Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
✅ Бугун, Наманган вилояти вакиллигининг мажлислар залида “Ҳаж – 2024” мавсумида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан борувчи ҳаж зиёратчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари (эллик бошилар)га офлайн шаклдаги икки кунлик ўқув семинари бошланди.
🔸 Ўқув машғулотларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, “Ҳидоя” ўрта маҳсус ислом билим юрти ўқитувчиси Азимхон домла Абдуллаев, Наманган шаҳар бош имом-хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов, Наманган шаҳар "Истиқлол" жоме масжиди имом-хатиби Содиқжон домла Бойхоновлар томонидан олиб борилмоқда. Улар гуруҳ раҳбарларига Ҳаж ва умра амалларини адо этишнинг шаръий аҳкомлари, хусусан, Ҳаж ва умранинг фарз ва вожиблари, эҳромга кириш, тавоф ва саъй қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж қилиш асносида ман этилган амаллардан сақланиш, шунингдек, Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак жойларни зиёрат қилиш одоблари ҳақида маъруза қилдилар.
🔹 Шунингдек, гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга муборак сафар давомида доимо хушмуомала бўлиш, ўзаро ёрдам кўрсатиш, зикру ибодатларни кўпайтириш, беҳуда нарсаларни тарк этиш ҳақида ҳам эслатиб туришлари лозим эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан керакли жавоблар берилди.
Ўқув семинар эртага ҳам давом этади.
🌐 Сайдан ўқиш
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
Ўқув семинар эртага ҳам давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ЧЎМИЧ СУВ
Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.
- Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
-Маҳзунлигингиз сабаби недадир?- деб сўрадим. У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йўқми? У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
Донишманд ҳикоясида давом этиб деди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг? У:
-Эҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да, ота, - деди. Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?- деб сўрадим. У:
-Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай? Мен:
-Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин, болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон сепиб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- Ҳозир аҳволингиз қандай? - деб сўрадим. У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб, ювиб кетди. Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эди-ку. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув ҳушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади.
Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
Донишманд ўз қовлида давом этиб деди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
ИБРАТ: Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота-онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота-онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
Шундай экан, эҳсонларингизни аяманг, азиз диндошим!
ҲИКМАТ: Ношукрликка одатланиш - эҳсонни кесар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat

«Унванул байан» китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعْوذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ 💐
#Дуо Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман.

АЛҚАМА
Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

#мулоҳаза
Дарахт ҳайрон эди бир ҳолда хаста.
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Дарахт ҳайрон эди бир ҳолда хаста.
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ТАФАККУР
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.
Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт.
(Исро сураси 23-24 оятлар).
Азиз, биродарим!
Омадингиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсангиз ота-онага "хомий"дек бўлиб олманг, хаддингизни билинг. Улар сизни болам деб суядилар, хомийим деб эмас ва сиздан хам шуни кутадилар.
Илгарилари фарзандлар топган борини ота онасига тутиб, улардан йўлкира умидланардилар, ота она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди..
"Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишингиздан ота-онангиз қанчалик ожизланишини биласизми? Ўзингизга бино қўйишингиз отангизни "оталик тахти"дан қулатмасин, онангиздан "оналик бахти"ни олиб қўймасин.
Сиз уларга шундай эъзоз кўрсатингки, истагингиз уларнинг қалбидан дуо бўлиб тўкилсин.

#КУН_ТАВСИЯСИ
Ён дафтарингизги ёзиб қўйинг ва амал қилинг
✅ Вақт ҳар бир кишига ўлчаб берилган, у битмас-туганмас хазина эмас.
✅ Сиз истеъдодлисиз, лекин қобилиятингизга ортиқча баҳо беришса, ишониб қолманг.
✅ Катталар уйқусизлик касаллигига чалинганлари учун эмас, балки иши униб, барака топганлари учун эрта турадилар. Сиз ҳам синаб кўринг.
✅ Cизга қўнғироқ қилишса, албатта жавоб беринг!
✅ Ишга энг олдин келиб, энг кейин кетадиган ходим сиз бўлинг.
✅ Вазифангизга доир кўрсатмани кутиб ўтирмасдан ишга киришинг.
✅ Ўз хатоларингиз учун жавобгарликдан қочманг.
✅ Сизга берилган ўринли жазо фойдадан холи бўлмайди.
✅ Бир жойга қўним топмасдан, ҳар йили ишингизни янгиласангиз, ҳеч қачон “ўсмайсиз”.
✅ Ишхонада қулай шарт-шароит эмас, балки сиз билан бирга ишлайдиган одамлар кўпроқ аҳамиятга эга.
✅ Ўйлаб кўринг: бугунги фаолиятингиз эртанги муваффақиятингизга пойдевор бўляптими?
✅ Гапни ўз эгасига айтинг, орқаворотдан гапириш обрў келтирмайди.
✅ Замонавий технологиялар бўйича билимингизни муттасил ошириб боринг.
✅ Ижтимоий тармоқларда сиз дўст тутинаётган кишиларнинг сони эмас, ким экани кўпроқ муҳим.
✅ Сиздан кўра тажрибалироқ учта маслаҳатгўйингиз бўлсин.
✅ Муҳим масала бўйича қарор қабул қилаётганингизда ўзингиздан “Мен ҳурмат ва ҳавас қиладиган фалончи шундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эди?” деб сўраб кўринг.
✅ Китобни кўпроқ ўқиш, ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиш керак.
✅ Даромадингизга нисбатан 25 фоиз камроқ харажат қилинг.
✅ Шаънингиз ҳар нарсадан улуғ, унга доғ туширмасликка ҳаракат қилинг.
✅ Сизга ҳар қанча зерикарли туюлмасин, катта авлод вакилларининг ўгитини эшитишга вақт ва тоқат топинг.

#сарказм
Бу хитойча тартиб. Энди ўзбекча тартибни бир тасаввур қилинг...

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ?
☝️ Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:
✅ Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.
Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”📜
(Раъд сураси, 28-оят);
“Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен” 📜
(Бақара сураси, 152-оят).
📖 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.
☝️ Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир.
Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.
✅ Иккинчиси – таҳорат.
☝️ Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”📜
(Каҳф сураси, 50-оят).
✅ Учинчиси – солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар.
☝️ Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.
✅ Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.
☝️ “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” 📜
(Оли Имрон сураси, 135-оят).
📚“Қалблар тизгини” китобидан.

Мендан бахт саодат ҳақида сўрайдилар.
Мен уларга: "Қиёмат куни тик туриб, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрасан, сен у зотни танийсан, у зот ҳам сени танийдилар, у зотга аталган ҳавзу кавсар қаршисида турасан, ўша ҳавзу кавсарнинг ҳажми бир ой юриладиган миқдордадир. Унинг суви сутдан бўлиб, оқ ранглидир. Ҳиди мушку анбардан ҳам хушбўйроқдир. Қадаҳлари осмон юлдузлари кабидир. Ким ундан ичса, ҳеч қачон чанқоқни ҳис қилмайди", деб айтаман.
Аллоҳим! У зотнинг муборак қўлларидан бизни сув билан сийлагин!
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

#GOZAL_TILOVAT
Ислом булбули, Шайх Абдулбосит Абдуссомад

#КУН_ҲИКМАТИ
✅ Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан.
✅ Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан.
✅ Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан.
✅ Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан.
✅ Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан.
Абдуллоҳ ибн Муборак.

Telegram
Ravza.uz | Rasmiy kanal
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
🌙 ҚУРЪОНДА МАҚТАЛГАН САҲОБА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ҲИКОЯСИ
Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим.
Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан.
Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз.
Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан.
Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан.
Унда уни менга айтиб нима қиласан?
📌 Хулоса ўзингиздан...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим.
Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан.
Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз.
Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан.
Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан.
Унда уни менга айтиб нима қиласан?
📌 Хулоса ўзингиздан...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Telegram
Ravza.uz | Rasmiy kanal
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151
ДАРВОЗА ОЛДИДА ЎТИРИШ
1149. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозалар олдида ўтиришдан қайтардилар. Шунда одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули; Уйда ўтиравериш бизга оғир келади», дейишди.
«Агар ўтирсангиз, мажлиснинг ҳаққини беринглар», дедилар.
«Мажлиснинг ҳаққи нима Эй Аллоҳнинг Расули» дейишди.
«Йўл сўраганга йўл кўрсатиш; саломга алик олиш; кўзни тийиш; амри маъруф ва наҳий мункар қилиш», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан жамоат жойларида, хусусан, йўлларнинг бўйида ўтириш аслида одобдан эмаслигини билиб оламиз. Бироқ агар бирор сабаб ёки зарурат билан ўтирилса ҳам, ўша ўтиришнинг ҳаққини адо этиш лозим экан. Бу ҳақлар юқорида санаб ўтилди.
Афсуски, бугунги кунимизда бу одобларга деярли риоя қилинмайди. Йўлнинг бўйида ўтириб олиб, турли зарарли ишлар билан шуғулланиб ўтирганларни кўп кўрамиз. Карта, нарда, домино, ошиқ ўйнаб, йўлдан ўтганларни томоша қилиб, гап отиб ўтирадиганлар, хўроз уриштираётганлар гуноҳлари билан бошқаларга салбий таъсир қилаётганлар ҳам кам эмас.