ҒУСЛ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН СУВГА ҚЎЛНИ ТИҚИБ КЎРИШ
#ғусл
❓#CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Жунуб киши ғусл учун тайёрланган челакдаги сувнинг ҳароратини билиш учун пок қўлининг қанча қисмини сувга ботирса сув оби мустаъмалга айланади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
💬 #ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом. Таҳоратсиз, жунуб ва ҳайздан пок бўлган кишилар сувдан ҳовучлаб олиш учун қўлини сувга тиқса, бунга зарурат бўлгани учун, сув оби мустаъмалга айланмайди (Фатавойи ҳиндия).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидининг эшиги ёнига сув идиши қўйилар ва ундан суффа аҳли таҳорат ва бошқа нарсалар учун қўллари билан ҳовучлаб сув олишарди. Чунки бунга зарурат ва ҳожат бор эди (Фатҳи бобил иноя).
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан машҳур ривоятга кўра сув оби мустаъмал бўлиши учун тўлиқ бир аъзони унга киргизиш шарт қилинади. "Муҳит" китобида шундай дейилган. Битта ёки иккита бармоқни сувга тиқиш билан сув оби мустаъмалга айланмайди, балки сувга кафтни тиқиш билан мустаъмалга айланади. "Зоҳирийя" китобида шундай келтирилган (Фатавойи ҳиндия).
Юқоридаги масалалар қўлда нажосат бўлмаган ҳолатга тегишлидир. Агар қўлда нажосат бўлса, албатта, сув нажосатга айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш👇
📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҲАЙЗ МУДДАТИНИ ЗАМОНАВИЙ ВОСИТАЛАР ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ.
#таҳорат
❓ #CАВОЛ:
Шифокорларнинг ҳайз бошланиши ҳақидаги сўзи эътиборга олинадими. Масалан: 3 кун ҳайз кўрди. Сўнг шифокор аёл УЗД аппарати орқали текшириб: “ҳайз энди келади, у қандайдир касаллик”, деса қандай йўл тутилади?
💬 #ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳайзнинг энг кам муддати уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуз. Уч кундан кам ёки ўн кундан кейин кўрилган қон ҳайз ҳисобланмайди. Балки уни истиҳоза, яъни касаллик қони дейилади. Икки ҳайзнинг ўртаси камида ўн беш кун бўлиши керак, кўпига чегара йўқ. Ҳомиладор аёл ҳайз кўрмайди, мабодо қон кўрса, касаллик қони бўлади (манба: “Ал-Мухтор” ва “Мухтасарул виқоя” китоблари).
Ислом дини ҳар замон ва маконда пайдо бўлган саволларга жавоб беради. Шу сабаб ибодат вақтлари ва мавсумлари инсон доим аниқлаш имконида бўлган нарсаларга боғлаб қўйилган. Масалан: намоз вақтлари Қуёшнинг чиқиши ва ботиши, Рамазон ойи ва ҳаж мавсумини аниқлаш ҳилолнинг кўриниши билан ҳисобланади. Худди шундай, ҳайз масаласида ҳам энг кам ва энг кўп миқдори белгилаб қўйилган, ўша асосида иш кўрилади. Бу ерда асбобларнинг хулосасига эҳтиёж йўқ ва у эътиборга олинмайди.
Демак, сизнинг мисолингизда қон кўриш уч кундан ошиб, ўн кунгача тўхтаса, уни ҳайз қони деб, эътиборга олинади. Ўн кундан ошиб кетса, одатда ҳайз кўрадиган кунлари ҳайз ҳисобланади. Одатдаги кунларидан ортгани эса истиҳоза қони, деб қаралади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Савол йўллаш 👇👇👇
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ