️
Увайс Қараний кулимсиради:
– Аллоҳни танидингизми?
– Ҳа...
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билмаслигингиздан ғам еманг.
– Ҳазрат, яна насиҳат қилинг, –
дейишди.
– Аллоҳ сизни биладими?
– Албатта, билади.
– Ундай бўлса, бошқалар сизни билмаслигидан ғам еманг.

П.с: Ким-ки истар ўзгаларнинг ёрини, ўзгаларга ёр этар дилдорини.
~ Жалолиддин Румий

💌 by Ishq Safari ⚘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг исмини ҳурмат қилиб, Уни улуғлагани учун Аллоҳ таоло ҳам уни икки жаҳонда улуғ қилади.
~ "Бишр Ҳофий" филмидан

П.с: Узр, бу постга изоҳ ёза олмадик.

💌 by Ishq Safari ⚘️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бишри Хофий ҳазратлари. (Филм)

П.с: Авлиёлар кўнгиллар султонидир.

💌 by Ishq Safari ⚘️
Bu go'zalliklar jamolingdan Sening...

💌 by Ishq Safari ⚘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизлар материалний оламда юрибмизми?! Сен намоз ўқишга мени вақтим йўқ дейишга ҳаққинг йўқ!
~ Ҳазрат Қурбонали Аҳмад Боқийбиллоҳ (қ.с)

💌 by Ishq Safari ⚘️
Илоҳий файз ва неъматларга маънавий раҳбарсиз эришиш амри маҳол...
"Бишри Ҳофий" филмидан

💌 by Ishq Safari ⚘️
Бировни хафа қилиш Каъбани бузишдан ҳам ёмон дейишади. Лекин билишмайдики бировдан хафа бўлиш унданам ёмон эди.

П.с: Улар хафа қилган одамингдан узр сўра дейишади. Аслида хафа бўлганинг учун узр сўраш керак эди.

💌 by Ishq Safari ⚘️
Роббингизни рашк қилинг, чунки Уни сизданда севимли бандалари бор!
***
Инсонларни бир биридан масофа эмас талаб-хоҳишлари узоқлаштириб туради.

П.с: Манзилдан адашган этикини эскиртиради холос...

💌 by Ishq Safari ⚘️
Бир одам ибн Аббоснинг ёнидан ўтди.
– Бу одам мени яхши кўради, - деди ибн Аббос.
– Қаердан биласан, - деб сўрашди ундан.
– Чунки мен уни яхши кўраман, - жавоб берди у.

П.с: Инсон меҳр-эътибор ололмагани, аслида ўша меҳр-эътиборни беролмаганидан хабар беради...

💌 by Ishq Safari ⚘️
Классик психология – инсон ёшликдан нимага ишонган бўлса ҳаётини шу ишончи шакллантиради.

Замонавий психология – биз ҳар бир вазиятга, инсонларга муносабатимизни, фикримизни, ишончимизни ўзгартирганимиз сайин, ҳаётимиз ҳам ўзгариб боради.

П.с: Тасаввуф – Киши севгани билан биргадир...

💌 by Ishq Safari ⚘️
Иброҳим Адҳам шаҳзодаликни тарк этгач, Аллоҳ унинг бошига фано тожини қўйди. У ўз мамлакат-у салтанатини фано елига берди-ю, саҳро томон жойнамоз билан йўлга тушди ва ҳар қадамда икки ракат намозга бош қўйиб, ўзи ёқтирган Маккани мадҳ этиб, ўн тўрт йил йўл босди. Маккага етиб келгач, уни ўз ўрнида кўрмай ҳайрон бўлди-да: «Ё Аллоҳ, бу қанақаси бўлди?» - деб фиғон чекди. Масжид ичидан овоз эшитилди: «Бир ожиза шу саҳрода яёв юриб келаётиб, шавқ-муҳаббат юкидан букчайиб нотавон болиб қолган экан, Каъба уни зиёрат қилиш учун кетди».
~ Алишер Навоий "Ҳайратул аброр"

П.с: Бу аёл Робия ал-Адавийя эдилар. Ўзи Каъба кимларни ортидан югурябди?

💌 by Ishq Safari ⚘️
– Нега энди бировдан хафа бўлиш бировни хафа қилишдан ҳам ёмон ёмон? Тушунмадим.

– Бировдан хафа бўлиш кўпроқ сизга зиён бўлгани учун. Сиз кимдандир хафа бўляпман деб ўйлаяпсиз. Аслида, ўзингиздан, сабрингиз, марҳамат ва муҳаббатингиз йўқлиги учун хафа бўляпсиз. Бу ҳол эса ташқарида бировдан хафа бўлгандай туйиляпти сизга. Холбуки сиздан ўзга одам бордек ташқарида?!

💌 by Ishq Safari ⚘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади? Ғазабланмайдилар! Хафа бўлмайдилар! Қалбни вайрон қилмайдилар! Қалблари вайрон ҳам бўлмайди! Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар! Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар, Роббиларидан деб биладилар! Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар! Сукут сақлайдилар! Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар!
~ Мавлоно Жалолиддин Румий

💌 by Ishq Safari ⚘️
Toliblar biror Haq ( Alloh ) do‘stining ko‘nglidan joy olish orqali kamol topadilar. Ma'naviy kamolga erishishning eng qisqa yo‘li shudir.

Hazrati Pir Xoja Ali Romitaniy (q.s)

@tasavvuf_dargohi 🌿
Ҳамма дардни ҳам ичингга ютма оёқда туролмай қоласан дейишади. Чинданам шундай одамлар ҳам борки улар бировга озор беришмайди лекин ўзини дилини адойи тамом қилишади. Ичига ютган одам, ўзини суймаган одамдир. Ўзини суйган ҳасга ўхшаб ҳар эсган шамолдан синавермайди. Улар жамият кутган ниқобларни қабул қилмайди. Чунки ҳис қилишадики, Аллоҳ аллақачон уларни азиз қилиб яратиб қўйган!

П.с: Бу қандай гўзал ҳолки, Сендек буюк Подшоҳ мендек бир заифҳол, бечорани севгай...

💌 by Ishq Safari ⚘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар Яратганнинг хабарини ва рост сўзларини эшитмайдилар...
~ "Юсуф алайҳиссалом" филмидан

П.с: Одамларга Қуёшни кўрсатдик.
Афсус кўриш учун чироқ ёқишди.
~ Мавлоно Румий

💌 by Ishq Safari ⚘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ошиқ Машуқдан ранг олиши керак эмасми...
~ "Юсуф алайҳиссалом" филмидан

П.с: Аллоҳнинг муҳаббати бўлган кўнгил, "мен"лигини йўқотади, Севгилисининг рангига киради.

💌 by Ishq Safari ⚘️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
У барча пайғамбарларга юклатилган вазифаларни муваффақиятли якунлаб, Яратганнинг барча пайғамбарлари тушини рўёбга чиқарувчи зотдир...
~ "Юсуф алайҳиссалом" филмидан

П.с: Муҳаббатдан Муҳаммад бўлди ҳосил,
Муҳаммадсиз Муҳаббатдан не ҳосил...

💌 by Ishq Safari ⚘️