IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
380 subscribers
6.83K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
КАМТАРЛИК

Мен уни аввал масжид ходими деб ўйладим.
Димашқ масжидларида инсонлар орасида ўтирар эканман ёши олтмишларда бўлган, соқолларига оқ оралаган киши қўлидаги идишда сув, бошқа қўлида эса пиёла билан сафлар оралаб сув тарқатар эди. Жоҳиллигим ва ёшим кичкиналиги учун у берган сувни қайтардим. У эса тепамда "Ёсин" сурасини пичирлар ўқиб тураверди. Мен хижолат бўлиб унинг сувидан ичдим.
Ёнимдаги киши менинг қилиғимдан сиқилди шекилли менга ғалати қараш қилди. Мен унга: " Аллоҳ уни яхшилик ила мукофотласин! Масжидга хизмат қилиш яхши иш" , дедим.

У киши менинг жоҳиллигимдан кулди ва деди:
"Бу киши масжид хизматчиси эмас, бу киши муқриъ, ҳофиз, ўн қироатни жамлаган, олий санад соҳиби, фақиҳ, олим, хаттот, адиб кишидир. Бутун дунёдан талабалар ундан таълим олиш шарафига эришиш учун уни излаб келишади. Шайх Шукрий ал-Лаҳафий ҳақида эшитмаганмисан?!".
Мен унинг гапларидан ҳайратда қолдим. Овозим ўчиб қолди. Шайхдан кўзларимни уза олмай қолдим. Қуёш чиққунича у бир қанча кишиларга сув улашди.

Мусибатим шуки, мен олимларни катта саллада кўришга, қўлларини ўптиришларига, кишилар оёқларини ўпса янада бахтиёр бўлишларига ўрганиб қолган эканман. Ваҳоланки, уларнинг илмлари Шайх Шукрийникидан анча пастда экан.
Шайх Шукрий боқий оламга риҳлат қилди. Аммо унинг амаллари, ибратлари биз билан бирга.
Аллоҳ раҳм қилсин сизга эй тавозу, зуҳд, софлик ва қуръон соҳиби!
Ким Аллоҳ учун тавозуда бўлса Аллоҳ уни кўтарар экан!

Муҳаммад
Ротиб Нобулсий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг гўзал жой бу - бир инсоннинг дуолари ичидадир.

Шамс Табризий

Ҳамиша дуоларда бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
ИШОНЧ

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.

Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.

Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди.

Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, ва пасткашликдир!

Тафаккур қилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
🌿Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг.
🌿Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг.
🌿Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг.
🌿Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг.
🌿Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг.
🌿Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг.
🌿Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари)

#жума

Обуна бўлишни унутманг!!!!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ибрат

Инсонларнинг энг яхшиси қўли очиқ, оғзи ёпиқ бўлганидир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ота_она #муомала

🗣ОТА-ОНА БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШ КЕРАК?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


manb: Fatvo.uz

#savol_javob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#КУН_ҲИКМАТИ

Бир мўмин ҳақида яхши гумонда бўлиб адашиш, ёмон гумонда бўлиб ҳақ бўлишдан яхшироқ.

© Имом Ғаззолий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Кун_хикмати

Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса,
очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб
қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلاَنِيَتِي وَاجْعَلْ عَلاَنِيَتِي صَالِحَةً اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلاَ الْمُضِلِّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин. Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим бериб: «Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин. Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

Хайрли тонг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
САХИЙЛАР САХИЙСИ

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу сахийлиги билан машҳур эди. Кунларнинг бирида бир боғ ёнидан ўтиб қолди. У ерда бир қул ишлар, хурмоларни йиғар эди. Боғ хўжайинининг ўғли унга икки дона кулча келтирди. Хизматчи кулчаларни ейиш учун энди ўтирмоқчи бўлганида тилини осилтириб, думини ликиллатиб бир кучук келиб қолди. У бир кулчани кучукнинг олдига ташлади. Жонивор кулчани паққос тушириб, яна думини ликиллата бошлади. Хизматчи иккинчи кулчани ҳам кучукнинг олдига ташлади ва туриб ишини давом эттирди.
Бу воқеани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг бу ишидан ажабланиб, ундан сўради:
– Нима учун икки дона кулчани ўзинг емай кучукка бердинг?
Хизчатчи деди:
– Одатда бу ерларда кучуклар бўлмайди. Бу жониворни бу ерга фақат очлик бошлаб келган. Шу боис кулчаларни унга бердим.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу деди:
– Энди нима қиласан?
Хизматчи деди:
– Оч ҳолда кун ўтказаман.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар деди:
– Одамлар мени сахий деб билишади. Бу хизматчи мендан ҳам сахий экан.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг хўжайини олдига бориб, уни сотиб олишини айтди. Қулнинг хўжайини:
– Нега уни сотиб олмоқчисан? – деди.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу кўрган-кузатганларини айтиб берди ва уни сотиб олиб озод қилмоқчи ҳамда боғни ҳам унга олиб бермоқчи эканини айтди.
Қулнинг Хўжайини деди:
– Сен унда биргина шу хислатни кўрдингми? Биз ҳар куни унда ажойиб ҳолатларни кузатамиз, – деди ва уни Аллоҳ розилиги учун озод қилганини ҳамда боғни ҳам унга ҳадя қилганини айтди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
"Қизларни ёмон кўрманг. Чунки улар қимматли дўстдирлар".

Имом Аҳмаднинг Уқба ибн Омирдан ривоятлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Mana shu suratda belgilangan joy MULTAZAM deyiladi. Shu joyga borib, shu suratdagi kishidek ko’kragingiz, yuzingizni devorga yopishtirgancha chin qalb bilan duo qilsangiz, mana shu yerda hech bir duo qaytarilmasligi sahoba va salaflardan rivoyat bo’lgan, asrlar davomida buni ko’plab ulamolar sinaganlar. Jumladan, shayximiz shayx Homid Akrom Buxoriy hafizahulloh 2 marta qiyin holatda shu yerda duo qilganlarida duolari qabul bo’lganini aytganlar.
Alloh taolo shu yerda duo qilishni, jannatni, ikki dunyo saodatini so’rashni va duolarimiz qabul bo’lishini nasib etsin
!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ибрат

Онангга ҳеч нарсада бахиллик қилма!
Туғилганингда киндигинг кесиб ташланиб, танангда унинг изи қолади. Бу из бир пайтлар онангнинг жисмидан озуқа олганингни, онанг сен учун нақадар буюк инсон эканини эслатиб туриш учундир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#таъмагирилик

«Синган оёғинг билан юравер. Оғирлигингни ҳеч кимнинг елкасига ташлама».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat