IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
369 subscribers
6.63K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
​​☝️🏻#БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

🔻 #Қуръон_оятлари 🔻

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

Дуо: Аллоҳим шундай чин мусулмон бўлишимизни насиб айла!🤲🏻

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУКРГА САБАБЛАР КЎП

Ҳар йили совуқ тушиши билан Луқмони Ҳаким Худога илтижо қила бошлар экан:
- Эй Худойим, яна қиш эшик қоқиб келаяпти, менинг оёғимда эса яна этик йўқ.
Бир куни масжидда икки оёғи ҳам йўқ кишини кўриб, ўзининг ношукрлигидан уялиб кетибди:
- Мен этигим йўқлигидан нолиганим-нолиган, бу бечоранинг эса этик киядиган оёқлари ҳам йўқ экан.
Ҳар доим шукр қилишга бирор сабаб топилади. Чунки Роббимизнинг ишлари ҳаргиз беҳикмат эмас.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИСТИХОРА ҚИЛГАНДА ўқиладиган дуо

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Сўнг:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلاَ أَقْدِرُ وَتَعْلَمُ وَلاَ أعْلَمُ وَأنْتَ عَلاَّمُ الغُيُوبِ؛ اللهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أنَّ هَذَا الأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أمْرِي أوْ قَالَ: عَاجِلِ أمْرِي وَآجِلِهِ فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ رَضِّنِي بِهِ.

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.)

Имом Бухорий ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дардинг не бўлса бўлсин! Мукаммал бир таҳорат ол. Сўнг хонанг чеккасига жойнамозингни сол. Ўтир ва йиғла! Истасанг, умуман гапирма! У сени ва ғамларингни ўзингданда яхши билгувчи Зотдир, шуни унутма!
🍃
Мавлоно Румий
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
مَا شَا اللهُ لَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у: «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллааҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali
#duo

ТОНГИ ДУО

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور

Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда ма амаатана ва илайҳин нушур

Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим! Кунимизнинг аввалини салоҳият, ўртасини нажот ва охирини муваффақият қилгин!
Сендан кунимизнинг аввали қўрқинчда, ўртаси ғам-ғуссада, охири азоб-уқубатда ўтишидан паноҳ тилаймиз!
Аллоҳим! Тилимизни зикринг ила намлантир, қалбимизни шукринг ила шодлантир, жисмимизни таотинг ила соғлом ва бардам қил!


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРОҲМАТУЛЛОҲИ ВАБОРАКАТУҲ!

Кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин.Аллоҳга омонатсиз азиз биродарим!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!
Абу ҳурайра р.а ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам алайҳиссалом : Қиёмат кунида Ҳофизи Қуръон келади,
Қуръон эй роббим, Ҳофизни зийнатлагин дейди ва иззат тожи кийдирилади,
Сўнгра Қуръон Эй роббим, зиёда қилгин дейди ва зийнатлар тақилади,
Сўнгра ундан рози бўлгин дейди ва ундан рози бўлади ва Ҳофизга ўқи ва кўтарил дейилади, ҳар бир оят учун бир ҳасанот зиёда қилинади дея марҳамат қилдилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Аллоҳ бандаларига Ўзининг адолати ёки фазли билан муомала қилади. Қайсидир бандага адолатини кўрсатади, баъзиларига эса фазл-марҳамат қилади. Бу Унинг иши! Унга ҳеч ким аралаша олмайди. Лекин Пайғамбарлар ҳам Унинг фазл қилишини сўраганлар, адолат ила ҳукм қилишидан паноҳ тилаганлар.

Яратганнинг шаънида зулм, адолатсизлик ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Зеро Аллоҳ золимларни ҳам, зулмни ҳам суймас!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда”, дедилар” (Имом Термизий ривоят қилган).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намози вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунча.
2. Пешин намози вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намози вақти – ҳар бир нарсанинг сояси ўзига нисбатан икки баравар ортганидан қуёш ботгунча.
4. Шом намози кун ботган пайтдан кунботар томонда шафақ кўринмай қолгунча.
5. Хуфтон намози – шафақ батамом йўқолгандан кейин. Витр намозининг вақти хуфтон ўқилгандан кейин киради.
Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.

• Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтга мувофик бўлади.
• Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
• Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
• Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
• Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлганлар субҳ олдидан ўқиса, мустаҳабга амал қилган бўлади.
• Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш, бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофикдир.

Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
- қуёш чиқаётган пайтда;
- қуёш қиём (тикка)га келганида;
- қуёш ботиш чоғида.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

«Муснади Кеший» китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Кунига 20 дақиқа...

Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;

Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;

Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;

Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;

Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;

Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;

Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;

Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.

“Ирфон” тақвимидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Бошқаларга ишончингиз қай даражада кучли бўлмасин, уларга ҳаётингиз хоналаридан фақат меҳмонхонанигина очинг.

Айман Ёғий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲИКМАТИ

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳга:
"Сизга зулм ва тухмат қилиб, ғийбат билан сизни ғажилаётган анавилар ҳаққига нега дуоибад қилмайсиз?" дейилди.

Имом шундай деди:
Росулуллоҳ ﷺ:
Ҳавз ёнида мен билан учрашгунча сабр қилингиз деганлар.

📖 Сияру аьламун-нубало.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#муҳаббат

ЭР ҚАДРИНИ БИЛГАН ХОТИН

Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволни тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, фаросатли, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.
Қишлоқда кимки хотинидан жаҳли чиқса, "Бор, чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел", дер эди. Кунлардан бир куни бир киши хотинидан хафа бўлди. У киши хотини билан жанжаллашиб:
- Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотинидан ибрат ол, эр қадрини ўрган, - деди. Унинг хотини:
- Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман. Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор, - деб қаршилик кўрсатди.
Эри жаҳл билан ишга кетди. Унинг хотини безовта бўлиб қолди. Чўпоннинг хотинини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай, деб ўрнидан туриб, уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ховлидаги офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди. Бояги хотин:
- Шу сувдан озгина менга ҳам беринг, - деди.
Чўпоннинг хотини:
- Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг, - деди. Хотин:
- Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? - деб сўради. Чўпоннинг хотини деди:
- Хоним, шу онларда эрим далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл кишининг юзи, икки кафти ва қадами аврат эмас – фиқҳий манбалар

Ҳасан домла Қодиров

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЗ БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИНИ ТЕШСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 2 ёшли қизим бор, сирга тақиш мақсадида қулоғини тешса бўладими? Исломда бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сирға тақиш учун қиз боланинг қулоғини тешиш жоиз. "Дуррул мухтор" китобида бу ҳақда шундай дейилади:

وَلَا بَأْسَ بِثَقْبِ أُذُنِ الْبِنْتِ

“Қиз боланинг қулоғини тешишда зарар (гуноҳ) йўқ”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar