IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
376 subscribers
6.96K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ХУШХАБАР: “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 30 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСОФИР НИЯТИНИНГ ЎЗГАРИШИ
#намоз

1182-CАВОЛ: 20 кунни ният қилиб, сафарга чиқдим. Етиб боргач, икки кун намозларимни муқим бўлиб, тўлиқ ўқидим. Кейин ўн кундан кейин уйга қайтадиган бўлиб қолдим, яъни жами ўн икки кун турадиган бўлиб қолдим. Энди қолган кунларда намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Камида 15 кун туришни ният қилиб сафарга чиққан киши, кейинчалик камроқ муддат туриши маълум бўлиб қолса ҳам то ортга қайтиб йўлга тушмагунга қадар намозни тўлиқ ўқишда давом этади. Бу борада фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَا يَصِيرُ مُسَافِرًا بِالنِّيَّةِ حَتَّى يَخْرُجَ
“(Муқим киши турган шаҳридан) чиқмагунича сафарга чиқишни ният қилишнинг ўзи билан мусофирга айланмайди” (“Фатавои Оламгирийя” китоби).
Демак, сиз ҳам ана шундай қиласиз. Чунки сиз 20 кун туришни ният қилиб келганингиз учун муқим бўлиб қолгансиз. Муқимликда турган инсон эса сафар қилиш ниятининг ўзи биланоқ мусофирга айланиб қолмайди, балки турган шаҳридан чиқиши ҳам керак бўлади. Шунинг учун сиз ўша ерда 10 кундан кейин қайтсангиз йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Унгача намозларни тўлиқ ўқишда давом этасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#инсон #шаъни #гуноҳ

Инсоннинг шаънини таҳқирлаш - оғир гуноҳ!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
“У ДЎЗАХДА!”.
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Фалончи аёл кўп нафл намозлар ўқийди, кўп нафл рўзалар тутади, кўп садақалар қилади, аммо тили билан қўшниларига озор беради!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-У дўзахда!
Ҳалиги киши яна деди:
-Фалончи аёл эса нафл намозларни оз ўқийди, нафл рўзаларни оз тутади, садақани оз беради, аммо қўшниларига озор бермайди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-У жаннатда!

Қўлтиғингизда бутун бир қуръон бўлганидан кўра ахлоқингизда битта оят бўлгани яхшироқ.
Мисвок суннат. Аммо инсонларнинг гўштини есангиз мисвок сизнинг тишингизни тозалай олмайди?!
Ҳадисларни ёдлаб олиш яхши нарса. Аммо кишилар орасида чақимчи бўлсангиз, фитначи бўлсангиз бунинг нима фойдаси бор?!
Оилангиз тарқалиб кетган бўлса тафсир китобларини уйингизда жамлашдан не фойда?!
Ҳамкасбларингиз ортидан хўжайинингизга ёмон гапларни ташисангиз тутган нафл рўзаларингиздан нима фойда?!
Бошингизда салла, соқолни қўйиб олгансиз. Аммо фақат ўзингиздан миннатдорсиз. Қолганлар сиз учун залолатда. Саллангиз ва соқолингиздан нима фойда?!
Тўғри, Аллоҳ ибодатни яхши кўради, аммо азиятни ёмон кўради.
Қиёматда тоғлар каби ажр ва ҳасанотларни кўтариб борганингизда дунёда азият берганларингиз уларни битта-битта сиздан тортиб олишади. Шу керакми сизга?!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тасбеҳ намози: Қийинчилик ва ғам-ғуссаларга даво бўлувчи намоз

Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини турли мусибатлар билан синаб, имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер…” (Бақара сураси, 155-оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган ибодат бу тасбеҳ намозидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга бундай дедилар: “Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқишдир. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: “Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар” деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукудан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракатда етмиш бештадир. Тўрт ракатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи” 
(Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Ибн Абу Сайф Яманий “Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа” китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: “Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди”.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: “Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим”, деган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1 Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган банданинг билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.
2 Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.
3 Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.
4 Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.
 
“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби асосида таёрланди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР

Сизга ёмонликни раво кўрганларни ёмонлигини кечирсангиз, Сиздан алоқани узган қариндошлар билан сийлаи-раҳимни тикласангиз, Сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга хадя улашсангиз, сизга ёмон муомилада бўлганларга ҳам мулойим бўлсангиз, албатта ажр ва ҳаловат топасиз...

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Ўтаётган кунларимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли... Тилагимиз, шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда фақат мамнун бўлайлик!

Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!
"Инсонлар қалбига яқинлашиш учун ўзида йўқ бўлган нарсани бор қилиб кўрсатадиган кишилардан ажабланаман. Ахир инсонларнинг қалби Аллоҳнинг қўлида-ку!".

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЖОЙ ҚОЛДИРИНГ!
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг "Адабул муфрад" китобида келади:
"Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу айтади:
"Муҳаббатинг ҳаддан ортиқ бўлмасин. Нафратинг нариги томонни ҳалок қиладиган даражада қаттиқ бўлмасин!".

Севсангиз ақлингиздан воз кечар даражада севманг. Чунки қалб ўзгарувчандир.
Эҳтиёт бўлинг! Кўпчилик кўпинча ишонган ва кафолатланган жойларидан зарба ейди.
Ўнта бармоғини ўзгалар учун шам ўлароқ куйдирганлар келажакда афсусдан тишлаш учун битта ҳам бармоқ топа олмай қолишлари мумкин!
Бировни ёмон кўрсангиз сулҳ учун жой қолдиринг. Чунки ҳолат ўзгарувчандир.
Жанжаллашганда рақибининг йўлларига тикан сочганлар куни келиб ўша йўлдан ялангоёқ ўтишларига тўғри келиб қолади.
Ҳамма кўприкни бузиб ташламанг. Куни келиб ўтишга йўл топа олмай қолишингиз мумкин.
Деворни баланд кўтариб юборманг. Куни келиб унинг тепасига чиқишга мажбур бўлиб қолишингиз мумкин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан фазлингдан сўрайман».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжиддан чиқса «Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ЎЛЧОВ
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Зикр мажлисларида қўлимда икки юз минг киши тавба қилди. Қўлимда икки юз киши исломга кирди. Ваъзларимдан қалби тош инсонларнинг кўзларидан ёш оқди. Бир куни ўтириб атрофимга қарасам ўн минг киши ўтирибди. Уларнинг барини қалби эриган, кўзларида ёш. Ўзимга дедим: "Улар нажот топиб сен ҳалок бўлсанг нима бўлади?!".
Сўнгра ишқ тили билан Роббимга ёлвордим:
"Аллоҳим! Саййидим! Агар эртага менга азоб берсанг буларга билдирма. Мен учун эмас, Ўз олийжаноблигингни сақлаш учун. Улар: "Ўзи томон даъват қилганни азоблабди", дейишмасин!".

Дўстим! Ўзидан ажабланган киши Аллоҳга ҳеч қачон ета олмайди. Солиҳлар Аллоҳга яқинлашишгани сари олдин ҳис қилмаган ожизликни, нуқсонни ҳис қилишган. Сабаби, инсон яқинлик таъмини тотса, узоқликдан бир қисм йўқолади. Бу худди олим ва жоҳилнинг аҳволига ўхшайди. Жоҳил ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди. Олим эса ҳали кўп нарсани билмаслигини билади.
Инсоннинг жоҳиллигини таълим олишгина фош қилади. Жоҳил эса билмаган нарсаларидан жоҳилдир. Шунинг учун у ўзини замона алломаси деб ўйлайди.
Иймон билан ҳам иш шу. Садақа қиладиган киши ўз нуқсонини ҳис қилади. У ўз садақаси билан кичкина ёриқнигина ёпдим деб ўйлайди. Ўзи учун яшайдиган киши эса "роҳат"да яшайди.
Жоҳиллик гоҳида худди ҳайвон неъмати каби аччиқ неъмат бўлади. Азоб ҳам йўқ, ҳисоб ҳам йўқ. Дунё ҳам йўқ, охират ҳам йўқ.
Нафл рўза тутиб юрган киши одатий рўзасини бир кун тута олмай қолса ўзини ожиз, нуқсонли санайди.
Бу ишлар билан машғул бўлмайдиган киши бу ишлардан маҳрумлик азобини ҳам билмайди. Чунки у аслида бу нарсаларнинг борлиги ҳаловатини ҳам билмайди.
Менга ишон, агар кечаси таҳажжуд намози ўқийдиган кишини намозидан маҳрум қилиб боғлаб қўйганингда уни Роббиси ҳузурида туришга муштоқ бўлиб йиғлаганини кўрар эдинг.
Аксинча, бу лаззатни тажриба қилиб кўрмаган кишининг тўшаги жаннатидир!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Замахшарийнинг таъкидлашича, тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Аёл қандай хилқат биласизми? Билмайсиз!

Турмуш ўртоғимга ёқишим учун нима қилсам экан. Кўчада «чиройли» аёллар кўп. Буларни эса пули.
Ҳа-я, келишларига яхши кўрадиган таомини таёрласам.
Кир, дазмол, кўча-ҳовли, болалар, идиш-товоқ... Хали анча вақтим бор, бир қўлбола манти қилай.
Ойна олдига боришга имкони бўлмай, танқис таом суювчиси кириб келади. Ишданми, чарчаган.
Кун бўйи унинг хаёли билан тиним билмаган аёлга озгина эътибор, ҳа, майли.

Кўчада «чиройли» аёллар кўп.

Нега энди аёл турмуш ўртоғининг кўнглига, катта боласининг дидига, кичигининг эркалигига хуллас ҳаммага ёқиб қолиш учун ҳаракат қилаверади. Оиладаги бошқа хилқатларни айтмадим. Касал қайнона демадим, инжиқ қайнота демадим, гапчи амма, қизини шу ҳовлига келин қилиб беролмаган хола демадим. Қолганини айтмадим.
Вазифаси шуда...денг. Уни жони 40 та денг. Деяверинг.

Сиз бирон марта бўлса ҳам аёлингизга ёқишга ҳаракат қилганмисиз. Уни кўнгил тубидаги бокира туйғусига меҳр берганмисиз? Менга сени омонат берган Роббимга ҳамд деганмисиз.

Касал бўлса ёқмайди. Эҳтиёжини инжиқлик, қалб оғриғини нозиклик, чарчоқларини ожизалик хуллас таърифларингиз кўп.

Бир марта бўлсаям унинг кўзларига қаранг, яхшилаб қаранг. Дунёингиз остин устун бўлгувси ҳайратни кўрмасангиз, одам эмассиз. Кўзларига қарай олишга хақлиман деб билсангиз қаранг! Дош беролсангиз агар унинг кўзларига қаранг!

Сиз англамас дунёни қалбига яшириб олган бу кўзлар, бир куни сизга «ёқиш» туйғусидан толиқиб қолмай туриб, аёлингиз кўзларига қаранг!

Тан олмаймизку, лекин жуда тўғри гаплар!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#мозийга_назар

1917 йилда Ироқ ҳудудларидан бирига кирган инглиз генерали
Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолди. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдирди.

Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда мухим нарса эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларни ярмини сотиб олса бўларди.

Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади.
Генерал бунга кўнмади, итини сўйишни буюрди.

Чўпон итини сўйди. Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди.
Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.
Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади.

Чўпон сакраб туриб:                                                      
- Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.
Генерал Муд:
- Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз!
Сен уч фунт стерлинг учун энг вафодор дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга ҳам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди - деди.

Сўнг аскарларига юзланиб:
- Билингки, бу ерда бу каби ақл эгалари бор экан, ҳеч нарсадан қўрқмасангиз ҳам бўлади - деди.

Доктор Али Вардий,
"Ироқ тарихидан ижтимоий лавхалар" китобидан.


✍️Бу қиссада мол-дунё учун ҳар нарсага тайёр заиф нафсларнинг жамиятда мавжудлиги ва улар ҳар қандай душманга ўз жамиятини парчалаб, мустамлака қилишига хизмат қилиши кўрсатилган.

Минг афсуски, тарихда шаҳарларимиз дарвозаларини очиб берганлар бўлган. Ҳозирги авлод эса ота-боболари қирғин қилинган ва қирғин қилганлар учун бутхона тиклаб қўйган.

🟢 @tartil_uz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен - Саломсан, салом Сендандир. Табарруксан, эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, сўнг «Аллоҳумма антас салаам ва минкас салаам, табаарокта йаа зал жалаали вал икроом» дер эдилар».
(«Саҳиҳи Муслим», 591)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat