Iymonli QalblaR
150 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
// • Пушаймоннинг энг ёмони - қиёмат кунидаги пушаймон;

• Залолатнинг энг ёмони - ҳидоятдан сўнгги залолат;

• Бойликнинг энг яхшиси - кўзи тўқлик;

• Зоднинг (йўлга олинадиган озиқ -овқат) энг яхшиси тақво;

• Дилга жойланган нарсанинг энг яхшиси яқиндир (аниқ ишонч).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺🌺🌺💐💐💐

ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА


Бу одоблар ўн бештадир:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.
2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида ривоят этилган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – бу жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл этиш.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта… – тарж.). Жоме масжидига охиста ва виқор билан юриб бориш лозим. Масжиддан ташқарига чиққунга қадар унда эътикофда бўлишни ният этиш.
5. Одамларнинг елкасини босиб ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъқул бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторга ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб минбарга йўлланса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб этиш билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт ёки олти ракат суннат намози ўқиш.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, афзал.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни ҳузури қалб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш.

@Iymonli_Qalblar_uz
105-Al-Fil
Yasser Al Dossari
#Қуръон

105-Фил сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
الحمد لله رب العالمين
Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар:
ЖУМА — ҳам байрам, ҳам ибодат кунидир.
Пайшанба шомидан Жума шомигача бўлган ҳар бир лаҳза ҳасанотлар хазинасига кон вақтдир.
Кимки кўнгли ёришишини,
Гуноҳи мағфират этилишини,
Ғам-қайғуси аришини,
Ташвишлардан қутулишни истаса,
НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламга салвот (ва салом)ни кўпайтирсин.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#АДОЛАТ

• Барча нарсанинг ҳисоби Қиёмат кунига қолиши мумкин.

• Фақат одамларга қилинган зулмнинг жазоси шу дунёнинг ўзидаёқ кўринади.

• Аллоҳ таоло золимдан мазлумнинг қасосини дунёнинг ўзида олади.

• Одамлар золимнинг жазосини охиратга боришдан олдин дунёнинг ўзидаёқ кўришади ва натижада ҳаётий мезон мўътадиллашади...

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шуни таъкидлаб айтган эдилар:

- Мазлумнинг (бад)дуосидан эҳтиёт бўлинглар! Чунки унинг дуоси билан Аллоҳ орасида парда бўлмайди. Аллоҳ унинг дуосини булутлар устига кўтаради ва:
- Иззатим ва Жалолимга қасам-ки, гарчи вақтлар ўтса ҳам албатта-албатта сенга ёрдам бераман!-, дейди*.

• Золимга муҳлатини бериб кузат, у аниқ жазосиз қолмайди.

(•) Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

___

* Саҳиҳ Жомеъ 117.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СУБХАНАЛЛОҲ

Сув сиз яшайдиган балиқ африкада🙃

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇📲📲👇👇📲👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Шом диёридаги муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан: "Агар ажалингиз бир соатдан кейин бўлишини билсангиз ана шу фурсатда қандай амал қилардингиз?" деб сўралганида, у киши: "Илм талабида бўлар эдим", дедилар. Нима учун айнан илм талаби? деб сўрашса, у киши: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига биноан шуни танлардим, чунки у зот: "Кимнинг ажали келганида у илм талабида бўлса, у киши Аллоҳ таолога йўлиқганида (у пайғамбарлар даражасида бўлади). У билан пайғамбарлар орасида фақат пайғамбарлик даражасидаги фарқ бўлади холос", деганлар", деб айтдилар.
(Табароний ривояти).

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Тонгингизни Аллоҳни зикри билан бошланг!
🔸СубҳанАллоҳ
🔸Валҳамдулиллаҳ
🔸Вала илаҳа иллаллоҳ
🔸Аллоҳу акбар


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
104-Al-Humazah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

104-Ҳумазах сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қизларни турмушга тайёрлаш

Халқимизда ажойиб одат бор. Қиз туғилган оилада ҳали қиз вояга етмасдан туриб сандиқ тўлдиришни бошлаб юборишади. Бу ишлар, албатта аёллар томонидан амалга оширилади. Табиийки эркак қийналиб пул топганлиги учун сандиқ тўлдиришга ҳали эрталигини эслатса , хотин: “Мен янахамкеч бошладим Одамлар анча эрта бошлашади. Кўзингизни очинг ,ҳадемай қизимиз катта бўлиб қолади. Етти ёшдан ташласа етади деган мақол бор” қабилида тушунча беради.
Майли бу тўғрида эътироз билдирмаймиз. Тўйга олдинроқ тайёргарлик бошланса, тўй маҳал анча енгил бўлар. Лекин яна бир томони бор. Тўйга тайёргарлик фақатгина моддий бойликдангина бшлмаслиги керак. Чунки бахт фақат бойлик ва дунё матохларидангина иборат эмас. Балки қизларимизни катта оилага бека бўлишликка тайёрлаш зарур.
Бир макон билан бошқа маконни паст - баланди бир хил эмас.Ҳаёт доимо бир маромда бўлавермайди. Умр сўқмоқлари машаққатлардан ҳоли эмас.
Баъзи оилалар қудаларидан нолигани нолиган. Гўёки қизларини номуносиб оилага бериб қўйган. “Улар ўзи бизнинг тенгимиз эмас эди. Фалончининг гапига кириб бериб қўйибмиз” деган гапларни кўплаб эшитиш мумкин. Аслида биз киммизу, ким бизга тенг эмас. Ҳатто икки олам сарварининг қизи ҳам қанчалар дунё машаққатларини тортгани бизларга ибрат бўлиши керак.
Кунларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳонинг уйларига келдилар ва:
- Ўғилчаларим қани? – деб Хасан ва Хусайн розияллоҳу анҳумоларни сўрадилар.Фотима розияллоҳу анҳо жавоб бердилар:
- Эрталаб турсак уйимизда тотигулик нарса қолмабди. Аллоҳ таолога хамдлар айтдик. Киёвиз менга “Мен уларни олиб кетаман. Уйда хеч нарса қолмабди, тағин сенга ғалва қилишиб қолмасин “ деб иккаласини олиб яхудийникига кетди.
Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша томонга юзландилар. Борсалар набиралари ҳовуз бўйида ўйнаб ўтиришибди. Ёнларида бир қанча хурмо. Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Эй Али, кун қиздирмасдан туриб болаларни олиб уйга қайтмайсанми? – дедилар.
- Эрталаб турсак уйда ҳеч нарса қолмаган экан. Эй Аллоҳнинг Росули! Бир оз ўтириб турсалар Фотимага ҳам хурмо тўплаб олардим, - деди Али розияллоҳу анҳу. Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтириб турдилар. Али розияллоҳу анҳу яхудийнинг хурмосини териб берар ва бир пақир хурмога бир дона хурмо хақ олар эди. Бир қанча хурмо териб олгач Росули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга хурмоларни кўтариб Хасан ва Хусайнлар билан уйга қайтдилар.
Фотима розияллоҳу анҳо мана шундай машаққатли ҳаётга чидамли бўлиб чиройли сабр қилар эди. Аллоҳ таолога кўплаб хамдлар айтар эди. Ҳаётидан мамнун, турмушидан рози эдилар. Бу ҳикоя бизларга ибрат бўлиши лозим.

Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби Фармонов Абдураззоқ
Улуғбек қори Йўлдошев

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Субҳаналлоҳ

❗️Голландия спорт марказларидаги мураббийлар бўғин оғриқларининг муолажаси учун кунига 10 дақиқа давомида мана шу уч ҳаракатни машқ қилдиришар экан.

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол:

Узук ҳақида.

Никоҳ куни эркак кишига қулига тилло кольтсо тақиш мумкинми йўқми? Мумкин бўлмаса нима тақишни айтсангиз

#ЖАВОБ:

- Бизнинг динимизда никоҳ узуги деган гап йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Каналга уланинг👇👇👇
🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Сами Юсуф Ҳасби Роббий гўзал нашида.

#Архив
#Нашида🎵
#улашинг 👥

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу айтдилар: «Қавмнинг кичиги бўлган пайтингизда илм олиб қолинглар. Эртага ўша қавмнинг каттаси ҳам бўласизлар. Ким илмни ёдлай олмаса, уни ёзиб ўргансин!»

🕋 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қўшнининг қўшнидаги хаққи 10 тадир:

1.Қарз сўраса, бериш.
2.Чақирса, жавоб қилиш.
3. Касал бўлса, бориб кўриш.
4.Ёрдам сўраса, бериш.
5.Агар бир мусибат тушса, таъзия билдириш.
6.Агар бир яхшилик етса, табриклаш.
7.Агар ўлса, шаҳодат айтиш.
8.Агар бирон жойга кетса, уйини сақлаш.
9.Агар яхши овқат қилса(шундай овқат қилолмайдиган қўшнига) бериш.
10.Уйини унинг уйидан баланд қилмаслик.

Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🌖Тун зулмати чекиниб ортга,

🌞Қуёш кулиб чиқди жаҳонга.

🌿Ла илаҳа иллаллоҳ деган,

🙂Хайрли тонг мусулмонга.

ХАЙРЛИ КУН!😊

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
103-Al-'Asr
Yasser Al Dossari
#Қуръон

103-''Аср'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ТАШВИҚ

• Мўъмининг ҳаёти имтиҳонсиз бўлмайди...

• Имтиҳоннинг лаззати эса сабр билан тотилади...

• Ҳақиқий сабр Аллоҳ таолодан рози бўлишдадир...

• Ҳаёт машаққатлари бир кун албатта ниҳоясига етади...

• Жаннат бокира-сулув келинчакка ўхшайди...

• Унинг маҳри нафсинга қарши туришингда...

• Барчамиз жаннат ошиқларимиз...

• Қайси куёв сулув бокира келинчакка ошиқ бўлмайди дейсан?!...

• Жаннат учун ҳаракат қил!...

• Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!...

• Дунёнинг манҳажи ўртадир:

- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр.

• ОРЗУга етишда АЛАМ тортишинг бор:
• Тортган АЛАМИНГ учун сабр қилишинг шарт;
• Сабринг учун эса АЖР олишинг аниқ!

• Жаннатга марҳабо!-, деган нидони эшитмагунинга қадар олий орзуларингдан воз кечма!

• Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Огоҳ бўлки, Аллоҳ таолонинг матоси қимматдир!
- Огоҳ бўлки, Аллоҳ таолонинг матоси жаннатдир!*-, деганлар.
________

* Имом Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ