IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
372 subscribers
6.93K photos
2.83K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #HAJ

📝HOJILIK RIYOKORLIK VA DABDABAVOZLIK EMAS

🎙
MUZAFFARXON IBRAGIMOV,
Namangan
shahar "Mulla Abdulqodir oxund" jome masjidi imom xatibi

🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #OTA_ONA

📝OTA-ONANI HURMAT QILISH

🎙
ABDUMALIK KAZAKBAYEV,
Uychi
tumani "QAMBARBOYVACHCHA" jome masjidi imom noibi

🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
#ГИЁҲВАНДЛИК

ГИЁҲВАНДЛИК-АСР ВАБОСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳаммад Ибрагимов,
Наманган шаҳар “Исмоил Махдум” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЭҲТИРОМ

ОТА-ОНАГА ҲУРМАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Иномиддин Турабоев,
Чорток туман “Зайд ибн Хорис” жоме масжид имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЭҲТИРОМ

МУҚАДДАС ДИНИМИЗ ХАТТО ОТА-ОНАГА "УФФ" ДЕМАСЛИКНИ БУЮРАДИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Отабек Содиқов,
Давлатобод тумани “Муҳаммад ал–Амин” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳикмат

Сен нимани яхши кўрсанг, ўшангга қулсан. Аллоҳ таоло эса сени Ўзидан бошқасига қул бўлишингни истамайди.

Аллоҳ таоло муштарак (икки томон ҳам кўзланган) амални яхши кўрмаганидек, шерик қилувчи қалбни ҳам хушламайди.

Хос амалларингдан ва қалб ҳолатларингдан инсонларнинг хабардор бўлишларини яхши кўришинг, холис қуллик қилишда содиқ эмаслигинг белгисидир.

Ибодат ва итоат қилаётган ҳолатингда Аллоҳ таолонинг сенга ғазаб қилмаслигига, маъсият ва фисқ пайтингдагидан кўра кўпроқ муҳтож бўласан.

Ўзинг ҳақиқий бажарувчиси бўлмаган ишга эваз талаб қилма. Ўша амални сендан деб қабул қилиши ва жазоламаслигининг ўзи ҳам сенга етарлича мукофотдир.

Агар амалингга мукофот хоҳласанг, ўша ишни ростмана қилиб, ихлос билан бажар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма аслиҳ лий дийниллазий ҳува ъисмату амрий, ва аслиҳ лий дунйаайаллатий фийҳаа маъааший, ва аслиҳ лий аахиротиллатий фийҳаа маъаадий, важъалил ҳайаата зийаадатан лий фий кулли хойр, важъалил мавта рооҳатан лий мин кулли шаррин», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассаламу алайкум!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☀️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Модомики Аллоҳ ниятингни билар экан, улар ниятининг ёмонлиги сени ўйлантирмасин.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга ҳам улашинг!


Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
СЎЗДА СЕҲР БОР

Сўз – ишлатишни билган киши учун ажойиб “қурол”. Сўз билан кўнгилни олиш ва кўнгилни ранжитиш ҳам мумкин.
Сўз билан пароканда оилани яраштириш, аҳил оилани бузиш мумкин. Сўз тинчгина яшаб юрган кишини тўсатдан ғазаб отига миндириши, ўтирган кишини югуртириши, югурган кишини тўхтатиши мумкин.
Одамларни чуқур ўйга толдирадиган, йиғлатадиган, уларнинг фикрини ўзгартирадиган, уларнинг кўнгилларида ҳукмрон бўлган хатиблар бор. Тарихда бир сўзи билан бутун бошли исёнкор қўшинни тўхтата олган, бир сўз билан зафар қозондирган жаҳонгирлар ўтган.
“Тиғ яраси тузалади, аммо тил яраси – асло”; “Ширин сўз илонни инидан, ёмон сўз кишини динидан чиқарар”, деган мақоллар бежиз айтилмаган.
Қуръони карим “Энг гўзал сўз” сифатида инсонларга тақдим этилади. Инсонлар гўзал сўз гапиришга даъват этилади.
الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ أُولَئِكَ الَّذِينَ هَدَاهُمُ اللَّهُ وَأُولَئِكَ هُمْ أُولُو الْأَلْبَابِ
«Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига (фойдалисига) эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоятэтган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир», деб марҳамат қилинади.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
وَعِظْهُمْ وَقُلْ لَهُمْ فِي أَنْفُسِهِمْ قَوْلًا بَلِيغًا
«...уларга насиҳат қилинг ва ўзлари ҳақида етук сўз айтинг!»; Фиръавнни ҳақ йўлга даъват этиш мақсадида Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга:
فَقُولَا لَهُ قَوْلًا لَيِّنًا لَعَلَّهُ يَتَذَكَّرُ أَوْ يَخْشَى
«Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса», деб амр этади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида гапирган бир кишини тинглаганларидан сўнг: “Шубҳасиз, сўзда сеҳр бордир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Аҳмад Лутфий ҚОЗОНЧИ,
"Расулуллоҳнинг хитоблари".
Яқинларингизга ҳам улашинг!


Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ODOB #VIDEO

📹 ISROF, MANMANLIK VA HADDAN OSHMOQLIK - HOJILIK MAQOMIGA ZID

🎙 MUSOXON DOMLA ABBASIDDINOV,
Namangan viloyati bosh imom xatibi


Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#машҳур_қорилар


Шайх  Фаҳд  Ал- Фавродий томонидан гўзал  тиловат.                 
 

••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҲАЁ ҲАҚИДА

Ҳаё энг гўзал исломий одоблардандир. У сабабли кўплаб мақтовга сазовор хулқлар юзага чиқади. Ҳаё туфайли киши тили, кўзи, қулоғини фаҳш ва мункар ишлардан сақлайди; ҳаёси борлиги учун аҳли оиласи ва қўни-қўшнилари билан чиройли муомалада бўлади. Ҳаё қарздордан қарзни ундириб олишда, ўзаро савдо муомаласида одоб чегарасидан чиқмасликни таъминлайди. Ҳаё бор жойда бачканалик, қўполлик, фисқ-фужур гапларга ўрин қолмайди. Ҳаёли бўлиш ҳам эркак, ҳам аёл учун фазилат, айни вақтда, бу – набавий суннатдир.

Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиқдаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар”.
(📔 Бухорий 3562, Муслим 2320/5926)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳаё иймондан, иймон эса Жаннатда. Беномуслик (фаҳш гапларни гапириш) қўполликдан, қўполлик эса дўзахда”, дедилар”.
(📔 Термизий 2009 “Саҳиҳ ҳадис”)
Яъни, ҳаё иймоннинг бир қисми. Иймон ўз эгасини Жаннатга олиб боради. Беномус, оғзи шалоқ бўлиш эса бузуқ хулқ аломати. Бу ўз навбатида кишини дўзахга етаклайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иймон олтмишдан ортиқ қисмдан иборат. Ҳаё иймондан бир қисмдир”, дедилар”.
(📔 Бухорий 9, Муслим 35/59)

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бирининг олдидан ўтдилар – у ўз биродарига ҳаёли бўлиш ҳақида насиҳат қилаётган эди.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни тинч қўй. Чунки ҳаё иймондандир”, дедилар”.
(📔 Бухорий 24, Муслим 36/61)

“Ҳаё иймоннинг бир қисми”, деб айтилди. Чунки у кишини маъсиятлардан тўсади. Агар киши тақводор бўлмаса ҳам ҳаёси бўлса, айни шу сабабли гуноҳга қўл урмайди. Шунинг учун “Агар ҳаё қилмасанг, истаганингни қил”, деб айтилган. Сабаби, ҳаёси йўқ кишини тўхтатиб турадиган, фаҳш ва қабиҳ ишлардан тиядиган бошқа нарса бўлмайди”.
(📔 Ибн Қутайба. “Ғарибул-ҳадис”, 1-жилд, 130-бет)

- Ҳаёли бўлиш мусулмоннинг сифатига айланиши, унинг гап-сўзида, амалида, ҳаракатларида кўриниши лозим. Айниқса, фаҳш сўзларни бемалол айтиб юришдан эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, тилни бузуқ гаплардан сақлаш ҳаёнинг энг ёрқин аломатидир.
Шунингдек, қулоқ ва кўзни ҳам фаҳш ва уят нарсалардан узоқ тутиш зарур:
“Дарҳақиқат, қулоқ, кўз, қалб – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)”.
(Исро сураси, 36-оят)

Яқинларингизга ҳам улашинг!


Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳикмат: Бузрукмеҳрдан:
– Қандай иззат-ҳурмат ўзи билан ёмонлик олиб келади? – деб сўраганларида шундай жавоб берган экан:
– Султонга хизматдаги иззат, ҳирс билан баробар бўлган иззат. Яна:
– Ахмоқ инсонлар қандай қилиб тарбия қилинади? – деб сўрашганида, у қуйидагича жавоб берган экан:
– Кўп ва бажарилиши қийин бўлган ишларга буюриш керак. Агар шундай қилинса, бекорчи ишларга вақт сарфлашга имкон қолмайди. Яна ундан:
– Хасис, енгил табиатли ва хулқи ёмон инсонларни қандай тарбия қилиш керак? – деб сўрашганида:
– Уларни менсимай хор қилиш керак. Агар шундай қилинса ҳеч кимнинг олдида қадр-қийматлари йўқлигини биладилар, – деб жавоб берибди. Яна:
– Бекорчиларни-чи? Уларни қандай тарбиялаш керак? – дейишганида:
– Шароитидан келиб чиқиб, уларни бирор нарса билан машғул қилиш керак, – деб жавоб берибди. Яна Бузрукмеҳрдан:
– Обрўли ва сахий инсон ким? – деб сўраганларида:
– Берган, аммо, берганини ҳеч кимга айтмаган (ҳеч ким билмаган), – деб жавоб қилибди.

«Олтин ўгитлар ва ибратли ҳикоялар» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat