Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#савол_жавоб

Бир дарахтга бошқа мевали дарахт новдасини пайванд қилиш тўғрими?

#Савол:

Ассалому алайкум!
– Баъзи бир боғбонларимиз мевали дарахтларни пайванд қилишади. Албатта, дарахтни парвариш қилиш бу – яхши, лекин битта дарахтга икки уч хил мевали дарахт новдасини пайванд қилиш тўғрими?

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом!
– Барча нарса инсон манфаати учун яратилган. Ундан қулай ва тўғри мақсадда фойдаланишга ҳеч қандай қаршилик йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида от билан эшакни урчитиб ҳачир олинар эди. Бу эшак хизмат қиладиган ўринда кўпроқ фойда берарди, чунки у оддий эшакдан бир неча бор кучли бўларди. Шаҳар каби жойларда биргина дарахтдан бир неча хил мева олиш албатта фойдали бўлади. Қолаверса манзараси ҳам чиройли бўлади. Аммо бу каби ишларни инсонлар устида олиб бориш жоиз эмас. Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб, инсон наслини ҳимоя қилиш учун зинони ҳаром қилди ва бир аёл бир вақтнинг ўзида бир неча эркакка никоҳланишини ҳаром қилди. Ҳатто иддаси чиқмасидан туриб эридан бошқасига никоҳланишини ҳам ҳаром қилди. Инсон аслий ҳолатида қолиши учун ҳатто қошини теришни ҳам ман қилди. Валлоҳу аълам!


©️ savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
АЁЛНИ ИБОДАТ ЛИБОСИ.

Ассалому алайкум!. Аёл киши намоздаги кийими тиззасигача бўлса (пасти шалвар ёки ласина) намози дурустми?

#ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом ва рахматуллоху. Устки кийимини тиззасигача тушганининг зарари йўқ. ундан пасти баданни аниқ билдириб турадиган даражада тор бўлмаслиги керак. Иккисида ҳам намоз адо бўлади. Тор пастки кийимда макруҳлик билан адо бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ўқишни тугaтиб oлиш учун турмушгa чиқишни рaд этгaн aёлнинг ҳукми
___


#САВОЛ:

Қиз, мaълум йиллик кoллeж, институт кaби тaълим муaссaсaлaрини битириб oлиши учун совчилaргa рaд жaвoбини бeриш ҳoзирги кундa турмушгa чиқмaгaн қизлaр вa улaрнинг oтa-oнaлaри тoмoнидaн кенг тарқалганлиги ачинарли ҳолдир. Бунинг ҳукми қaндaй?


#ЖАВОБ:

Бу Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлaригa зиддир. Расуллуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агaр сoвчи юбoргaн кишининг дини вa xулқи сизга ёқса унгa (қиз-жувонларингизни) турмушгa узатинг», дeб мaрҳaмaт қилгaнлaр.

Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигитларга шундaй дeб мурoжат қилгaнлaр: «Эй йигитлар, ким уйланиш сарф-харжатларига қодир бўлса уйлансин. Чунки у кўзни тўсувчироқ олатни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса рўза тутсин. Зеро рўза у учун ахталикдир.» (Яъни ҳаромга тушиб қолишдан ҳимоядир). Буxoрий вa Муслим ривояти.

Мeн aёллaрнинг вaлийлaри ҳисoблaнгaн мусулмoн бирoдaрлaримгa вa шу билaн биргa муслимa сингиллaримгa ўқишлaрини тугaтишни кутмай турмушгa чиқишни мaслaҳaт бeрaмaн.
Бунинг ўрнигa эрлaригa, турмушгa чиққaндaн сўнг ҳaм ўқишини дaвoм эттириши ёки битириб oлгунгa қaдaр бoлaлaр билaн бaнд бўлиб қoлмaслик тўғрисидa шaрт қўйишлaри мумкин. Бунинг зaрaри йўқ. Эҳтимол aёл киши ўқиётгaн сoҳaгa ҳoжaт йўқдир. Мeнинг нaзaримдa, aёл киши бoшлaнғич тaълимни тугaтиб, ўқиш-ёзишни ўргaниб oлгaндaн сўнг, унинг тaълим-тaрбияси учун энг фoйдaлиси Аллоҳ таъолонинг китoбини, тaфсирлaрни, Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳaдислaрини вa улaрнинг шaрҳлaрини ўргaнишдир. Унинг учун энг кeрaклиси мaнa шудир. Aгaр шaрoит бўлсa, aлбaттa, тиббиёт кaби oдaмлaргa кeрaк бўлaдигaн сoҳaлaрдa ўқишини дaвoм эттириши мумкин. Бу ҳaм aлбaттa эркaклaр билaн aрaлaшмaгaн вa шу кaби ҳoллaрдa бўлиши кeрaк!



🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
САЖДАДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО ХАҚИДА.

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 4045-саволга нима орзу ниятларинггиз бўлса намоздан ташқарида қилинг деб жавоб берибсиз. Ахир Шайх хазратлари ким саждада қолиб турмасдан нима сўраса хаммасини Аллоҳ таоло ижобат қилади деганларку. Бу видео қилиб олинган қайсидур масжидда.

#ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ фарз намозларини ичидаги саждада деб айтмаганлар. Намозлар ичида дунёвий нарсалар, бандалардан сўраладиган нарсалар ва ўзининг тилида нарса сўрайдиган бўлса намоз бузилиб қолади. Хаёлдан ўтказиш мумкин. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

#намоз

#CАВОЛ:

Ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари намоз вақтлари ҳақида маълумот берсангиз?

💬 #ЖАВОБ:
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим.

Бомдод намози: Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан (тонг отгандан) қуёш чиққунигачадир. Бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб қуёш тўлиқ чиққунигача бомдоднинг икки ракат суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳдир. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Бомдод намозини ўқиш пайтида қуёш чиқиб қолса, бомдод намози бузилади ва қуёш тўлиқ чиққандан кейин қазоси ўқилади. Бугунги бомдоднинг фарзи суннати билан қазо бўлса ва қазосини заволгача ўқиса, суннати билан бирга қазоси ўқилади. Заволгача ўқилмаса, фарзини ўзи қазо қилинади. Бомдодни суннатига улгурмай, фарзини жамоат билан ўқиган киши фарздан кейин суннатни ўқимайди.

Пешин намози: Пешиннинг вақти қуёш заволга оғганидан ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлгуничадир. Қуёш қиёмдан заволга қараб оғгандан бошлаб пешин намозининг вақти кирган бўлади. Заволдаги соядан ташқари ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг бўйига икки баробар келгунича пешин вақти ҳисобланади.

Аср намози: Асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси заволдаги соядан ташқари ўзининг узунлигидан икки баробар бўлганидан бошлаб қуёш ботгуничадир. Аср намози адо қилинганидан кейин шом намози ўқилгунигача нафл намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. Аммо қазо намоз ўқиса бўлади. Асрга айтилган азондан кейин такбир айтилгунигача, бемалол нафл намоз ўқиса бўлади. Аср намозини қуёшни нури кўзни қамаштирмайдиган даражада кечиктириб ўқиш макруҳдир. Киши бугунги аср намозини ўқиш пайтида қуёш ботиб қолса, охиригача давом эттираверади ва намози бузилмайди.

Шом намози: Шомнинг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфуқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади.

Хуфтон намози: Хуфтоннинг вақти шомнинг вақти тугагандан бошлаб тонггачадир. Витрнинг вақти хуфтон ўқилгандан бошлаб тонггачадир. Хуфтон намозини ярим кечадан кейин ўқиш макруҳдир.

Қазо бўлган ва нафл намозларни куннинг барча вақтида ўқиса бўлади. Фақат қуёш чиқиш, қиёмга келиш ва ботиш вақтлари бундан мустасно. Бу уч вақтда ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайди (Манба: “Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ🕋
АТИР СЕПГАН АЁЛ💨

#САВОЛ:

Ассалому алайкум Аёл атир сепиб кўчага чиқса ва номаҳрам эркак ҳидласа аёлга ғусл вожиб бўладими?

#ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ғусл вожиб бўлмайди, аммо бу ҳақида қуйидагича ҳадис келган. 
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ كَذَا وَكَذَا، قَالَ قَوْلًا شَدِيدًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқ-бундоқдир», деб қаттиқ гап айтдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилган.

Шарҳ: Бошқа бир ривоятда «ўша аёл зониядир», дейилган. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган, кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


•┈•┈•┈•┈•❁❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҲАЛОЛ ТАМҒАЛИ ВИНО БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal

Ассалому алайкум! Устозлар, мен интернетда ўқиб қолдим. Ҳалол тамғаси босилган винолар бор экан. Шулар ҳақиқатдан ҳам ҳалолми?


#ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Динни мазах қилиш шу даражага етдики, шариатга мувофиқ сўйилмаса ҳам ҳалол тамға боссак одамлар ейишавераяпти, энди ҳаром нарсаларга ҳам босиб кўрайликчи улар ичишаверса керак деб буни ҳам қилишиб кўришмоқда. Аввалроқ балиқни Бисмиллаҳ айтиб сўйиш шарт бўлмасада пакетларига “ҳалол” деб тамға босиб жўнатишаётган эди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

#CАВОЛ:

Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун: https://t.me/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш📲👇

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Одамлар орасида ғийбат қилиш ҳоллари кўп учрамоқда. Илтимос, бунга динимизнинг кўрсатмаси ҳақида маълумот берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Ғийбат гуноҳи кабиралардан биридир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: “Бир кишидаги айб-нуқсонни бошқаларга айтиб юриш ғийбатдир. У қилмаган ишни ёки унда йўқ нарсани айтиш туҳматдир”.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

«Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат килмасин!

Сизлардан бирор киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб
жавоб берди» (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ 🔊
МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ ҲАҚИДА.

#ақида

#CАВОЛ:

Мунажжимлар башоратига ишонган киши гуноҳкор бўладими? Илтимос, шу ҳақда маълумот берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:

1Мунажжимлар осмон жисмлари ва уларнинг жойлашув буржларига қараб кишилар тақдирини аниқлаш, эртанги кун ҳақида маълумот бериш, ғайбни билишни даъво қилишади. Мунажжимларнинг ушбу қилмишлари фолбинликнинг бир тури бўлиб, шариатимизда қатъий таъқиқланган. Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақатгина Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳ таоло ўзини васф этиб, шундай дейди:

عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا

«(У) ғайбни билувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирор кимсани хабардор қилмас» (Жин сураси, 26-оят).
Бошқа оятда шундай дейилган:

قُلْ لَا أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ وَلَوْ كُنْتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَا إِلَّا نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ

яъни: “Айтинг: “Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари ўзим учун (бирор) фойда ва зарар (келтириш)га эга эмасман. Агар ғайб (илми)ни билсам эди, хайрли ишларни кўп қилган бўлур эдим ва менга ёмонлик (ҳам) етмаган бўлур эди. Мен фақат имон келтирадиган қавм учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчидирман” (“Аъроф” сураси, 188-оят).

Мунажжимлар башоратининг на динга, на илмга, на тараққиётга алоқаси бор. Бу ишларнинг ғирт бемаънилигини турли соҳа олимлари ҳам, дин уламолари ҳам қайта-қайта таъкидлашларига қарамай, «мунажжим башоратлари»нинг мухлислари камайиш ўрнига тобора ортиб бормоқда.

عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ" (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).

яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Шариатимиз қоралаган ва мусулмонларни четланишга буюрган юлдузларга қараб фол очиш ва буни инсонлар тақдирига боғлаш ёлғон эканини ҳозирги замон етакчи олимлари ва мутахассислари ҳам исботлаб беришмоқда.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: " مَنِ اقْتَبَسَ عِلْمًا مِنَ النُّجُومِ اقْتَبَسَ شُعْبَةً مِنَ السِّحْرِ زَادَ مَا زَادَ " (رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد وَابْنُ مَاجَةْ).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким юлдузлардан бирор илм эгалласа, сеҳрдан бир парча олган бўлади. Зиёда бўлгани зиёда бўлаверади”, деганлар” (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).

Ушбу ривоятда юлдузларга қараб ғайб илмини, бировларнинг тақдирини, келажакда бўладиган ишларни билишни даъво қиладиган мунажжимлар ҳақида сўз кетмоқда.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҲАЛОЛ ТАМҒАЛИ ВИНО БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

#Савол?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен интернетда ўқиб қолдим. Ҳалол тамғаси босилган винолар бор экан. Шулар ҳақиқатдан ҳам ҳалолми?

#ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Динни мазах қилиш шу даражага етдики, шариатга мувофиқ сўйилмаса ҳам ҳалол тамға боссак одамлар ейишавераяпти, энди ҳаром нарсаларга ҳам босиб кўрайликчи улар ичишаверса керак деб буни ҳам қилишиб кўришмоқда. Аввалроқ балиқни Бисмиллаҳ айтиб сўйиш шарт бўлмасада пакетларига “ҳалол” деб тамға босиб жўнатишаётган эди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#савол_жавоб

Қизларининг сепига олиб қўйилган тиллалардан закот берилади?

#Савол:

Ассалому алайкум!
– Тиллаларимдан закот бериш шартлигини билгач, барча йилдаги закот пулларимни бердим. Аммо тиллаларим ҳамон нисобдан ошган. Менинг 2 та балоғат ёшига етмаган: 7 ва 2 ёшли кичкина қизларим бор. Шу сабабли тилла тақинчоқларимни ўзимга ва 2 қизимга бўлиб қўйдим. Шунда тиллаларим нисобга етмас экан. Қизларимни узатганимда шу тиллаларни бериш ниятидаман. Аммо у пайт келгунча уларга ажратган тилла тақинчоқларни ўзим тақиб юрибман. Бу ишим тўғрими? Бунинг учун закот беришим шартми ёки йўқ?

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом!
– Уларга атаб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Закотдан қочиш учун шундай қилган бўлсангиз гуноҳкор бўласиз. Болангизни мулки қилиб қўлига топширсангиз ва улар қабул қилиб олишса, то улар изн бериш лаёқатига эга бўлгунича, уларнинг изни-рухсатисиз сизни фойдаланишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

©️
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Намоз ўқишда жойнамоз шарми?

#савол_жавоб :

#Савол :

Assalomu alaykum. Namoz oqish uchun joynamoz bo'lishi shartmi?
Rahmat

#Жавоб:

ЎМИ фатво ҳайъати:


Ва алайкум ассалом!
Йўқ. Покиза ер ёки гилам ва бошқа матоларда ҳам намоз ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!

📱Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват!👍

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🔊
#Савол:

Ассалому алайкум. Ароқ ичиб, дуо қиладиган инсонларни кўрдим. Ичволиб, ҳар икки гапининг орасида Худо хоҳласа дейди. Дуогуй бўлиб қолишади. Шу ишлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Ароқ ва шу каби маст қилувчи ичимликларни шариатимиз ҳаром қилган. Агар бундай ишлар устида дуо қилинса, гуноҳи ундан-да катта бўлиб кетади. Бу гўёки шариатнинг устидан мазах қилиш демакдир. Бу ишни у билмасдан қилган бўлса, ароқ учун тавба қилишдан ташқари, айнан шу иши учун ҳам алоҳида тавба қилиши лозимдир. Агар у киши бу ишни билиб туриб қилган бўлса, бу иш унинг имонига салбий таъсир кўрсатиш хавфи бордир. Аллоҳ Ўзи асрасин бундан! Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#САВОЛ_ЖАВОБ

#Савол:
Ассалому алайкум! Азизлар ҳозирги кунимизда никоҳ тўйи борган сари қийинлашиб кетмоқда. Айниқса, Тошкент шароитида қиз чиқариш кўпчиликни оғир аҳволга солиб қўймоқда. Ман сўрамоқчи бўлганим шариатимизда куёв навкарини ҳукми қандай? Саҳобалар ҳам келинникига куёвнавкари бўлиб боришганми? Қиз чиқарган одамни ҳаражатга боттириб зиёфат қилиб келиш
дурустми?


#Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Динимизга риоя қилинмаган сари, шунингдек, турли ноўрин орзу-ҳавас ва бидъатлар туфайли тўйларда ҳаддан зиёд сарф-харажатлар кўпайиб боряпти. Бу эса қиз узатишни ҳам, ўғил уйлантиришни ҳам қийинлаштириб юборяпти. Бунинг натижасида кўплаб қизларнинг ўтириб қолиши, йигитларнинг уйланолмай юргани ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси айрим ўғил қизлар зинога ҳам мубтало бўлишмоқда. Барчасининг сабаби, динга риоя қилмасликдир. Тўйни эълон қилиш йигитнинг зиммасида бўлиб, лекин йигит ҳам бугунги кундаги каби исроф қилиб эълон қилишга буюрилмаган. Бу ишлар айни гуноҳ ишлардир. Тўй кичкинагина эълон қилиш билан амалга оширилиши талаб қилинади. Тўйга ҳаммани чақириш ҳам шарт эмас. Ҳатто айрим саҳобалар уйланган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бехабар қолганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
“Ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди” (Исро сураси, 26-27 оятлар). Яна бир ачинарли томони шуки, ота-оналар асосий нарса қолиб, тўйни дабдаба билан ўтказишга ҳаракат қилишяпти-ку, лекин тўйи бўлаётган фарзандлар оила қуришга тайёр эканини ўйлаб ҳам кўришмаяпти. Натижада, никоҳ қуришга ҳали тайёр бўлмаган ёшлар оилани осонгина бузиб юборишяпти. Бу ишларни ислоҳ қилишнинг ягона йўли динимизга маҳкам амал қилишимиздир. Акс ҳолда, бундан-да катта муаммолар келиб чиқарверади, Аллоҳ бундан асрасин!

ЎМИ фатво ҳайъати

Илм канали👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ:

- Уч йилдан бери мадрасага топширяпман, лекин кира олмаяпман…?!

#ЖАВОБ:

😂😂😂

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Савол_жавоб :

Жавоби топилган “машҳур” савол.

Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?


#Жавоб:

Бу савол бир неча йилдан бери халқ ичида айланиб юрган бемаъни саволдир. Бундай бефойда саволлар билан одамларнинг қимматли вақтини кетказган киши гуноҳкор бўлади. Фойдали адабиётлар ўқиш билан машғул бўлинг!

ЎМИ фатво ҳайъати

Ду‌стларингизгахам улашинг улархам билишсин☝️☝️☝️

"ИЛМ" КАНАЛИГА УЛАНИШНИ УНУТМАНГ👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
МАХМИТнинг жавобдан қочиш вариантлари... Устоз Аброр Мухтор Алий…
Аброр Мухтор Алий
#ЖАВОБ_ЙЎҚ

• Махмитга савол беринг:
- «Хизбут таҳрир» Ислом умматига қандай фойда келтирди?!»
Жавоби тахминан шундай
бўлади: 👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#савол_жавоб

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

#Савол:

Ассалому алайкум!
— Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?


#Жавоб:

Ва алайкум ассалом!
— Агар рўзадор одамнинг хаёлига беихтиёр тарзда турли таомлар ҳақида ўйлар келса бунинг зарари йўқ. Аммо рўзадор одам атайлаб, қасдан турли таомларни кўнглидан ўтказиши ва рўзадор бўлмаганимда эди деган фикрда бўлиши кароҳиятдан холи эмас. Қолаверса, бу рўзадан малолланиш ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ рўзадор одам ҳўлланган матога ўранишини макруҳ санаганлар. Сабаби, бу худди рўзадан малолланишга ўхшаш эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.


ЎМИ Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг:

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ

• Сиз учун кутилмаган зарба нима?

#ЖАВОБ
👇👇👇

©️ Др. Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy