IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
342 subscribers
6.15K photos
2.51K videos
47 files
11.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#мутолаа_вақти

Бемаъни ва ортиқча баҳслар инсонни катта гуноҳларга мубтало қилади. Улуғлар бундан
парҳез қилишга қаттиқ эътибор берганлар


Ҳазрат Низомуддин Авлиёнинг ҳузурларига икки киши байъат қилгани келди. Улар масжиднинг ҳовузи ёнига келиб, таҳорат қилгани ўтирдилар. Ўзаро гаплашишди. Улардан бири: «Биздаги ҳовуз бу ҳовуздан анча катта экан». деди. Ногаҳон шайх бу гапни эшитиб қолди. Улар байъат қилгани ҳузурларига киргач, шайх: «У ердаги ҳовуз бу ҳовуздан қанчалик катта?» деб сўрадилар. Бояги киши: «Билмайман», деди. Шайх: «Бориб, ўлчаб кел», дедилар. Ховузни ўлчаш учун яна ортга бориб-келишга тўғри келди. У сафар қилиб, ватанига борди. Ҳовузни ўлчаб кўрса, бир қарич катта экан. Қайтиб келиб: «Ҳазрат, ўлчадим, у ҳовуз бир қарич катта экан», деди. Шунда ҳазрат шундай дедилар: «Сен у ҳовузни «анча катта», деган эдинг. Бир қарични анча катта дейилмайди. Сенинг бу ишингдан маълум бўлдики, табиатингда рост ва ёлғон масаласида эҳтиёткорлик йўқ экан. Бу аҳволда тариқатда қаерга ҳам бора олардинг?»
Маълум бўладики, улуғ машойихлар муридларга вазифалар, нафллар ва бошқа шу каби амалларни айтиш ва сулукдан таълим беришдан олдин уларнинг зоҳирий амалларини тузатиб, разил хулқлардан сақланишга одатлантирар эканлар. Афсуски, бугунги кунда жуда кўп машойихлар бунга риоя қилмайдилар. Натижада муридлар вазифа
ва вирдларга хўб моҳир бўладилар, лекин разил хулқлари аввал қандай бўлса, шундай тураверади. Уларда ҳалолу ҳаромни ажратиш, росту ёлғонга аҳамият бериш бўлмайди. Бу эса тариқатнинг бадном бўлишига сабаб бўлмокда.

"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#мутолаа_вақти
#Холислик

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам: “Эй қизим, Фотима! Отам Пайғамбар деб хотиржам бўлиб ғафлатда қолмагин. Охиратингнинг тайёргарлигини кўргин. У кунда ҳеч ким ҳеч кимга асқотмас. Ўзимнинг ҳам ҳолим не кечишини Аллоҳим билур”, дебдилар. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдай зотки шундай дегандан кейин, қолганларга йўл бўлсин. Биз нимага суяниб хотиржам эканмиз, ҳайронман. Агар амалларимиз биз ўйлагандай, кўп бўлса, улар қабул бўлдими ёки йуқми? Аллоҳ таоло билур.

"ЖАННАТ соғинчи" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#мутолаа_вақти
#Холислик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўлим сизларнинг сояларингиздир, гўёки сиз билан бирга бир отга миниб олган одам кабидир”.
Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга қиёмат- нинг ҳисоби яқин турибди-ку, лекин улар ундан ғафлатдадурлар”.
Ўзимизча қиёмат аломатларини санаймиз-да, ҳали Дажжол чиқиши керак ёки Маҳдий ке- лиши керак, қиёматга ҳали анча бор экан деб ўзимизни хотиржам сезамиз. Бу аломатлар бизни нега хотиржам қилади? Ваҳоланки, бу аломатлар, бу дунёнинг ўлимини аломатларидир. Инсон ўлимининг ҳеч қандай аломатлари йўқдир. Ҳар кимнинг ўлими у учун қиёматдир.
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ўнг тарафга салом бериб, чап тараф- га салом беришимда ажал менга етмаслигига кафолат бера олмайман”.
Айтадиларки, инсон вужудига кираётган ҳар қандай нафас, чиқаётган нафасга, кўриша ол- май қолсак алвидо деб турар экан. Инсоннинг ўлими ўзи билан шу қадар ёнма-ён боради.

"ЖАННАТ соғинчи" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
*من أراد أن يحفظ العلم..*
*فعليه أن يلتزم عشر خصال.*

*الأولی: صلاة الليل ولو ركعتين.
*الثانية: الدوام في الوضوء.
*الثالثة: التقوى فى السر والعلانية.
*الرابعة: أن يأكل للتقوى، لاللشهوات.
*الخامسة: السواك.
*السادسة: المواظبة على مطالعة الكتب.
*السابعة: الأدب لأستاذ.
*الثامنة: تلاوة القرآن.
*التاسعة: خدمة الأبوين.
*العاشره: حسن الأخلاق.


* Ким илм ёдлашни хохласа...
* Ўзига ўн хислатни лозим тутиши зарур:

1. Биринчиси: икки ракат бўлса ҳам, кечаси намоз ўқишни;
2. Иккинчиси: доимий таҳоратда юришни;
3. Учинчиси: ҳам ошкора ҳам сирли тақвони;
4. Тўртинчиси: тақво қилиш учун ейишни, шаҳватни учун эмас;
5. Бешинчиси: мисвокни;
6. Олтинчиси: китоб мутолаа қилишда бардавом бўлишни;
7. Еттинчиси: устозга нисбатан одоб сақлашни;
8. Саккизинчиси: Қуръон тиловатини;
9. Тўққизинчиси: ота-онанинг хизматида бўлишни;
10. Ўнинчиси: чиройли хулқни;

Саидмаҳмудхон Урватуллоҳ таржимаси.

#Таржима #Мутолаа
Forwarded from Muslim.uz