Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДАГИ САВОЛ
#Долзарб_савол

Ассалому алайкум! Менинг саволим шундан иборат. Интернет тармоғларида келадиган смс ҳакида. Айрим смсларда шу смсни мингта одамга жўнатинг акс ҳолда бахтсиз бўласиз дейишади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Ёлғончи «SMS»ларга алданманг!
Яқинда уяли телефонимга бир SMS келди, Унда ушбу SMSни Мадинаи Мунавварада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг равзаи мутаҳҳаролари қоровули шайх Аҳмад юборгани ва бутун дунёга ушбу SMSни тарқатиш кераклиги айтилган. Кимда кимга ушбу хат етиб борса, уни ўн кишига юборса, Аллоҳ унга ризқини кўпайтириб бериши айтилган. Масалан, «Бомбейда Камол деган киши ушбу SMSни ўн кишига юборган экан, Аллоҳ унга 25 минг доллар насиб қилибди. Бошқа киши унга аҳамият бермаган эди ўша куни боласини йўқотди» дейилган. Хуллас, кимга ушбу SMS етиб борса-ю, у тарқатмаса, мусибатта дучор бўлиши айтилган. Бу хатга нима дейиш керак ва бундай ҳолатда нима тавсия қилинади?
Бу каби мактублар ҳақида кўп бор савол берилган. Қолаверса, бундай муаммолар бугуннинг маҳсули эмас, анчадан бери кузатилиб келинади. Асоссиз бу мактубларни уйдирма номлар билан аталган инсонлар тарқатишяпти. Аслида келган мактубдаги шайх Аҳмад ҳам уйдирма исм эканлиги маълум бўлди. Бу вазифани шайх Аҳмад деган киши қилмаган. Ҳатто Мадинада бундай хабарни ҳеч ким эшитмаган ҳам. Лекин бошқа мусулмон ўлкаларида шундай ёлғон хабар урчиб бормоқда.
Диний нуқтаи назардан олиб қараганда ушбу мактубда баён этилган хабарнинг ҳеч қандай қадр-қиймати йўқ. Баъзи хабарларда шайх Аҳмад тушида Пайғамбар (с.а.в)ни кўрибди, Пайғамбаримиз уни қиёмат яқин қолди, деб огоҳлантирибдилар ёки шунга ўхшаш маънодаги хабарлар тарқатилган.
Аслида қиёмат яқин қолганини Қуръони каримда ҳам ҳадисларда ҳам очиқ ойдин айтиб қўйилган, унга шайх Аҳмад ёки бошқа бировнинг васият қилишига хожат йўқ. Динимиз мукаммал шаклда бизгача етиб келган. Мажҳул, кимлиги номаълум шахсларнинг васиятига ҳечам ҳожатимиз йўқ. Кўриниб турибдики, бу ва бунга ўхшаш мактублар мусулмонлар ўртасида ҳар хил тушунмовчиликни авж олдириб, таҳдид қилмоқда. Агар мактубни тарқатмасангиз, мусибат етади, деб қўрқитибди. Қуръони карим ва ҳадисларни ўқиган киши бу каби хатни ёзиб тарқатиш лозим, акс ҳолда мусибат етади, деган гапга ишонмайди, Исломни тўғри тушунган, ақлли мусулмон бундай ёлғончи мактубларни тарқатмайди.
Фалончи шундай қилиб, шунча пулга эга бўлди, дейиш мусулмонларни тўғри йўлдан адаштириш ва Аллоҳ таоло ўрнатган низомларга зид ҳаракатдир. Аллоҳ ризқ топиш учун сабабларни яратган, уларга мурожаат қилиш лозим. Дангасаликка ёки хурофотларга буюрмаган. Бундай хурофотларни тарқатиб бойиб кетаман, деб ишониш очиқ адашишдир. Мусулмонлар бундай хабарлардан огоҳ бўлишлари ва динларини тўғри шаклда ўрганиб, хурофотлардан узоқ бўлишлари жуда муҳим. Валлоҳу аълам!
Юсуф Қарзовийнинг «Фатаво муассиро». 31.01.2009 й.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

➡️ Каналга уланишулаш👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

➡️ Каналга уланишулаш

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Тасаввуф ҳақида савол
Аброр Мухтор Алий
#ДОЛЗАРБ_САВОЛ:

• Оилада эр-хотиннинг вазифалари нималардан иборат...?

©️Др. Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU