Iymonli QalblaR
150 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Имом Молик айтдилар: «Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди. Ким унга минса, нажот топади. Ким ортда қолса, ғарқ бўлади».👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИЛИК ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

4201-савол

Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишим илик ейиш харом, сабаби илик суякдан ажралиб уруғ(сперматозоид)га айланади деди. Бу гап канчалик тўғри, илик харомми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ иликни ҳалол қилган. Табиати тортмаса емасин. Аммо асло ҳаром демасин. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
093-Ad-Duha
Yasser Al Dossari
#Қуръон

93-''Духа'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ВОҚЕАЛИК_ФИҚҲИ
• ИЛМ БУ ҲИКМАТДИР
• Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мажлисида бириси сўради:
- Мен бир қизга совчи қўйдим. У мени рад этиб бошқа бирига тегиб кетди. Рашким келиб, ўша қизни ўлдирдим. Тавбам қабул бўладими?
- Онанг борми?!- сўради саҳобаи жалил.
- Йўқ!- деди ҳалиги одам.
- Ундай бўлса Аллоҳ таолога астойдил тавба қил! У Зот тавбаларни қабул қилувчидир!- деди Ибн Аббос.
У одам кетди. Мажлисдагилар:
- Нима сабабдан онасини сўрадингиз?- дейишди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳ анҳу:
- Мен дунёда ота-онага яхшилик қилишдан ортиқ улуғ савобни билмайман!- деб жавоб берди.
Бир оз ўтиб яна бир киши келди-да:
- Эй Ибн Аббос! Мўъминни қастдан ўлдирганга тавба имкони борми?- деб сўради.
- Йўқ! Мўъминни қастдан ўлдирган киши абадий жаҳаннамда!- дея жавоб берди саҳобаи жалил.
У кетди. Мажлисдагилар ҳайрон бўлишди:
- Эй Ибн Аббос! Ҳозиргина бир қотилга тавба эшиги очиқлигини айтдингиз. Бунисига эса тавба инкони йўқ, деяпсиз. Буни қандай тушуниш мумкин?!- деб сўрашди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳ анҳу жавоб берди:
- Аввалги киши жиноятни қилиб бўлган ва ишидан пушаймонлик туйиб тавбага йўл излаётган эди. Унга йўл кўрсатилмаса умидсизликка тушади ва умитсизлик эса кишини яна жиноятга ундайди.
Иккинчи кишига келсак, у бу саволни бераётганида ҳали жиноятга қўл урмаган лекин кўзлари қизариб турганидан кимдандир ғазабда экани таъйин эди. Агар унга тавба эшикларининг очиқлигини айтсак у, кейин тавба қилиб оларман, дея қотилликка қўл урарди. Биз унинг учун ўша жиноят йўлини тўсдик!
• Бу ҳодиса турли кўринишда, турли манбаларда келган.
Имом Табарий ва Имом Қуртубийлар тафсирларида, Имом Нававий «Мажмуъ»нинг муқаддимасида, Зайлаъий «Кашшоф»да, Имом Ибн Аби Шайба «Мусаннаф»да, Имом Бухорий «Адабул Муфрад»да ва яна бир неча ўринларда келтирилган.
• Олинадиган фойдалар:
1. Савоб ва гуноҳга оид ҳар ишда илм аҳлидан маслаҳат олиш лозимлиги;
2. Билмай қилинган хатоси учун пушаймон бўлиш тавба учун ташланган қадам экани;
3. Ота-онага яхшилик қилиш энг улкан ажрлардан экани;
4. Қастдан қотиллик қилиш кечирилмас гуноҳлардан экани;
5. Фатво берувчи шахс илмли бўлиши лозимлиги;
6. Фатво берувчи шахс воқеаликни ҳам яхши идрок эта билиши лозимлиги;
7. Илм аҳллари вазиятга қараб бир ходиса учун турлича фатво беришлари мумкинлиги;
8. Бир ҳодиса учун турли хил фатвони эшитган киши ўзи тушуна олмаган нарсада шошқалоқлик билан илм аҳлини маломат қилмай бунинг сабабини сўраб, масалани ойдинлатиши лозимлиги;
9. Фатво айтишда зарар ва фойдани ажрата билиш, ҳақни айтиш керак, деган ғурур билан ҳар нарсани атавериш тўғримаслиги;
10. Илм бу ҳикмат, ҳикмат эса ҳар нарсани ўз ўрнина қўйиш экани;
11. Мўъминларни муртадга чиқариб, уларни қатл қилишни оммалаштираётган ИШИДчилар бу ишлари билан жаннатни орзу қилишаётган бўлишса бекорларнинг беш мингтасини еяётганини... ва яна бир қанча фойдаларни олишимиз мумкин...
• Ушбу маълумотни кенг тарқалишида ўз хиссамизни қўшайлик-ки, шояд билмаганларга етказишдаги улкан ажрлардан барчамиз насибадор бўлсак.
(с) Аброр Муҳаммад Нур
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mishari Al Afasy -
Go'zal Nashida🎶

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Агар ўлган одамга дуо қилсанг, бир Фаришта нурдан бўлган товоқ билан, ўлган одамни олдига кириб: "Бу сенга, фалончи бродоринг ёки ўғлинг ёки қариндошингдан ҳадия",- деди.
Шу вақт ўлган одам бу ҳадия билан жуда хурсанд бўлади.

Эй Аллоҳ, ўтиб кетган мусулулмонларни қабрларини, охири кўринмайдиган даражада кенг қилгин!.
Ётган жойларига хушбўйни, қаронғу жойларига нурни, гунохлари учун мағфиратни ҳадия қилгин!.
Қабрларини салқин, масканларини жаннат қилгин!.
Амин.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
«(Қиёмат) Соати келгувчидир. Бунга шак-шубҳа йўқдир. Лекин кўп одамлар (унинг келишига) иймон келтирмаслар» (Ғофир сураси, 59 оят).

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Ёмғир ёғаётганда ȳқиладиган дуо.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAELM7wmNSoveUdw5Kg
Ёлғончи она қиссаси !

8 ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она меҳридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:

- Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сýраб қолди.
Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди:
- Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам хамма айтган гапларида содиқ турадилар.
Ота таъжубланиб сўради:
- Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
- Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар:
"агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар..гапларига парво ҳам қилмасдим.

Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар.

Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада. Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим.😭😭😭😭😭😭

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қўлим очиб дуога,
Тиладим яхши тилак.
Азизим, биродарим,
Янги тонг, янги кун муборак!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
УМР КИТОБИ

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга нега келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
Чамамда, Номаи-аъмол, Умр китоби деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебончаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебончанинг номи Пешонага битгани ёки Тақдири азал деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг Умр китобини ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барча ҳисоб-китоб қилинади-да, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоби кўп бўлса бир тараф, гуноҳи кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин.

Ўткир ХОШИМОВ

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАМОЗДА ТУРГАНДА БОЛАМ УСТИМГА ЧИҚИБ ОЛСА

3891-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз вақтида ёшига тўлмаган фарзандим тиззамга ўтириб олса ёки сажда вақтида устимга опичиб олса ўзининг тушишини пойлайми ёки ўзим секин олиб қўяйми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада эканликларида набиралари миниб олиб ўзи тушмагунича саждадан турмаганлари ростми? Жавобингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Олиб қўяверасиз. Бу билан намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
092-Al-Lail
Yasser Al Dossari
#Қуръон

92-''Лайл'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади:

"Ризқ икки турли бўлади:

Биринчиси: У сизни қидиради.
Иккинчиси: Сиз уни қидирасиз.

Сизни қидирадигани ризқ, агар заифхол бўлсангиз ҳам сизга етиб келади.
Сиз қидирадиган ризқ эса, саъйи-ҳаракат қилганингиздан кейингина етиб келади. Бу ҳам сизнинг ризқингиздир.

Биринчиси, Аллоҳнинг фазли,
Иккинчиси, Аллоҳнинг адолатидир".

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машааллоҳ

Мўжиза.
Янги туғулган чақалоқ юришга ҳаракат қилмоқда😳 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔

🌹ЖУМА МУБОРАК!🌹
🌹▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹 Аллоҳнинг саломи
🌹 Пайғамбар ﷺнинг
🌹 дуолари
🌹 Қуръоннинг нури
🌹 Шавволнинг таровати
🌹 Жуманинг баракаси сиз
🌹 билан бўлсин!


🌹 ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ
🌹 ЖУМА
🌹 МУБОРАК БЎЛСИН!🌙

☝️Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲

🔈Каналлимизга уланиш учун 📲📲⬇️⬇️⬇️


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​​​​​🌺ЖУМА МУБОРАК ДЎСТИМ!🌸

Иӣмондан кимки маҳрум,
Азобга бӯлар маҳкум.
Ассалому Алаӣкум,
🌺Жума муборак дӯстим.

Шаӣтон куӣган кун бугун,
Мӯмин сӯӣган кун бугун.
Оддиӣ кунлардан устун,
🌺Жума муборак дӯстим.

Коинотга бир қара,
Ою қуёши сара.
Муслимларники марра,
🌺Жумa муборак дӯстим.

Қор-тоғнинг оқ дурраси,
Аӣланур ер курраси.
Буюкдир "ФАТХ" сураси,
🌺Жума муборак дӯстим.

Насихатни қил хазм,
Ибодатга эт жазм.
Ўз холингга сол разм,
🌺Жума муборак дӯстим.

Ёмғир ёғса шуни бил,
Ер юзи аӣлар ғусл.
Сен хам туриб ғусл қил,
🌺Жумa муборак дӯстим.

Гуллар қилар нихоят,
Шабънам билан тахорат.
Бу мӯъжизавиӣ холат,
🌺Жума муборак дӯстим.

Бир кун яшаб капалак,
Тинмасдан жони халак.
Хар ён тўпланмиш малак,
🌺Жума муборак дӯстим.

Тушма мушрик кӯӣига,
Маст бӯл азон куӣига.
Юр, Аллохнинг уӣига,
🌺Жума муборак дӯстим.

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🌸ЖУМА КУНИДА 😊

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтишни унутманг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

🌺"Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад."🌺
|ﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺﷺ🌹💐
|ﷺﷺﷺﷺ🌼🌸
|ﷺﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
|ﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
"Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад."
|ﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺﷺ🌼ﷺﷺﷺ🌸
|ﷺﷺﷺﷺ🌼🌸
|ﷺﷺﷺﷺ🌹💐
|ﷺﷺﷺ🌹
|ﷺﷺ🌹

🌸"Аллоҳумма солли ала набиййина Муҳаммад."🌸

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Вақтим йўқ деманг

••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••



Каналимизга уланинг

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг:

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz