IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي جَسَدِي وَعَافِنِي فِي بَصَرِي وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўришимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин. Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси пок бўлди. Оламларнинг Роббисига ҳамд бўлсин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўришимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин. Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси пок бўлди. Оламларнинг Роббисига ҳамд бўлсин», дер эдилар».
Термизий ривояти

@quranuz_kanali


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Хайрли_тонг

Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!
Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам, офият ила гўзал қил!
Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма. Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
ИЛМ ОЛИНГ АЁЛЛАР!

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми?
Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандлик бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг.
Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
БУ СЎЗЛАРНИ ҚАЛБИНГИЗГА МАҲКАМ ЖОЙЛАНГ!

• Ризқингни берадиган, тақдирингни ҳал қиладиган, гуноҳингни кечирадиган, сени кўрадиган, эшитадиган, айбларингни беркитадиган ва барча ишларнинг калити қудрат қўлида бўлган Зот Роббинг экан яна нимадан ҳафасан?!
• Гуноҳ қилган бўлсанг тавба қил!
• Хато қилган бўлсанг ислоҳ эт!
• Исён қилган бўлсанг истиғфор айт!
• Энг муҳими ҳар нарсага қодир Зот сенинг Роббинг эканини унутма!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Тинчлик ва осойишталик учун барчамиз масъулмиз.

Тинчлик – бу инсониятга Аллоҳ таоло томонидан берилган энг олий неъмат ҳисобланади. Тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.
Аллоҳ таоло айтади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَٰكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ

   96. Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин.).(Аъроф сураси 96-оят.)
Тинчлик ва осойишталик барқарор юртда барака бўлади. Барака бўлиши учун биз иймон ва тақвода бўлсак, жонажон ватанимиз тинч ва осуда бўлишига ҳисса қўшган бўламиз.
Бу барча пайғамбарларнинг суннати ҳамдир. Зеро, Ҳадиси шарифда:“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”, дейилган.
Тинчлигини йўқотган юрт худди юлдузини йўқотган осмон каби бўлади. Юлдузи йўқ осмон эса зимистондир. Қолаверса, у юртнинг қанчалар унумдор ерлари, гўзал манзарали гўшаларию анҳорлари бўлмасин, у худди бировга манфаати тегмайдиган ва фойда ололмайдиган саҳрога ўхшаб қолади. Бундай юртда на роҳат ва на хотиржамлик бўлади.
Аксинча тинчлиги бор юрт эса агарда у саҳро бўлиб, ундан гиёҳ унуб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ернинг аҳолисига ўзининг ана шу тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади. Демак, ҳар бир жон, у ким бўлишидан қатъий назар, қандай касб, қандай мартаба, қанча обрўга эга бўлмасин, тинчликда ҳаёт кечиришга муҳтож ҳисобланади. Аллоҳга беадад ҳамду саноларимиз бўлсинки, бугун бу мустақил юртимиз тинч, фаровон, осмони мусаффо. Шундай экан, инсонлар нафақат бу тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этишлари лозим.
Унинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги бур ҳисобланади. Бу шукрона эса ёши улуғ отахон ва онахонларимизнинг хайрли дуолари, ёшларимизнинг ҳалол меҳнатлари ва фидокорликлари билан амалга ошади. Бу мустақил юртимизда ҳукм сураётган осуда ҳаётни асраш, унинг барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиш – шу азиз Ватанда яшаётган барчанинг, у қайси миллат ва динга мансублигидан, қандай касб билан шуғулланишидан қатъи назар, барчанинг энг асосий вазифасидир.
Аллоҳ таоло юртимизнинг тинчлиги ва хотиржамлигини бардавом қилсин. Барчамизни шу тинч ва осуда юртнинг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшадиган инсонлардан қилсин.


 Тўрақўрғон тумани
“Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ИСЛОМДА ФАРЗАНДЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдуғаффор Ҳакимов,
Мингбулоқ тумани “Қўшқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ЁШЛАРНИ ИЛМГА ЙЎНАЛТИРИШ ДИНИМИЗ ТАЛАБИДИР..

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдураҳим Мирзаев,
Тўрақўрғон тумани “Абдулваҳҳоб қори” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

Билингки, иблис одамлар устига кирадиган энг катта эшик - илмсизликдир.

(Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР

🔶 1. Қўлни ювмоқ. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювмоқ фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир».

🔶 2. «Бисмиллаҳ» демоқ.
🔶 3. Ўнг қўл билан емоқ.
🔶 4. Таомни ўз олдидан олмоқ.
Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган:
«Ҳой болакай, Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан ол».

🔶 5. Тушиб кетган луқмани олиб еб қўймоқ.
«Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин» (Имом Муслим ривояти).

🔶 6. Имкон бўлса, учта бармоқда емоқ.
«Набий ﷺ учта бармоқ билан ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ ﷺ аксар ҳолда шундай ер эдилар.

🔶 7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтирмоқ.
Ҳофиз Ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб деган.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
ravza. uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇

https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Агар муаллимда уч сифат жам бўлса, таълим олувчига неъмат мукаммал бўлибди: сабр, тавозеъ ва ҳусни хулқ.
Агар таълим олувчида уч сифат жам бўлса, унда муаллимга неъмат комил бўлибди: ақл, одоб ва ҳусни фаҳм.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Зое бўлишимиз табиий. Биз оёқ кийимини танлашда кўп вақтимизни сарфлаб қўйдик. Аммо юрадиган йўлни танлашни унутдик! Инсон ҳамёнини йўқотганини, қўл телефонини йўқотганини, соатини йўқотганини... Қўйингки, ҳар қандай майда-чуйдани йўқотганини жуда тез англайди. Аммо ўзлигини йўқотганини бир умр фарқламай ўтиши мумкин...

«Жаннатга таклифнома» китобидан.
@mehrob_uz


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ЭСЛАТМА

Имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига кўра,  Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда эртага, 1-Май чоршанба куни имом-хатибларимиз бошчилигида фуқароларнинг мурожаатлари тингланади. 

🔘 Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

▫️Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنَّك عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканлигини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#тарбия

Дубай  асосчиси  Шайх  Рашид ўз авлодининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."

Нега бундай?!

Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади.
Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади.

  Дунё чарҳпалаги шундай...


Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда, фақат сарфлашга одатлансалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар.

Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар.
Дуода гап кўп экан..


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat