Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#савол_жавоб

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

#Савол:

Ассалому алайкум!
— Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?


#Жавоб:

Ва алайкум ассалом!
— Агар рўзадор одамнинг хаёлига беихтиёр тарзда турли таомлар ҳақида ўйлар келса бунинг зарари йўқ. Аммо рўзадор одам атайлаб, қасдан турли таомларни кўнглидан ўтказиши ва рўзадор бўлмаганимда эди деган фикрда бўлиши кароҳиятдан холи эмас. Қолаверса, бу рўзадан малолланиш ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рўзадор одам ҳўлланган матога ўранишини макруҳ санаганлар. Сабаби, бу худди рўзадан малолланишга ўхшаш эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.


ЎМИ Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг:

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_жавоб :

#савол
Ака-ука биргаликда тижорат қилишса,
закотларини қай тарзда адо қиладилар?

Жавоб:
Аввало шуни билиб олиш керакки, кимнинг
моли қанча экани, ака-укаларнинг тижоратдаги ўринлари
маълум бўлиши керак. Масалан, ака-ука тижоратда бир- бирига мулки ва фойдаси тайин бўлган шерикми ёки мулк
бирига тегишли бўлиб, бошқаси унинг ишчисими? Чунки
закот ҳар бир кишининг ўз молидан адо қилиниши
шартдир. Шу нарсалар маълум бўлганидан кейин
кимнинг моли нисобга етса, закот бериш ўша кишининг
зиммасига вожиб бўлади.

👉 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd