Абдуносир Мамажонов блоги
1.5K subscribers
26.9K photos
3.55K videos
15 files
10.5K links
⚡️Мазкур канал Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Абдуносир Мамажоновнинг фаолияти юзасидан маълумотлар базасига эга бўлган канал ҳисобланади

📩Мурожаат учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot
📎Telegram: https://t.me/izboskanpress_uz
Download Telegram
ИЗБОСКАН ТУМАНИДА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Избоскан туман тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томонидан 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун олиб борилаётган намунали ишларни вилоятда тарғиб қилиш, ёлғизларга кўрсатилаётган хизматни бирма бир, қадамма-қадам таҳлил қилиш, амалга оширилиб келинаётган Избоскан тажрибасини вилоят миқиёсида ўртоқлашиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда 16 та шаҳар ва туман тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими вакиллари ва тиббий-ижтимоий муассаса вакиллари (муассаса директорлари, директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари, ҳамшира) масъул ҳодимлар ва бошқарманинг 3 нафар бош мутахассислари иштирок этдилар.

Семинар давомида Андижон вилояти Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Ғ.Бузруковнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида 2 дона ногиронлар аравачаси, 2 дона эшитиш мосламаси, 2 дона хасса, 4 дона сиҳатгоҳ йўлланмалари муҳтожларга етказилди.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube
Андижонда 824 та "STREET WORKOUT" спорт майдончалари қурилди.

Вилоят аҳолисини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида ҳудуддаги 789 та қишлоқ ва маҳаллаларда жами 830 та "STREET WORKOUT" ҳамда 21 та болалар майдончалари бунёд этилиб, 7.5 км велосипед йўлаклари ташкил этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТУМАНДА ПАХТА ЁҒИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Избоскан тумани Марказ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,3 га майдонига "Соҳиб омад барака" МЧЖ томонидан “Пахта ёғи” ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилмоқда. Лойиҳа қиймати 34 млрд. 40 млн.сўмни ташкил этиб, ўз маблағлари ҳисобидан 16,5 млрд.сўм, банк кредити ҳисобидан 15,5 млрд.сўмни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушгандан сўнг 100 нафар иш ўринлари ташкил этилиши кутилмоқда.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram
Абдуносир Мамажонов блоги
ВАҚТ ЎТСАДА ЁДИНГИЗ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ... Давлат хафсизлиги хизматининг 30 йиллиги муносабати билан бугун, Туячи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб, 17-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олиб, хизмат вазифасини ўташ чоғида мардонавор ҳалок бўлган мард…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонимизнинг тинчлиги учун жонини фидо қилган ўғлонларнинг меҳнатлари яна бир бор қадрланиб, "Давлат хавфсизлик хизмати ташкил топганлигининг 30 йиллиги" эсдалик кўкрак нишонлари берилди. Кенг жамоатчилик вакиллари, туман ҳокимлиги ва умумий ўрта таълим мактабининг ходимлари ва ўқувчилари билан биргаликда марҳум ўғлонларнинг оила-аъзоларига ушбу мукофот топширилган эди. Ушбу жараён "Андижон ахбороти" информацион дастури орқали ёритилди.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram
НУРОНИЙЛАРИМИЗ УЧУН МАҚОМ КЕЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун Избоскан туман ҳокимлиги мажлислар залида туманда узоқ йиллар фаолият юритган, ҳозирда фарзандаларига, набираларига, шогирдларига ва жуда кўплаб раҳбар ходимларга ўз насиҳатларини, йўл-йўриқларини кўрсатиб келаётган нуроний кексалар учун "Нуронийларимиз ҳамиша эъзозимиздасиз" шиори остида мақом кечаси бўлиб ўтди.

👉Ушбу тадбир давомида Юнус Ражабий номидаги мақом ансабли, Андижон вилояти намунали мақом ансабли, Ўзбекистон халқ артистлари ва моҳир созандалар иштирок этдилар.

Жараёнларни кейинги постлар орқали батафсил ёритиб борамиз.

Web-sayt | Facebook | Telegram | Twitter | YouTube | Instagram