IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
343 subscribers
6.15K photos
2.53K videos
47 files
11.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ЭҲРОМГА КИРМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

942-CАВОЛ: Ҳаж қилишда аввал умра қилиш мақсадида Зулҳулайфадан эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, албатта мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Эҳромга кириш учун поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Қолаверса, мийқот ҳудудидан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас. Эҳромга кириб, Маккага етиб боргандан сўнг ҳайздан пок бўлгунча Масжидул ҳаромга киришдан сақланиб туради. Ҳайздан пок бўлгач, ғусл қилиб умра ёки ҳаж амалларини бажаради. Мўътабар манбалардан “Ҳидоя” асарида бу борада шундай дейилади:

وإذا حاضت المرأة عند الإحرام اغتسلت وأحرمت وصنعت كما يصنعه الحاج غير أنها لا تطوف بالبيت حتى تطهر

Агар аёл киши эҳромга кириш чоғида ҳайз кўриб қолса, ғусл қилади ва эҳромга кириб, ҳожилар қиладиган амалларни қилаверади. Лекин то ҳайздан пок бўлмагунча Байтуллоҳни тавоф қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#Ҳаж_2022

▪️"Ҳаж-2022" мавсумида икки йиллик пандемия чекловларидан сўнг Саудия Қироллиги аҳолисини қўшмаганда зиёратчиларнинг умумий сони 1 миллионга етди.

▫️Бу мавсумда ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сони 7600дан 12000тага ошди.

▫️Бугун ҳожилар Минога келишни бошладилар.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР:
🕋 КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

🤲 Алҳамдулиллаҳ, бугун хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларда Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида хушхабарлар тарқалди. Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари
қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

🔹 Маълумот учун, Коронавирус сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз,
Ҳаж – 2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Каъбаи муаззамани тавоф қилишни насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Алҳамдулиллаҳ #Каъба #Ҳаж_2022