IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.94K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
КИМ БИЛАН ОШНА БЎЛИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
- Қандай одам билан ошна бўлган яхши?
Ул зот жавоб бердилар:
- Кўриниши Аллоҳни эслатган; айтган сўзи илмингизни оширган; қилган иши охиратни ёдга солган одам билан.

Имом Суютий. “Ал-жоме ус-сағир”

🔗 Қиёматли дўстларингизга юборинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ЭНГ МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРДИЛАР

Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз бердилар.

🇺🇿 Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Шайх ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашдилар.

🔸Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари ушбу участка мутасаддилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат қуриб, овоз бериш жараёнлари муваффақиятли ўтишини тилаб, бундай дедилар:
– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Ўзбекистон Президентлигига муносиб номзодга овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида, диёрини севувчи мусулмон ўлароқ овоз беришда иштирок этмоқдаман. Шундай экан биз ҳам муносиб номзодга яхши ният ила овоз бердик. Ҳар бир мўмин-мусулмоннинг яхши ният ила муносиб номзодга овоз бериши яхшилик йўлидаги ҳамкорлигидир.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА

Бугун, 9 июль куни юртимиз аҳолиси ва хориждаги ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, Ватанимиз келажаги учун овоз бермоқда. Мазкур жараёнда диний соҳа ходимлари, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг ҳар бир ҳудудда жойлашган вакилликлари ходимлари, имом-хатиблар бошчилигидаги масжидлар жамоаси, отинойилар, диний таълим муассасалари мударрис ва талаба-ёшлари ўзларининг оила аъзолари билан бирга фаол иштирок этмоқда.
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳалокатга элтувчи етти нарсадан четланинглар:

1. Аллоҳга ширк келтириш, яъни шериги бор дейиш;
2. Сеҳргарлик;
3. Аллоҳ ўлдирилишини ҳаром қилган жонни ўлдириш лекин ҳақ билан
(яъни, ҳад ва қасосларда) ундай эмас;
4. Судхўрлик ортидан кун кўриш;
5. Етимлар молини ейиш;
6. Уруш кунида орқага чекиниш;
7. Иффатли, ҳеч нарсадан хабари йўқ, иймонли аёлларни
(фоҳишаликда) айблаш.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat