Абдуносир Мамажонов блоги
1.51K subscribers
26.9K photos
3.55K videos
15 files
10.5K links
⚡️Мазкур канал Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Абдуносир Мамажоновнинг фаолияти юзасидан маълумотлар базасига эга бўлган канал ҳисобланади

📩Мурожаат учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot
📎Telegram: https://t.me/izboskanpress_uz
Download Telegram
ПРОКУРОР ВА ФУҚАРОЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

⚡️Фукароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал этиш ҳамда уларни жойига чиқиш йўли билан ўрганиб, бартараф этиш мақсадида бугун, сектор раҳбари З.М.Рустамов тасдиқланган режа графикка асосан ҳудудидаги "Қораянтоқ" МФЙда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Ушбу сайёр қабулда жами 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашди. Шундан 10 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 1 таси кредит олиш, 2 таси даволаниш, 1 таси уй-жой олиш ва 6 таси бошқа масалаларда.
Мазкур мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилди. Қолган 6 таси назорат тартибида тегишли ташкилотларга ҳал этилиши учун юборилди.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram
⚡️Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида 65 нафар турли мурожаатлари билан фуқаролар иштирок этдилар.

Жумладан, жойида 15 та фуқаронинг мурожаатлари ҳал этилди. 20 тасига тушунтиришлар берилди.

Қолган 25 та фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш учун тегишли ташкилотларга бириктирилди ҳамда 5 та фуқаронинг мурожаатлари тегишли тартибда рад этилди.

Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, белгиланган муддатлар ичида мурожаатга ечим топиш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram
Бугун 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.А.Хўжамбердиев “Зарбдор” маҳалласига ташриф буюриб, одамлар билан мулоқот ўтказди. Обод қишлоқ давлат дастурига киритилган “Бирлашган” ва “Зарбдор” маҳалласида истиқомад қилувчи фуқаролар, Избоскан туман Халқ қабулхонаси мудири, Сектор раҳбари ва туман ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур қабулда мурожаатлар, асосан, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Қабул қилинган аризалар таҳлили бўйича 6 та мурожаат Республика даражасида, (операция қилиш) 10 та мурожаат вилоят (кўп тармоқли болалар шифохонада даволаниш) ҳамда 6 та мурожаатлар туман даражасида (туман тиббиёт бирлашмасида йўлланма асосида бепул даволаниш ва бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш) ҳал этиладиган мурожаатларга тўғри келди. Мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий хал қилинди.
СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун туман прокуратураси биносида прокуратура фахрийси Р.Хомидов томонидан ходимларга семинар машғулоти ўтказилди. Семинар машғулотида маҳаллаларда ташкил этилган янги лавозимлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаолларини вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳамда уларнинг фаолияти келгусида сектор раҳбарларининг рейтинг кўрсаткичига таъсири ва бошқалар ҳақида сухбатлашилди.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram