Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Админ

Ассалому алайкум. Бизга бароат кечаси ёки шаъбон ойи ҳақида саволлар келиб тушмоқда. 1441 йил 14 шаъбон | 2020 йил 07 апрел, сешанба. Манбаларда бароат кечаси 14- шаъбондан 15-га ўтар кечаси деб келтирилган ва унинг кундузида рўза тутишга тарғиб қилинган. Аллоҳ таоло тутилаётган рўзаларни ва келаётган бароат кечаларини савобларга мўл қилсин! Омин.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
115 Duaa.mp3
12.5 MB
@TILOVATALFURQON

РАМАЗОН ОЙИНИ СОҒИНГИЗМИ?

ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИНИЧИ?

@TILOVATALFURQON СИЗ ҚАЛБИ ЮМШОҚ АЗИЗЛАРГА

2019 ЙИЛГИ МАККА ШАҲРИДАГИ МАСЖИДУЛ ХАРАМ ДАГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ДУОСИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

ЭШИТИНГ ВА КЕТГАН ВАҚТИНГИЗГА АЧИНМАЙСИЗ.
ЎЗИНГИЗИ КЎЗ ЁШДАН ТОХТАТА ОЛМАЙСИЗ .


https://t.me/TILOVATALFURQON
Оқил шогирд

Бир куни устоз шогирдларидан сўради:
– Болаларим! Аллоҳ таоло сизни дунё устидан ҳукмрон қилиб қўйганида нима қилар эдингиз?
Бир шогирд деди:
– Мен ер юзида бирорта ҳам иймонсиз қалбни қолдирмас эдим. Ислом гўзаллигидан ҳар бир киши баҳраманд бўлиб, мусулмон бўлар эди!
Яна бири деди:
– Мен ҳар кимга спиртли ичимликни ичишни ман қилар эдим!
Учинчи шогирд:
– Ҳаммани чекишдан қутқарар эдим! – деб жавоб берди.
Муридларнинг ҳар бири бирор нима ҳақида гапиришарди, фақат Муслиҳиддин афанди жим эди. Шайх ундан:
– Сен-чи, сен нима қилар эдинг? – деб сўради.
Шогирд ҳурмат билан жавоб берди:
– Азиз устоз, Аллоҳ сақласин! Яратганнинг халқ қилган нарсаларида камчиликлар бўлиши мумкинми? Менинг жавобим шуки, ҳамма нарса ўз ўрнида қолиши керак!
Бундай жавобни эшитиб, устоз жуда хурсанд бўлди ва шундай деди:
– Сен муродингга етажаксан, иншааллоҳ!


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Хайрли_тонг!

Ассалому алайкум, азиз мухлислар!

Янги бошланган тонг барчамизга хайрли бўлсин! Яратган Роббимиз ўйлаган мақсадларингизга эришиш йўлида Ўзи ёрдамчи бўлсин!!!


👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
106 Quraish
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

106- ''Қураиш'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ФАРИШТАЛАР КИРМАЙДИГАН 9 ХОНАДОН 🏡

– 1. Қариндошлик алоқаларини кесганларнинг уйи.
(📚Бухорий)

– 2. Ота онасига итоат қилмагандарнинг, оқ бўлганларнинг уйи.
(📚 Бухорий, Муслим)

– 3. Фоиз еганларнинг (банкчиларнинг) уйи.
(📚 Бухорий)

– 4. Ичида ит сақланган уй.
(📚 Бухорий, Муслим)

– 5. Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй.
(📚 Муслим, Аҳмад)

– 6. Ичида Саҳобалар сўкиладиган уй.
(📚Абу Довуд, Бухорий)

– 7. Расм, сурат, ҳайкал бўлган уй.
(📚 Бухорий)

– 8. Мусиқа, қўшиқ қўйилган уй.
(📚 Аҳмад)

– 9. Ароқ ичилган, қимор ўйналган уй.
(📚 Табароний)

▪️Бу уйлардан фаришталар озорланиб қочадилар. Жин Шайтонлар эса бу ерни ўзига макон қилиб бемалол истиқомат қиладилар. Шайтон кўп бўлган ерда уруш жанжал фисқ фасод, кўнгилсизликлар бўлади.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дўстларингиз кўнглини ранжитманг, душманларингиз орзусини рўёбга чиқарган бўласиз...!

Ҳазрати Али (р.а)

Каналга уланиш!👇🏻
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мавзу: Бодибилдинг билан шуғулланса бўладими?

Савол:

   Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух. Устоз сизга анчадан бери бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Хозирги кунда бодибилдинг спорт тури жуда оммабоп бўлиб кетди. Бу спорт тури билан шуғулланса бўладими? Семиришни тезлаштириш учун хар хил қўшимчалар (протеин, аминокистоталар ва х.к.) ичса бўладими?

Жавоб:

   Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ислом дини инсоннинг қалби, танаси саломатлигига бирдек аҳамият қаратади. Қалбни иллатлардан тозалаш, дилни поклаш талаб этилганидек, танани касалликлардан ҳимоя қилиш, соғлом ва бақувват бўлиш ҳам динимиз даъват этадиган ишлардандир. Мисол учун, сузиш, отга миниш, камон отиш, кураш каби спорт турларига тарғиб қилинган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингиз сувда сузишга, отда чопишга в камондан отишга ўргатингиз”, деб марҳамат қилганлар.
   Шунингдек, бошқа бир ҳадиси шарифда бақувват одам Аллоҳ наздида афзалроқ экани таъкидланган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:“Кучли мўмин Аллоҳ учун заиф мўминдан яхшироқ ва севимлироқдир...” (Муслим, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти). 
Кучли мўминнинг иродаси мустаҳкам бўлади. Амру маъруф наҳий мункар қилишда ҳам бақувват киши жадалроқ ҳаракат қилади.
   Шунингдек, танаси соғлом одам бошига тушган мусибатларга чидайди, Аллоҳнинг ибодатига сабр қилади. Шундан келиб чиқиб, културизм (бодибилдинг) билан шуғулланиш жоиз. Фақат қуйидагилар талаб этилади:
1. Намозни ўз вақтида ўқиш, узрсиз кечиктирмаслик.
2. Авратни бегоналарга кўрсатмаслик (киндикдан тиззагача бўлган жой эркак киши учун аврат саналади. Машғулот пайтида бу аъзолар бировга кўрсатилмайди, шерикларининг ҳам мазкур аъзоларига қаралмайди).
3. Аёллар билан аралаш-қуралаш бўлиб кетмаслик. Машғулот ўтказиладиган хона алоҳида-алоҳида бўлиши, фитнага сабаб ҳолатлар содир бўлмаслиги шарт.
4. Қолаверса, инсон ўз тоқатидан ортиқча нарсага ўзини зўрламаслиги ҳам талаб этилади. Жумладан, ўта оғир тошларни кўтараман, деб ўзига жавр қилиш тўғри эмас. 
Танани тез ўстирадиган, мускулларни ривожлантирадиган маҳсулотларни истеъмол қилишда эътиборли бўлиш керак. Фақат шариат рухсат берган, ҳалол-пок нарсаларни еб-ичиш жоиз. Соғлиққа зарарли бўлса, мумкин эмас.
Юқоридаги шартларни ҳисобга олган ҳолда културизм билан шуғулланиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам!

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Demir qoya
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ватанни севмок
имондандир,
Демир қоя.

4,24 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!

👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

Ўнта қироат имомлари ҳақида нималарни биласиз?

Манба:quranuz

Каналга уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Янгилик

*Канал админи тўмонидан бир лойиҳа ташкилланди.

Бу лойиҳа номи:
''Зикрларимиз билан балоларни даф этамиз''

Лойиҳа иштирокчилари сиз азиз каналимиз кўнгилли аъзоллари.

Лойиҳа шундан иборатки канал аъзолари кун билан зикр қилиб зикрларини канал админи https://t.me/Axmadjon_odilov ссилкасига юборадилар.Кечқурун сони айтиллади.

Бу лойиҳа дан мақсад юртимизга келган балоларни ўз зикрларимиз тавбаларимиз билан даф этишга сабабчи бўлиш.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ БУ ЛОЙИҲА КЎНГИЛЛИЛАР УЧУН ҚАТНАШИШ МАЖБУРИЙ ЭМАС.
Лойиҳа эртадан аъмалга оширилади.

Таклиф фикрлар учун**👇👇👇

https://t.me/Axmadjon_odilov
Бизга юборилган бугунги зикрлар:

8 Апрел 2020 йил

ҚУРЪОН ХАТМИ 12 ТА

398 982 Истиғфор (Астағфируллох ва атубу илайх)

18 400 Саловат(Аллоҳим ма солли ва солли ва барик аълай)

292 060 марта Солатан НОРИЯ

1 марта Бақара сураси

300 марта Ясин сураси

10 марта Ар-Роҳман сураси

3 марта Воқеа сураси

3 марта Мулк сураси

1 марта Дуҳон сураси

1 000 Тамжид калимаси

80 686 та Ихлос сураси

41 814 та Фотиха сураси

1 900 та Субханаллох

1 900 та Алхамдулилах

37 613 та Зикр

79 070 Ла илаха иллаллох Мухаммадар Расулуллоҳ

1 712 Аллоху акбар

100 Ла хавла ва ла қуввата илла биллах

200 та Субханаллохумма ва бихамдихи ва Субханаллохил аъзийим

10 700 Ҳасбун Аллоҳа ва неъмал вакил

36 068 марта Салататунажина.

100 марта Сайидул Истиғфор.
#Дил ва тил кир бўлса...

Дил ва тил кир бўлса, бадан поклигини эътибори йўқ!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ОТА БИЛАН ҚИЗАЛОҚ

– Дада, бизнинг Худо қаерда?
– Бизнинг Худо ҳамма жойда!
– Биз ҳам ҳиндларга ўхшаб, Худони уйимизга олиб келсак бўлмайдими?
– Бундай бемаъни гапларни қаердан оляпсан?
– "Ёшлар"даги "Келин" сериалини кўринг... Ҳиндларнинг уйида чиройли худолари бор экан...
– Бунинг ҳаммаси ёлғон! Бу сериални кўришни бас қил!
– Дада, уларнинг худолари ҳам яхши экан-ку, кеча Видиянинг тилакларини ижобат қилди. Шунақа худо топинг сиз ҳам!
Ота сакраб туриб телевизорни ўчирди. Нима бўлса ҳам у телевизорни вақтида ўчирган бўлсин! Кечикмаган бўлсин! Истагим: сиз ҳам кечикманг!


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассаламу Алайкум! 🌸

Дўстим Аллоҳ сизга яна бир кунни ҳадя қилиб берди. Эртанги кунни ҳадя қилишлиги номалум. Бугунги кунингизни Аллоҳни рози қиладиган амаллар билан ўтказинг!

Дўстларингизга ҳам юборинг
! ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
105 Al-Fil
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

105- ''Аср'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик ҳарбий савдогар мусулмон йигитни ҳимоя қилди 👍👍👍

@IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
Савоб йўлида шундай меҳнат қилиб чарчангки, гуноҳ ишлашга мадорингиз қолмасин...

Маҳмуд Асъад Жўшон (қ.с)

Каналга уланиш!👇🏻

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ.
#таҳорат

CАВОЛ:

Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.

Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган.

Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар:

إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى

Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Савол йўллаш

📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш📲⤵️

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz