IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
351 subscribers
6.01K photos
2.44K videos
47 files
11.4K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!
Қуръон ойи Рамазон ЖУМАСИ МУБОРАК!!!

Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад… 🍀💐🍀

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🎊🎉🎉 БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ СЎНГГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🎉🎉

🌸🌸Аллоҳ таоло ушбу кунни биз учун хайрли қилсин💐💐

🌸🌸Кунларимиз савоб амаллари ила безалиши насиб қилсин💐💐

🌸🌸Барча беморларга Аллоҳ шифо берсин💐💐

🌸🌸Ушалмаган хайрли орзуларимизга етказсин💐💐

🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво берсин!

🌹💐Ишингизда ривож, фарзандлар камолини кўринг!

🌸🌸Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин💐💐

🌹 Умрингизнинг ҳар куни
🌸 АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қачонки инсон вафот этса, амали кесилади.
Фақат уч нарсадан:
жорий садақадан,
манфаат олинадиган илмдан
ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари. “Риёзус солиҳийн лил атфал” китоби.

____
Ё Раббим ! Умримизга, амалимизга, зеҳн-у илмимизга, ризқ-у давлатимизга Ўзинг файз-барака ато этгин. Бизни ва зурриёдларимизни бу дунёда, у дунёда солиҳ бандаларинг қаторида қилгин, илоҳим. Амийн !

Жума айёмингиз хайрли бўлсин, биродарлар!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

☪️ Рамазон ойининг сўнгги жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌙 Лайлатулқадр..

Шом намозидан кейин бомдодга қадар ушбу дуони ўқишдан тўхтаб қолманг:
🔻Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфуанна!

▪️Агар Аллоҳ сизни афв этса, аниқки, дунё ва охиратда нажот топибсиз...
▪️Агар Аллоҳ сизни афв этса, аниқки, сизга дунё ва охиратда хайр, барака, саодат ва ҳидоят эшиклари очилибди...
▪️Агар Аллоҳ сизни афв этса, аниқки, сиз жаннат аҳлидансиз...
▪️Афвингни сўраймиз ё Рабб!

🌙 Лайлатулқадр..

Шом намозидан кейин бомдодга қадар ушбу дуони ўқишдан тўхтаб қолманг:
🔻Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфуанна!

▪️Агар Аллоҳ сизни афв этса, аниқки, дунё ва охиратда нажот топибсиз...
▪️Агар Аллоҳ сизни афв этса, аниқки, сизга дунё ва охиратда хайр, барака, саодат ва ҳидоят эшиклари очилибди...
▪️Агар Аллоҳ сизни афв этса, аниқки, сиз жаннат аҳлидансиз...
▪️Афвингни сўраймиз ё Рабб!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Қурайш саййидаси Ҳинд бинт Утба

Кўпчилик Абу Суфён ибн Ҳарб (разияллоҳу анҳу)нинг хотини Ҳинд бинт Утбани фақат салбий томондан танийди. У ҳам бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказган кўплаб азиятлари ва Уҳуд жангида У зотнинг суюкли амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталибни ўлдиртириб, жигарини чайнаган воқеадир. Лекин, бу аёл кейинчалик, Исломни қабул қилади ва исломи гўзал бўлади. Исломга киргач, уйидаги доим сиғинадиган бутни болта билан чопиб, парча-парча қиларкан "كنا معك في غرور" яъни, "сенга ибодат қилиб, алданган эканмиз!", дер эди.

Бу аёл обрўли ва шарафли хонадон вакили эди. Отаси Утба ибн Рабийъа қурайш аслзодаларидан ва оқил кишиларидан бири ўлароқ ўз қавмида жуда ҳам ҳурматланарди.

Ҳинд Абу Суфён ибн Ҳарбга тегишдан олдин Фокиҳ ибн Муғийра исмли бирисининг никоҳида эди. Унинг меҳмонлар учун мўлжалланган ҳовлиси бўлиб, кеча ёки кундуз демасдан мусофирлар изн сўрамаган ҳолда ҳам у ерга кириб келаверар эдилар. Яъни, Фокиҳ азбаройи меҳмондўст ва мусофирпарварлигидан меҳмонларга шундай шароит қилиб қўйган эди.

Бир куни тунда хотини билан ётоқда экан ўрнидан туриб, аёлини уйғотмасдан кўчага чиқиб кетади. Бу вақтда йўли тушганда уникига қўноқ бўлиб, келиб турадиган танишларидан бири келиб қолди. Уйга кирса, уйқудаги аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мусофир дарҳол уйдан ташқарига чиқиб кетди ва йўлда Фокиҳга йўлиқди. Аммо, хижолат бўлганидан, кўришмасдан бошқа тарафга бурилиб кетди.

Фокиҳ уйга шаҳд билан кираркан, тўшакда ухлаб ётган аёлини уйғотиб, ҳузурингдан чиқиб кетган ким эди, дея қаттиқ сўроққа тутди. Аёл: "уйқуда эдим, ҳеч кимни кўрмадим. Сен уйғотмасанг ҳалиям уйқуда бўлардим", деди. Бироқ, Фокиҳ бунга ишонмади ва "отангнинг уйига кет!", дея уйдан ҳайдаб, талоғини берди.

Ҳинд отасининг уйига кетди. Одамлар уни гап-сўз қилишди. Қавмида ҳурмат ва обрўга эга бўлган Утбага бу ишлар оғир ботди. Ва қизидан бўлган воқеани рўй-рост айтишини талаб қилди. Ҳинд эрининг туҳмат қилаётганини айтди. Аммо, унинг туҳмати сабаб Утба хонадонининг обрўсига ёпишган номус доғини ювиш лозим эди. Бунинг учун жоҳилият арабларининг ўша пайтдаги одатига кўра Ямандаги машҳур бир коҳин ҳузурига бориб, куёви билан даъволашадиган бўлди.

Ҳар икки томондан бир неча чоғлик инсонлар кичик бир карвон бўлиб, Яманга йўл олдилар. Коҳин яшайдиган шаҳар бўсағаларига яқинлашганларида Ҳинднинг юзини маҳзунлик қоплади. Буни кўрган отаси, қизини "айбдорлигидан шу аҳволга тушяпти", деб ўйлаб "қизалоғим, сафарга чиқишимиздан ҳамма хабар топишидан олдин бўлса, бўлмасмиди шу нарса?!", дея маломат қилди. Бунга жавобан Ҳинд "отажон, Аллоҳга қасамки, бирор ёмон иш қилганим учун ғамгин бўлмаяпман. Лекин, сизлар янглишиши мумкин бўлган бир инсон боласининг ҳузурига кетяпсиз. Агар у адашиб, мени бирор ёмон хислат билан атаса, бу нарса одамларнинг тилида достон бўлиб қолади. Шундай хавотирдаман", деди.

Коҳин ҳузурига келдилар. У Ҳинднинг ўзига қилинган туҳматдан поклигини айтди ва "келажакда Муовия исмли бир подшоҳ дунёга келтирасан" дея башорат қилди. Бу гапни эшитган Фокиҳ дарҳол унинг қўлини тутиб, у билан ярашиб олмоқчи бўлган эди Ҳинд ундан ўз қўлини шиддат билан тортиб олди ва "мендан нари тур! Аллоҳга қасамки, бундан буёғига сен билан менинг бошимни бир ёстиқ асло жамламайди. Ўша подшоҳ ҳам сендан бошқасидан бўлишига ҳарис бўлгум!" деди.

Шу тариқа, Утба хонадонига етказилган ор доғи ювилиб кетди. Бироқ, Ҳинд туҳмат қилган кишига қайтишни истамади. Кейинчалик, отаси уни Абу Суфёнга турмушга берди. Ва ундан Муовия (разияллоҳу анҳу)ни дунёга келди.

Ҳинд бин Утба мағрур ва иззат-нафсли аёл бўлиши билан бирга ниҳоятда ақлли ва доно ҳам эди. Юқорида зикр этилган кўнгилсиз воқеадан сўнг отасига бир куни шундай деди: "Отажон, манави инсонга турмушга бераётганингизда мендан фикримни сўрамаган эдингиз. Унинг табиати ва хислатлари ҳақида хабар бермаган эдингиз. Оқибати нима бўлгани ўртада. Сиздан ўтиниб сўрайман, бундан кейин токи, ҳолатини менга арз қилмагунча ҳеч кимга мени бериб юборманг", деди.

Ziyo Ashraf

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat