Абдуносир Мамажонов блоги
1.45K subscribers
26.9K photos
3.55K videos
15 files
10.5K links
⚡️Мазкур канал Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Абдуносир Мамажоновнинг фаолияти юзасидан маълумотлар базасига эга бўлган канал ҳисобланади

📩Мурожаат учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot
📎Telegram: https://t.me/izboskanpress_uz
Download Telegram
⚡️Избоскан тумани 46-умумий ўрта таълим мактаби 4-синф ўкувчиси Қамбаралиев Темур ва 8-синф ўкувчиси Абдуҳалилов Муҳамадаминлар спортнинг "Usmanov Kombat sistems" тури бўйича ўтказилган Республика чемпионатида "Pichoq jangi" йўналишида биринчи ўрин соҳиби бўлдилар.

Ушбу ёш спортчиларнинг фаолиятларига омад ва зафарлар тилаймиз.


T.me/Izboskanpress
Муносабат

Жорий йилнинг 22 февраль куни турли ижтимоий тармоқлар орқали Избоскан тумани “Гулистон” МФЙда симёғоч йўқлиги, йўлларга асфальт қопламаси ётқизилмагани, газ ва ичимлик суви ҳам йўқлиги танқид қилинган эди. Ушбу мурожаатга муносабат сифатида туманимизнинг Гулистон маҳалласи Янгичек кўчасига бетон таянчлар ўрнатилди. Сув тармоқларини тортиш учун дастурга киритилди. Барча жараёнлар ўз жойини топгач текис йўл қилиниши бўйича ҳаракатлар бошланди.

T.me/Izboskanpress
⚡️Маҳаллаларда драйвер соҳалар ривожлантирилиши тўғрисида кўплаб хабар ва маълумотларни келтириб ўтган эдик.

Бугун сектор раҳбарлари ҳам айни шу лойиҳа бўйича тизимли равишда иш ташкил этмоқдалар. Жумладан, барча маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари хонадонларда ўтказилган ҳатловлар натижасида парранда боқиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатларини шакллантирдилар. Шу асосида парранда боқиш учун жойлар тайёрлаш ишлари ташкил этилди.

Урганжи маҳалласи ҳам азалдан паррандачилик бўйича касбий маҳоратга эга. Сектор раҳбарлари ҳам ушбу жараённи тўғри ташкил этган хонадон вактллари билан суҳбатлар олиб бордилар.

T.me/Izboskanpress
⚡️Дарёбўйи маҳалласининг ободлиги кундан-кунга ортиб бормоқда.

Ушбу маҳалланинг ҳар бир кўчалари эса бетон қопламали йўллар билан таъминланиши, фуқароларнинг хурсандчилигига асос бўлиб хизмат қиляпти.

Бугун ҳам ушбу маҳалланинг фуқаролари ҳамда тегишли ходимлар иштирокида йўл қурилиши давом эттирилмоқда.

T.me/Izboskanpress
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ БИР КУНЛИК ИШ ЖАРАЁНИ

Батафсил
👉 https://telegra.ph/ҲOKIM-YORDAMCHISINING-BIR-KUNLIK-ISH-ZHARAYONI-02-23

Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram
ТАШАББУСДА БИРИНЧИ БАРҲАЁТЛИКЛАР

Хабарингиз бор 23 февраль кунидан бошлаб ўн кун давомида "Ободонлаштириш бўйича сафарбарлик 10 кунлиги" эълон қилинган.

Ушбу кенг кўламли ободонлаштириш тадбирида бугуннинг ўзида салмоқли ва таърифлашга арзигулик ишлар ташкил этилди. Жумладан, Барҳёт маҳалласида ҳам...

Маҳаллага кирар экансиз, биринчи сумалакнинг исига маст бўласиз. Маҳалланинг одати ҳам айни шу. Яъни, халқ йиғилган ҳар қандай тадбир ва ташаббусда хожи она, опа-сингилларимиз чавати ҳамда миллий таомлар тайёрлашга интиладилар.

Ушбу маҳалланинг раиси Исроилова Хадичахон эса фуқароларининг меҳнатларини қадрлайди ҳамда албатта аҳолисининг фикрлари билан қизиқади.

Бугун маҳалланинг ҳар бир кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Дарахтлар оқланди, кўчаларга турли гуллар ва гул уруғлари экилди. 500 тупдан зиёд манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Албатта, ушбу ишлар маҳалланинг бирдамлиги асосида ташкил этилди.

Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram