IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Қани энди фақат Қуръон билан банд бўлсам!

Суфён Саврий айтадилар: «Қанийди, мен фақат Қуръон билан банд бўлсам».

Суфён ибн Уяйна раҳмаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳга қасамки, сизга Аллоҳдан севимлироқ нарса бўлмагунича бу ишнинг чўққисига чиқа олмайсиз. Бас, ким Қуръонни яхши кўрса, Аллоҳ уни севади».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Агар илм истасангиз, бас, Қуръон билан машғул бўлинг, чунки унда аввалгилар ва кейингиларнинг илми бор».

Бизнинг салафларимиздан бири: «Қуръондан қанча кўп тиловат қилсам, вақтим шунчалик баракали бўлади ва насибам ўн қисмга етгунча кўпаяверди», дедилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қуръонни ўрганинг ва уни фарзандларингизга ўргатинг, чунки У ҳақида сўралурсиз ва У билан ажрга эга бўласиз».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🏙️ Тўрақўрғон вақти билан

29 Март Жума 2024 Йил

🌅 Саҳарлик вақти 04:41

📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
"Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар."
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ».

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

☪️ Рамазон ойининг учинчи жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг жума куни

🗓 29 март, 2024 йил
🗒 19 рамазон, 1445 йил
 
Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!🤲🤲

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қачонки инсон вафот этса, амали кесилади.
Фақат уч нарсадан:
жорий садақадан,
манфаат олинадиган илмдан
ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари. “Риёзус солиҳийн лил атфал” китоби.

____
Ё Раббим ! Умримизга, амалимизга, зеҳн-у илмимизга, ризқ-у давлатимизга Ўзинг файз-барака ато этгин. Бизни ва зурриёдларимизни бу дунёда, у дунёда солиҳ бандаларинг қаторида қилгин, илоҳим. Амийн !

Жума айёмингиз хайрли бўлсин, биродарлар!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КЕЧАНИНГ УЧДАН БИРИ ҚОЛГАНДА ДУО ҚИЛИШ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", дедилар".
Шарҳ: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига Ўзига лойиқ тушиш ила тушади. Биз унинг кайфиятини била олмаймиз. Бундан У Зотга нуқсон лозим ҳам бўлмайди.
Мазкур тушишни ҳадисда зикр қилишдан мақсад, дуо ва ибодат мазкур вақтда афзал ва мукаммал эканини билдиришдир. Ким шу вақтда дуо қилса, дуоси қабул бўлиши эҳтимоли кучли. Бу дуо намозда бўладими, намоздан кейин бўладими ёки намозсиз бўладими - барибир. Аммо намозда ёки намоздан кейин бўлса, афзалдир.
Шунинг учун эркагу аёл мўмин-мусулмонлар яхши тадбир қилиб, уйқу соатларини ҳам режали қилиши, кечанинг учдан бири қолганда кўпроқ туриб, нафл намозлар ўқиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул қилади, сўралган нарсаларни беради, мағфират сўралса, гуноҳларни кечиради.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ислом умматининг баракасини саҳарда қилиб қўйган. Саҳар пайти барака чоғи ҳисобланади. Шунинг учун ким саҳархез бўлса, саҳарда бедор бўлса, бу вақтда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилса, умри баракали бўлади, камбағаллик ундан узоқлашади, топганига барака кириб, бой-бадавлат бўлиб юради.
Бу ҳақиқатни тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқалар қўй билан итни мисол қилиб келтирадилар.
Қўй одатда битта, гоҳида иккита туғади, ит эса етти-саккизталаб туғади. Қўй ҳар куни, ҳар ерда сўйилади, лекин камайиб кетмайди, қаёққа қарасангиз, қўйлар юради.
Ит эса ҳеч кўпаймайди, мудом қувғинда бўлади.
Бунга итнинг кечаси билан ҳуриб, у ёқдан-бу ёққа югуриб, саҳарга яқин ухлаб қолиши сабаб экан.
Қўй эса шом вақтида ухлаб, саҳарлаб уйғониб олади, бедор бўлади. Уламолар бу ҳодисадан улуғ бир ҳикматни истинбот қилиб, буни сизу бизларга насиҳат тарзида айтган эканлар.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#сарказм

Абдураҳмон исмли киши Умра сафаридан қайтиб, уйи яқинидаги дўконга кирибди ва дўкон эгасидан қарз дафтарини беришини сўрабди.

Дўкон эгаси Абдураҳмон ака ҳақиқий мусулмон экан, қарз қайтариш кераклигини унутмабди, - деб ўйлаб, қарз дафтарни узатибди.

Абдураҳмон ака қарз дафтарига ўзининг исми ёнига "Ҳожи" сўзини қўшиб ёзишни талаб қилиб, ёздириб, чиқиб кетибди…

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ: “Онасининг унга бўлган фазлини унутган ёки “уф” калимаси билан бўлсада, унга ёмон муомалада бўлган инсонни кўрсангиз, унга ишоч билдирманглар, унга суянманглар. Чунки сизлар унга қанча яхшилик қилсангларда, онасини унга қилганини ўндан бирини ҳам етказа олмайсизлар. Онасининг фазли ва жуҳди, эътиборини унутган сизнинг яхшилигингизни ёдда тутиб, фазлингизни зикр қилади деб ўйлайсизми?
Бир куни тобеинлардан бири бетоб бўлди. Онаси уни зиёратига келганди, ўрнидан туриб, яхши кийимларини кийди ва худди ҳеч нарса етмагандай ўтирди. Онаси кетган эди, (касалининг зўридан) ҳушида кетиб йиқилди. Ундан бу ҳақда сўрашса: “Фарзандларга етган алам, дардлар оналарнинг қалбларини азоблайди...”, деб жавоб берди.
Балким ота-онанг сен хоҳлаган барча нарсаларни сенга бера олмагандирлар. Лекин, таъкидки, улар ўзлари эга бўлган барча нарсасини сенга тақдим этишган.
“Роббирҳамҳумаа камаа роббаяний соғийро, Аллоҳуммарзуқна бирру валидайни аҳййаан ва амваатан”.

Маъноси: Роббим улар менга кичиклигимда раҳм қилганлари каби уларга ҳам раҳм қилгин! Аллоҳим, ҳаёт бўлишсин, вафот этган бўлишсин, ота-онага яхши муомала қилиш ила бизни ризқлантиргин!

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🕌 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

#juma #жума
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#MAQOLA
#AYOLLAR_SAHIFASI

ISLOMDA AYOLNING ILM OLISHI JOIZ BO'LGANIDEK, ISHLASHI HAM JOIZDIR

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Kamoliddin domla Hamraqulov,
Norin tumani "Haqqulobod" jome masjidi imom xatibi


🌐Batafsil o'qish

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА
#ЗАКОТ

РАМАЗОНДА ЗАКОТ БЕРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Хамрақулов Нуриддин,
Учқўрғон туман "Саттибой халфа" жоме
масжиди имом ноиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Odilxon)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#РАМАЗОН_2024

📝 РАМАЗОН - ҲАМЖИҲАТЛИК ОЙИ

🎙 КАМОЛИДДИН ХАМРАҚУЛОВ,
Норин тумани бош имом-хатиби


🌐 Saytdan ko'rish
🎞Youtube dan ko'rish

Manba: 📺📺  📺📺

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хатми Қуръон одоблари

Хатми Қуръон чоғида риоя қилиш керак бўлган одоблар ҳам бор бўлиб, булар саҳобаи киромлар ва улуғ Қуръон устозларидан нақл қилингандир. Улардан асосийлари қуйидагилар:

– Бир ҳафтада хатм қилганда уни жума куни бошлаб, пайшанба куни тугатишни баъзи уламолар мустаҳаб санашган.

– Хатм қиладиган куни рўза тутиш. Буюк тобеъинлардан Талҳа ибн Мусарриф, Ҳабиб ибн Собитлар шундай қилишар эди. Бу ҳам хатм ва дуонинг қабул бўлиши умидида қилинадиган амаллардандир.

– Қуръон ўқиш одобларига риоя қилиш. Пок ҳолатда, пок кийимда, пок жойда, таҳоратли ҳолда, иложи бўлса, қиблага юзланган ҳолда бўлиш.

– Муносиб жой ва вақт танлаш. Хатми Қуръон ҳар хил ўйин‑кулги, шовқин‑суронлардан холи, осуда, қалбни ҳозирлашга монанд жойда бўлиши керак. Масжид‑мадраса, солиҳлар маскани, илм аҳли ҳузурида, умуман олганда, дуо қабул бўлиши умид қилинадиган ўринларда бўлса, янада яхши бўлади. Шунингдек, саҳар вақти, дуо қабул бўладиган соатларни танлаш мақсадга мувофиқдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat