IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
365 subscribers
6.34K photos
2.62K videos
47 files
11.9K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Мулоҳаза

ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМА

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ маййит дафн қилинганидан кейин қабр олдига келиб турдилар-да, ёнларида турган бир кишига қараб:

– Нима деб ўйлайсан, агар бу маййит дунёга қайтиб келганида, нималар қилган бўларди?- дедилар.

– Намоз, Қуръон ўқиган, истиғфорлар айтган ва охирати учун яхшиликларни ғамлаган бўлар эди,- деди у киши. Шунда Ҳасан Басрий:

– У-ку фурсатни бой берди, энди сен бор имкониятларни ғанимат бил!- дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мулоҳаза

​​АХИР БУ ОХИРГИ КЕЛИШИМ ЭМАС!

Ўлим фариштаси ҳар бир уйга бир кунда уч марта назар солади. Кирган уйида кимнинг ризқи тугаб, умри поёнига етган бўлса ўша одамнинг жонини олади. Ўлим фариштаси вақти-соати битган одамнинг руҳини олгач, бутун оиласи, яқинлари йиғини бошлайдилар. Шунда фаришта уйдан чиқиб кетишидан олдин уй одамларига юзланиб:
- Ахир бу менинг охирги келишим эмас! Мен ҳали бу уйга то ҳамманинг руҳини олгунимга қадар келавераман, - деб айтади. Афсуски уйдаги одамлар фариштанинг бу гапларини эшитишмайди. Агар эшитганларида эди ўлик қолиб, ўзлари учун йиғлаган бўлардилар».

✍️
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МУЛОҲАЗА

Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашади.
– Ким оёқ узатиб ётаверишни лозим тутса, муроду мақсадидан маҳрум бўлади.
– Ким уйқуни кўпайтирса, атрофидагилар ундан ўзиб кетади.
– Ким амални тарк қилса, орзу-умидлар ҳам уни тарк қилади.
Чўққига кўтарилишнинг асоси ўриндан туришдадир.
Аллоҳ Қуръони каримда:
"Эй ўраниб ётувчи! Кечани (ибодатда) тик туриб ўтказ!" (Муззаммил сураси, 1-2-оятлар).
"Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир!" (Муддассир сураси, 1-2-оятлар), деб айтган.


Икки оятда ҳам "Ўрнингдан тур", демоқда.
Умр қисқадир, оқибатни ўйлаб, аниқ бир режа тузинг. Бу режада фақат ниятни тўғри олинг, хар-бир муваффақият Аллоҳ учунгина бўлсин. Оқибат эса фақат Бир гуруҳ жаннатга ва яна бир гуруҳ дўзахга равона бўлишлигидир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МУЛОҲАЗА

Биз шундай бир замонда яшаяпмизки....

Агар сен ҳақинда бир яхшиликни эшитсалар,  уни махфийлашади.
Агар сен ҳақинда бир ёмонликни эшитсалар ҳамма ерга овоза қилишади.
Агар сен ҳақиндан ҳеч бир нарса эшитмасдан қолсалар камситишади..

Таржимон: Жаъфархон Суфиев.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat