IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
БОМДОДНИНГ ФАРЗИГА ЕТИБ КЕЛГАН КИШИ СУННАТНИ ЎҚИЙДИМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқиса, ҳеч бўлмаганда фарзнинг бир ракатига улгурадиган бўлса, суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Мана шунда ҳам суннат, ҳам жамоатнинг фазилатига эришади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْصَلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الْصَلاَةَ»
(رواه الإمام مسلم والإمام ابن ماجة عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ким намоздан бир ракатни топса, ҳақиқатан ўша намозни топибти” (Имом Муслим ва Имом Ибн Можа ривояти)”.

Бундай ҳолатда суннатни фарз ўқилаётган сафда ўқимайди. Чунки уламолар бундан қайтарганлар, макруҳ бўлади. Балки, имкон бўлса, бошқа хонада ёки сафдан узоқроқ жойда ўқиб, тезлик билан жамоатга қўшилади. Агар суннатни ўқиса, фарзнинг бир ракатига ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни ўқимасдан, фарз ўқиш учун жамоатга эргашади. Чунки жамоатга эргашишнинг савоби суннатни ўқиш савобидан кўпроқдир. Жамоатни фазилати ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً»
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)”.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, бомдоднинг фарзига қўшилгани сабабли ўқилмай қолган бомдоднинг суннатини фарздан кейин ўқилмайди. Балки суннат бундай кишидан соқит бўлади. Чунки бомдодни суннати фақат бир ўринда қазо қилинади. У ҳам бўлса, бомдоднинг суннати фарзи билан бирга қазо бўлиб, бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса, фақат фарзи ўқилади. (“Фатҳу бабил иноя” ва “Ҳидоя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Жоҳил, билимсизни ўқитса бўлади, бемеҳр, қаттиққўлни юмшатса, мулойим қилса бўлади. Лекин камситиш ва таҳқир остида тарбияланиб қолган хор кимсанинг қалбига ҳақиқий мардлик ва эркакликка элтувчи иззат, ғурур ва олийжанобликни экиш амримаҳолдир...

Ибн Бадийснинг “Асарлар” китобидан.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#машҳур_қорилар



🎙Шайх Бандар Балила томонидан гўзал тиловат эшитиб роҳатланинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Бир донишманддан:
Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.

Роббим мунофиқлардан қилмасин...
Рабиъ ибн Ҳайсам йўлдаги чиқиндиларни териб оларди-да, бу онамга ва мана бу отамга, дерди.
Яъни, ишининг савобини уларга бағишлар эди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Қалб – Aллоҳнинг омонати.

Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз? Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга топланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди. Aгар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат… каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга охшаб қолади.

(Тоҳир Малик “Меҳмон туйғулар ” китобидан)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур

Муаммо - зое қилган йилларингизда эмас. Балки умрингизнинг қолганида ҳам, дунёга айни тушунчаларингиз билан юзланмоғингиздадир.

Мустафо Маҳмуд

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҒАНИМАТ

1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингиз жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
(«Аҳзоб сураси» 35 оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Руқиячи ва жинкашнинг фарқи

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Жин» сураси

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида «Аллоҳумма инний аъуузубика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули ъаафийатик, ва фужаа`ати ниқматик, ва жамиъи сахотик», бор эди».
(Муслим ва Абу Довуд ривоятлари)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАОМЛАНИШДАГИ СУННАТЛАР

🔶 1. Қўлни ювмоқ. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювмоқ фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир».

🔶 2. «Бисмиллаҳ» демоқ.
🔶 3. Ўнг қўл билан емоқ.
🔶 4. Таомни ўз олдидан олмоқ.
Бу уч суннатни қуйидаги ҳадис жамлаган:
«Ҳой болакай, Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан ол».

🔶 5. Тушиб кетган луқмани олиб еб қўймоқ.
«Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин» (Имом Муслим ривояти).

🔶 6. Имкон бўлса, учта бармоқда емоқ.
«Набий ﷺ учта бармоқ билан ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ ﷺ аксар ҳолда шундай ер эдилар.

🔶 7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтирмоқ.
Ҳофиз Ибн Ҳажар ўзининг «Саҳиҳи Бухорий»га ёзган шарҳида буни мустаҳаб деган.

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ҳаёт...

Ҳаёт шахматга ўхшайди. Бирор ҳаракатни бошлашдан олдин, яхшилаб ўйлашинг лозим.

Изоҳ:

Дарҳақиқат, дунё шахматга ўхшайди. Оқ ва қора катаклар кун ва тунни билдиради. Доналарнинг бир хил эмаслиги эса одамларни ҳар хил ҳолат ва ҳар хил вазифада бўлишига далолат.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#динда_ғулувга_кетиш_иллати

"Деярли барча мусулмон ўлкалари Динда ғулувга кетганларнинг дастидан жонда, молда ва обрўда талафотлар кўрди ва кўрмоқда. Шунингдек, номусулмонлар ҳам бу балодан насибасиз қолмади. Иккинчилари дод солиб дунёни тўлдираётган бўлсалар ҳам, биринчилари асосий жафокашлар экани ҳаммага маълум. Ғулувга кетганларнинг «Динга амал қиламан» деб, ўзларича олиб борган фаолиятлари натижасида динимизга қарши руҳият дунёни босиб кетди. Бошқалар қолиб, баъзи мусулмонман деб юрганлар ҳам Ислом ҳақида ҳар хил бўлмағур гаплар айтишдан тоймайдиган бўлиб қолди.
Ушбу ва яна айтиб ўтилмаган бошқа мусибатларга асосий сабаблардан бири ғулувга кетиш деб баҳоланмоқда. Шунинг учун динда ғулувга кетганлар кўтарган масалалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда ечимлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлишимиз жуда ҳам зарур".

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📚"Васатия — ҳаёт йўли" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
⚡️2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди!

Ўтган йилни сарҳисобини қилиб, 2024 йилда умримизга умр қўшилишини, савоб ва эзгу ишларимизнинг кўпайишини ният қилиб, яқинларимизга ҳам ушбу тилакларни билдириб, жонажон Ватанимизга тинчлик, барқарорлик ва меҳнаткаш халқимизга фаровонлик тилайлик!
    Аллоҳ таоло барчамизга икки дунё саодатини насиб айласин, халқимизни тинч ва фаровон ҳаётга муваффақ қилсин! Омин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌹 Равза — боғ деган маънони билдиради.
🤲 Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📝Аёл қадри баланд бўлса, бахти ҳам бутун бўлади

🎙 КАМОЛИДДИН ҲАМРАҚУЛОВ
Норин тумани
бош имом хатиби

🌐Сайтдан кўриш
🎞Ютубдан кўриш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
“Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур”, Талоқ сураси, 7-оят.
Изоҳ: «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», Тавба сураси, 40-оят.
«Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур», Наҳл сураси, 127-оят.
«Улар (ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма», Наҳл сураси, 127-оят.
«Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир», Шарҳ сураси, 6-оят.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МУЛОҲАЗА

Биз шундай бир замонда яшаяпмизки....

Агар сен ҳақинда бир яхшиликни эшитсалар,  уни махфийлашади.
Агар сен ҳақинда бир ёмонликни эшитсалар ҳамма ерга овоза қилишади.
Агар сен ҳақиндан ҳеч бир нарса эшитмасдан қолсалар камситишади..

Таржимон: Жаъфархон Суфиев.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat