IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.94K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!



Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

Имом Бухорий ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#ТИЛОВАТ

Шайх  Ислом Субхий  қори томонидан  гўзал  тиловат.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Агар бахт учун Сизга иккинчи одам керак деб ўйласангиз – хато қиласиз. Бахт учун Сизнинг ўзингиз кифоя қиласиз. Иккинчи одам эса шу бахтингизни у билан баҳам кўришингиз учун керак.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
АҲДИМИЗНИ БУЗМАЙМИЗ
Макка шаҳрида Абу Басир исмли бир бечораҳол киши бор эди. У Маккадан Мадинага қочиб кетди. Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ўзинг яхши биласан – бизлардан бирор кимса сен томонга қочиб борса, қайтариб беришга битим бор. Бизларга ўша қочоқни қайтариб юбор”, деб хат ёзиб юбордилар.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Басирни чақириб:
– Бизлар ҳақиқатан ҳам у қавм билан аҳдлашганмиз. Бизнинг динимизда аҳдни бузиш тўғри бўлмайди, – деб вакил билан уни бирга қайтариб юбордилар.
– Мушриклар менинг динимга фитна қилсалар ҳам қайтариб юбораверасизми? – сўради Абу Басир.
– Бизлар хиёнат қила олмаймиз. Сен боравер. Аллоҳ таоло мушкулотларингни очиб юборгай.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

МИСВОК ВА УНИ ИШЛАТИШ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Икромжон Рахмонов,
Поп тумани “Якка тут” жоме
масжиди имом -хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Misvok_va_uni_ishlatish

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

#Мавзу: НАМОЗДА "РАФЪУЛ-ЯДАЙН" ҲУКМИ.

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Аброрхўжа Рашидов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом хатиби.
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Namozda_Raful_yadayn_hukmi

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🔻«ИМОМ ОЛДИДАГИ ТЎСИҚ ОРҚАДАГИ НАМОЗХОНЛАРГА ҲАМ КИФОЯ ҚИЛАДИ»🔻

• • •
Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Минода (қурбонлик қиладиган жойда) одамлар бирлан намоз ўқиётган эдилар. Мен балоғат ёшига ётай деб қолгандим. Жаноб Расулуллоҳ олдиларига тўсиқ қўймай намоз ўқиётган эдилар. Тасодифан мен бир урғочи эшак миниб келиб қолдим, бир неча намозхонларнинг олдидан ўтдимда, эшакдан тушиб, уни ўтлагани ҳайдаб юбордим, кейин ўзим намозхонлар сафига келиб турдим. Ўшанда менга ҳеч ким танбеҳ бермади».

• • •
Ибн Умар қуйидаги ҳадисни айтдилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намози ўқигани чиқсалар, ғуломларига учи найза ҳассаларини олиб келмоқни буюрар эрдилар.
Кейин, ҳассани рўпараларига санчиб қўйиб, ўшанга қараб намоз ўқир зрдилар. Одамлар эрса у кишининг орқаларида
(тўсиқ қўймай) намоз ўқишарди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиққанларида ҳам шундай қилар эрдилар. Ўша сабабдан амирлар ҳам намозгоҳга чиққанларида ўзлари бирлан ҳасса оладирган бўлишди».

• • •
Авн ибн Абу Жуҳайфа қуйидаги ҳадисни отамдан эшитгандим, дейдилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Батҳо деган жойда рўпараларига учи найза ҳассаларини санчиб қўйиб, биз бирлан намоз ўқидилар. Пешинни 2 ракъат, асрни 2 ракъат ўқидилар.
Олдиларидан бир аёл ва эшак ўтиб кетса ҳам, парво қилмадилар».


«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 1-жилд» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳабиб Аъжамий роҳимаҳуллоҳдан:
- Аллоҳ таолонинг ризоси қаерда бўлади? - деб сўрадилар.
- Нифоқ (мунофиқлик) чанги бўлмаган қалбда, - деб жавоб берди.


"Ҳилятул авлиё" асаридан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​АЛДАНГАНЛАР

Қанча-қанча инсонлар борки, Аллоҳ таоло уларга неъматини давомли қилиб қўйгани билан истидрож қилингандирлар (яъни шунча гуноҳ-маъсиятлар қилсаларда, Аллоҳ таоло уларни жазоламагани ва неъматларини узиб қўймаганига алданиб юрадилар. Тобора жарликка яқинлашиб бораётганларини ўзлари ҳис қилмайдилар. Аллоҳ таоло уларни ўз ҳолларига ташлаб қўяди).

Ва қанча-қанча одамлар борки, ўз камчиликлари кўп бўлишига қарамай, одамлар уларни мақташига мафтун бўлиб алданадилар.

Ва яна шундай одамлар борки, Аллоҳ таоло уларнинг қилган гуноҳларини бошқаларга ошкора қилмай яширганлиги сабаб алданадилар.

(Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ)


“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

• Хато йўлда кийик каби чопқиллагандан кўра тўғри йўлда тошбақадек судралсанг ҳам майли.
• Чунки ҳар қалай тўғри йўлда юриш мақсадга элтади ёки мақсад сари тўғри йўлда эканингни билдиради.

©️Маҳбубий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ДУОНИНГ ИЖОБАТ, ҲОЖАТНИНГ РАВО БЎЛИШИ

Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в): «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул Зот ундан ғазабланади» , деганлар.
Аллоҳ таола Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:
1. Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Йўқдан бирор нарса сўралмайди.
2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Фақирдан бирор нарса сўралмайди.
3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Кардан бирор нарса сўралмайди.
4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Бахилдан бирор нарса сўралмайди.
5. Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Раҳмсиздан бирор нарса сўралмайди.
6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ожиздан бирор нарса сўралмайди.
Дуони инкор қилувчи ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

Аллоҳ таола дуоларни ижобат қилишга далил:
1. «Роббингиз деди: Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман»
(Ғофур сураси, 60-оят).
2. «Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман»
(Бақара сураси, 186-оят).
3. «Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида қирурлар»
(Ғофир сураси, 60-оят).

«Сунний ақийдалар» китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 24 май куни имом-хатибларимиз бошчилигида фуқароларни мурожаатлари юзасидан қабул бўлиб ўтади.

🔘 Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

▫️Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим, уни Сенинг ёрдаминг билан кўтараман. Жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин, қолдирадиган бўлсанг, солиҳ бандаларингни муҳофаза қилганингдек уни ҳам муҳофаза қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ёнбошлаганда «Бисмика Роббий вазоъту жанбий ва бика арфаъуҳу, фа ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бима таҳфазу биҳи ъибаадакас солиҳийн» десин».
(«Сунани Термизий», 3401)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Солиҳа аёл эри билан муомала қилишда ишонч, яхши гумон ва унинг хатоларига кўз юмиш билан муҳаббат қозонади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ислом рукнлари
40 фарз 

Исломда 5 фарз бор
Иймонда 7 фарз бор
Намозда 12 фарз бор
Тахоратда 4 фарз бор
Таяммумда 4 фарз бор
Ғуслда 3 фарз бор
Амру маъруфда 1 фарз бор
Нахий мункарда 1 фарз бор
Хайзда 1 фарз бор
Нифосда 1 фарз бор
Илм излашда 1 фарз бор


Исломдаги 5 фарз
1.Иймон
2.Намоз
3.Рўза
4.Закот
5.Хаж

Иймондаги 7 фарз
1.Аллох Таолога иймон келтириш
2.Фаришталарга иймон келтириш
3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш
4.Пайғамбарларига иймон келтириш
5.Қиёмат кунига иймон келтириш
6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз

1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши
2.Жойи пок бўлиши
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши
4.Қиблани топиши
5.Ният
6.Ўз вақтида ўқиш

Намознинг ичидаги 6 фарз
1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади)
2.Қиёмда туриш
3.Қироат қилиш
4.Руку
5.Сажда
6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш
3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш
4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш

Таяммумнинг 4 фарзи
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар)
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш

Ғуслдаги 3 фарз
1.Оғизга сув олиб ювиш
2.Бурунга сув олиб ювиш
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш

Амру маъруфда 1 фарз бор
Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш

Нахий мункарда 1 фарз бор
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш

Хайзда 1 фарз бор
Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади)
Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор
Илм излаш,ўқиш фарз.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мулоҳаза

Бир киши дўстига уйида жанжал чиқмай, аёли билан йиллаб гўзал умр кечирганини сўзлаб беряпти.

Мен ишдан келарканман, агар кайфиятим яхши бўлса эшикни икки марта, агар жаҳлим чиқиб турган бўлса уч марта тақиллатардим.
Агар уч марта тақиллатсам, аёлим кулиб кутиб олар, менга кундагидан бошқачароқ меҳрибон, эътиборли бўлар эди.
Аёлимни жаҳли чиққанини эса, ишдан келганимда эшикни очибла, мени кутмай ичкарига кириб кетишидан сезардим.
У куни мен унга янаям меҳрибонроқ бўлардим.

Дўсти гапини бўлди ва сўради:

Агар сен эшикни уч марта тақиллатсангу, ҳотинингни ҳам жаҳли чиқиб турган, сени кутмай ичкарига кириб кетсачи?
У ҳолда ташқарига чиқиб қайтадан, икки марта тақиллатардим.

Бир-бирини тушуниб яшашга нима етсин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Фақат фойдаси тегадиган илмни олиш керак, фойдасиз фазилатдан қочмоқ ва фақат зарур нарсага қулоқ очмоқ лозим.
Абдураҳмон Жомий ҳикматларидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ВАҚТ ВА ҲОЛАТЛАР...

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Яҳёхон Бадриддинов,
Норин тумани “Бадриддин ҳожи” жоме
масжиди имом хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Gaflatda_qolmahg_duo_qabul_buladiganVaqt

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
БАҒРИКЕНГ БЎЛИНГ!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Қодирхон Мамажанов,
Янгиқўрғон тумани "Мамай" жоме
масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Bagrikeng_buling

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube