Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸ЖУМА КУНИДА 😊

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтишни унутманг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

🌺"Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад."🌺
|ﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺﷺ🌹💐
|ﷺﷺﷺﷺ🌼🌸
|ﷺﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
|ﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
"Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад."
|ﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺﷺﷺ🌼🌸
|ﷺﷺﷺﷺ🌹💐
|ﷺﷺﷺ🌹
|ﷺﷺ🌹

🌸"Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад."🌸

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Вақтим йўқ деманг.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••



Каналимизга уланинг

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг:

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг
🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
يا محبين النبي صلو عليه

اللهم صلى و سليم على حبيبنا محمد صلى الله عليه و سلم

Эй пайғамбаримизни севадиганлар Уларга саловат айтинглар!

Аллоҳумма солли ва саллим ала Ҳабибина Муҳаммад.


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саодат эшигин очилгай бугун,
Босган ҳар изингиз савобга тўлсин!
Мўминларга туҳфа асл саодат —
Азизлар, улуғ Жума муборак бўлсин!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Китоб - дунёга хитоб!

Олимлардан бири айтади:

«Шайхларимдан бири:

- «Ҳой болам. Сен китоб ўқир экансан, ҳар бир саҳифа ниҳоясида ўқиганинга амал қилишни ниятида маҳкам тур. Шубҳасиз, ўша ниятлар ҳадяларга сабаб бўлажак», дер эди».

#Мулоҳаза:

Тўғри тавсия. Чунки мўминга савоб берилиши ниятданоқ бошланади.

Кўпинча китоб ўқир эканмиз ният қилиш ёдимиздан кўтарилиб кетади.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
#Долзарб

Куёв танлаш. Насроний куёв

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
UZ: Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби:

«Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.

Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосига биноан бугун барча мўмин мусулмонларимиз жума намозларини ўз уйларида адо этдилар. Уларнинг ибодатларини ва дуоларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Юртдошларимиздан карантин пайтида имкон қадар уйларида, оиласи даврасида ўтириши мақсадга мувофиқ.

Илгари байрамларда силаи раҳим қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият буни талаб қилмаяпти. Бугун яқин инсонларга силаи раҳим қилиш — уларнинг олдига бормаслик. Чунки уларнинг олдига бориш уларга хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун уйда туриб уларга соғлиқ сўраб дуо қилишимиз керак. Фарзандларимиз эса бўш вақтларидан фойдаланиб, китоб мутолааси билан шуғуллансалар, нур устига нур бўлар эди.

Шу нарсани айтиш керакки, ҳар бир инсоннинг ватанпарварлиги эл бошига иш тушганда билинади. Дўст — ташвишда синалади. Ана шундай қийин пайтда нархларни сунъий оширмасдан, даромадларини ҳалол йўл билан кўпайтиргани мақсадга мувофиқдир.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
- ЛАТОИФ -

МУЛЛАНИНГ ОЛДИДА ТИЛИНГНИ ТИЙ!
(Ёҳуд ўқ «еган» домла)

Ҳазратни бир мухлислари меҳмонга чақирибди. Ўрдак овлаган экан...
Ўша кезда водийдан айрим илм аҳлари ҳам ушбу меҳмондорчиликка ташриф буюришибди. Овланган ўрдаклар пишгунча ўзаро суҳбат, савол-жавоблар асносида, водийдан келган, Ҳазратнинг ёнида ўтирган меҳмон норози кайфиятда ҳаммага эшиттириб сўз қотибди:
— Тақсир! Бизга сизнинг айрим гапларингизни айтиб боришяпти, ўша гапларингиз мазҳабга мувофиқмас-ку!

Орага совуқ жимлик чўкибди. Ҳамма, энди нима жавоб бўларкин, дегандек Ҳазратга тикилибди.

— Бизга ҳам сизнинг гапингиз, деб ҳар тур гапларни айтиб келишади. Фақат биз Тошкент билан водийнинг орасида тоғ бор, гапнинг ярми йўлда тушиб қолган бўлса керак, деб индамай қўя қоламиз — , дебдилар Ҳазрат.

Жавобнинг салобатидан ҳалиги домла ғалати аҳволда қолибди. Бошқаларнинг юзига эса илиқ табассум югурибди...

Ўрдак пишиб, дастурхонга тортилибди.
Ҳалиги домла ўрдак гўштидан бир луқма оғзига солибди. Гўштнинг ичида ўқнинг золдири қолиб кетган эканми, домланинг оғзидан «Қарс!» этган овоз чиқибди...
Ҳамма домлага қарабди. Ҳазрат мийиғларида кулиб:
«Ҳа домла, ўқ едингизми!?» дебдилар...
Домла тишини ушлаб, бошини сарак-сарак қилиб:
«Едим тақсир, ўқ едим», дебди... :)

***

Нақадар ажойиб ва самимий зот эдилар-а, ҳазратим-эй!!!

• АЛЛОҲ ЎЗ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН! ОМИН!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ...

🌺 Кунларнинг энг гўзали гуноҳ амаллардан ҳоли бўлган кундир.

Ассалому Алайкум Кунингиз Ҳайрли Эзгу Савобли Амаллар билан ўтсин
☺️


👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Айтилди: Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган,
сўзи амалингизни зиёда этадиган ва
амали охиратни ёдга соладиган кишидир" дедилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
009-At-Taubah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

9-''Тавба'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Зикр ҳақида фикр...

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا

41. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар». Аҳзоб сураси.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Инсон қачон Аллоҳни кўп зикр қилувчи бўлади?

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Агар киши эрта ва кечда маъсур бўлган зикрларга бардавом бўлса зокирлардан ҳисобланади.

«Азкор» китобидан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Ёмғир ёғаётганда ȳқиладиган дуо.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МАШИНАДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “...Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.

Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).

Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш📲⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM