Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Балодан ҳазар" дейдилар.
Уйда қолинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
@TILOVATALFURQON

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому Алайкум!

@TILOVAT_AL_FURQON
канал муҳлислари биз
Қуръон га ташноқ қалблар учун янги канал очдик бизни кузатиб боринг афсусланмайсиз.


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

📲 @TILOVATALFURQON
#Қўли ҳар хил йўли бир хил одамлар...

Рангларимиз ҳар хил, Аллоҳга (йўлимиз) бир хил.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Аъробийга айтишди:
- Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақида сўзлаганмисан?
У жавоб қилди:
- Валлоҳи, бу ҳақда мен ҳеч шубҳаланмаганман. Мен яқинда унинг боғларида кезаман, ҳавзларидан ичаман, дарахтларида сояланаман, меваларидан ейман, кўзаларидан симираман ва сарой-қасрларида ҳурларидан роҳатланаман.
- Бу ишонч қилиб қўйган яхшилигинг ёки солиҳ амалинг сабаблими?
- Аллоҳ таолога иймонимдан ва Аллоҳ таборака ва таолодан бўлак барча маъбудларга инкоримдан кўра шарафлироқ яхшилик ва улуғроқ иш борми?
- Гуноҳларингдан қўрқмайсанми?
- Аллоҳ таоло гуноҳлар учун мағфиратни, хатолар учун раҳматни ва жиноятлар учун афвни халқ қилди. У зот Ўз муҳибларини жаҳаннам ўтида азоблашдан юқоридир.
---
Басра масжидларида одамлар: "Аъробий Парвардигорига гўзал гумонда бўлди", дейишарди. Қачонки унинг сўзларини эслашса, улардаги умидсизлик булутлари тарқар ва қалбларида ражо салтанати ғолиб бўларди.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Янги бир кунга, янги имкониятга, солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ...

Эзгу ниятларингиз, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, амалга ошди дейдиган кун бўлсин!!!

🌥 #Хайрли_тонг 🌥

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
111 Al-Masad
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

111- ''Масад'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
УМР КИТОБИ

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга нега келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
Чамамда, Номаи-аъмол, Умр китоби деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебончаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебончанинг номи Пешонага битгани ёки Тақдири азал деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг Умр китобини ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барча ҳисоб-китоб қилинади-да, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоби кўп бўлса бир тараф, гуноҳи кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин.

Ўткир ХОШИМОВ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Келиш бир хил, кетиш ҳар хил...

Ҳаммамиз бир хил туғиламиз. Вафот этишимиз эса ҳар хил. Эътибор бошланишга эмас, хотимага қаратилган. Ё Роббий, Сендан хотимани гўзалини сўраймиз.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
БЕЗОРИНИ ЖАЗОЛАШ.

Ассалому алайкум! Кўчада безорилик қилганни яъни аёлларга гап отганни, ўтган-кетганни мазах қилганни, бошқа мусулмонларни ҳам кўнгилларига озор бермаслиги учун адабини бериб қўйса бўладими? Бундай безорилар, асосан Тошкент кўчаларида ноқонуний савдо билан шуғулланадиган кишилар бўлишади, масалан: валюта айирбошловчилар, дорифурушлар ва ҳоказо. Булар ўтган-кетганга гап отиб одамларнинг дилини хира қилади. Буларга насиҳатнинг фойдаси йўқ. Ички ишлар ходимларига шикоят қилиш учун безорини шахсини айтиб бера олиш, ҳеч бўлмаганда суратини кўрсата олиш керак, кейин бундай қилиш бизда уят ҳисобланади. Шундай вазиятда бундай безориларни жазолаб қўйса бўладими?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Жазо қилинган хатога яраша бўлади. Ундан орттириб юборилса, зулм бўлади. Динимизда шахсий тарзда жазолаш ёки уни ташкил этиш жоиз эмас. Албатта буни ўша ишга масъул бўлган ташкилот ва муассасаларга етказиш лозим. Чунки шариатимизда “инкаарул мункари мункарул” деган қоида бор. Яъни баъзи ўринларда мункар ишни ҳаддидан ошириб ортиқча жазо бериб қайтариш ҳам гуноҳ дейилган. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Эркак эркаклик маъносини, қизини турмушга берганда англайди.

Айман Ёғий


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.



Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдоган
- Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в ҳақида.

#Аллоҳ_биз_билан.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,
Жума муборак...

Фақат халол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга,
Жума муборак...

Шанбада яҳудий   синагог топса
Якшанба насроний черковга чопса.
Жумада масжидда мўминлар эса...
Жума муборак.

Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
Жума муборак

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
Жума муборак...

Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,
Жума муборак.

Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
Жума муборак.

Дўстларингиз ҳам юборинг!


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Улашинг 👍

Бугун Жума Набий салолоху алайхи васаламга саловат айтиб иймонни қуватга ту́лдирайлик. ☝️☝️☝️

🇺🇿"Илм" канали👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
018-Al-Kahf
Yasser Al Dossari
#Қуръон

''Каҳф'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧


Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ЭРКАКЛАРНИНГ СОЧ ОЛДИРИШИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик ёш йигитлар орасида сочининг икки ён томонини олдириб, тепа қисмини қолдириш мода бўлган. Баъзилар бундай қилиш жоизмас дейишяпти. Динимизда бу жоиз эмасми?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .

Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадисни ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар эканини таъкидлашган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун манъ қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:

وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ أَذى الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ

“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у яратилган ташқи қиёфани бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг азият беришига ўхшашлиги учун манъ этилган, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).

Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.

Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда касаллар сони 221 нафарга етди. Х исмли беморнинг халққа хиёнат қилишга нима ҳаққи бор? 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz