IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
370 subscribers
6.62K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ҚИРҚ_ФАРЗ

Исломда бешта фарз бор:
1. Иймон;
2. Намоз;
3. Рўза;
4. Закот;
5. Ҳаж.

Иймонда еттита фарз бор:
1. Аллоҳга ишониш;
2. Аллоҳнинг фаришталарига ишониш;
3. Аллоҳнинг китобларига ишониш;
4. Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш;
5. Охират кунига ишониш;
6. Қадарга — яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлишига ишониш;
7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш.

Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
1. Юзни тўлиқ ювиш;
2. Қўлларни тирсаклари билан қўшиб ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш.

Ғуслнинг фарзлари учта:
1. Оғизни ғарғара қилиб чайиш;
2. Бурунни ачиштириб чайиш;
3. Баданнинг ҳамма жойига сув етказиб ювиш.

Таяммумнинг фарзлари тўртта:
1. Ният;
2. Пок тупроқни қасд қилиш;
3. Икки қўлни тоза тупроққа уриб, сўнг юзга суриш;
4. Икки қўлни тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.

Намознинг фарзлари ўн иккита бўлиб, олтитаси намоз ташқарисидадир, улар "намознинг шартлари", дейилади:
1. Баданнинг (жунуб, таҳоратсизлик, ҳайз, нифосдан) пок бўлмоғи;
2. Кийимнинг пок бўлмоғи ва авратнинг тўсилмоғи;
3. Намоз ўрнининг пок бўлмоғи;
4. Намоз вақтининг кирмоғи;
5. Қиблага юзланиб ўқимоқ;
6. Дилдан (холис) ният қилмоқ;

Олтитаси намоз ичида бўлиб, улар "намознинг рукнлари" дейилади:
1. Намозга такбири таҳрима билан кириш;
2. Қиём;
3. Қироат;
4. Рукуъ;
5. Сажда;
6. Қаъдаи охир.

Яна қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш;
2. Амри маъруф ва наҳий мункар;
3. Ҳайз ва нифос илмини билиш;
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш;
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларнигина ейиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat