IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ФИДЯ

@Savollar_kanal 14348-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 55да рўза тутишни 50 ёшимдан бошлаганман, Аллоҳ қабул қилган бўлсин, шу йил касал бўлиб тутолмадим, ман тутмаган рўзаларимни тутиб беролмийман, инсон тириклигида тутмаган рўзаларини фидясини бериш мумкинми? Чунки тутмаган рўзаларими фидясини бериш учун маблағ йўқ, васият қилиб кетиш учун мерос бўлиш керак, шунга маблағ бўганда бир йил бир йил қилиб берса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар беморлигингиз сабаб умрбод рўза тута олмасангиз фидя тўлайсиз, олдинги қазолар ва ҳозирда шу дард сабаб тута олмаётган рўзаларни ҳисоблаб тўланади. Агар тузалиш умиди бўлса унда фидя тўлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Audio
Намоз ўқимаган одам

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
КЪАБА ИЧИДА НИМА БОР?

@Savollar_kanal 14349-савол

Азиз шайх жаноблари ва мўмин биродарлар мани битта саволга аниқ жавоб топишимга ёрдам беринглар , "Аллоҳ" уйи бўлган қибламиз асоси Кабаий муаззамани ичида нима жойлашган? Базилар жаннатдан келган тош ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қиёматда киядиган кийимлари дейди. Яна бировлар яна бошқа нарса дейишади. Илтимос агар малол келмаса шу саволни жавобини айтсангиз.

ЖАВОБ:

Камина ходимингизга ҳам Аллоҳ таоло каъбаи муаззаманинг ичига кўп марталаб кириш бахтини ато қилиб келмоқда. Баъзи йиллари уч марталаб ҳам киришни ва у ерда кўплаб нафл намоз ўқиб дуолар қилишни насиб этди.Авваллари кирганимда кўрилган ҳолат ва нарсаларни қоғозга тушириб қўйган эдим. Энди уч юз саксон йил ўтгандан кейин қилинган таъмир ишларидан кейин каъбанинг ички кўриниши ҳақида икки оғиз маълумот бериб ўтишга ижозат бергайсиз.Каъбаи муаззамага унинг эшигига қўйилган кўчма зина орқали кирилади. Каъбага кириш учун, албатта, подишоҳнинг махсус амри бўлиши керак. Ўша амрга биноан содин - махсус ходим калит билан эшикни очади. Ҳозиргача Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган имтиёзга биноан Усмон ибн Толҳанинг авлодлари содинлик қилиб келмоқдалар. Эшик очилганидан кейин махсус қўйилган аскарлар қуршовидан ўтиб, берилган махсус ҳужжатни кўрсатиб зинага чиқилади ва тилло эшикдан каъбага кирилади. Каъбанинг ичига эшикдан бошқа ёқдан ёруғлик тушмайди. Каъбанинг ери мармар билан қопланган. Шунингдек, деворлари ҳам одам бўйидан баланд жойигача мармар билан қопланган. Ҳаммаёққа ўта хушбўй миску анбарлар суртиб ташланган.Каъбанинг эшигидан тавоф қилиб юриб келгандаги биринчи бурчаги бир метрдан ортиқроқ ичкарига чиқиб туради. Олдинлари аввалги кичик эшик ўша чиқиб турган жойга суялган бўлар эди. Аммо охирги таъмирдан кейин ўша эшик кўринмай қолди.Каъбанинг эшигига кўндаланг равишда бир тўсини бўлиб уни учта устун кўтариб туради. Устунлар наршинкор қилиб ишланган. Тўсинга баъзи эски қандиллар осиб қўйилган. Икки устуннинг орасида бир сандиқ ҳам бўлиб унга каъбани тозалашда ишлатиладиган анжомлар жойланган.Каъбанинг шифти ва ён деворларининг одам бўйидан баланд жойи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» ёзилган яшил рангдаги ипак матоҳ ила қопланган.Каъбанинг ичига кириш бахтига муяссар бўлганлар хохлаган тарафга қараб икки ракъат намоз ўқиб дуо қилишаг шошиладилар. Аскарлар ва масъуллар чиқишни талаб қилишларига қарамай ҳамма кўпроқ намоз ўқишга ҳаракат қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЕТИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14350-савол

Ассалому алайкум! Динимизда етим боққан жуда катта савобга эга бўлади дейилган экан. Мен бир нарсага тушунмаяпман, ота-онаси бор, лекин улар болани меҳрибонлик уйига ташлаб кетган. Ана шу болалар ҳам етимлар сафига кирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отаси ўлган ва шаръий балоғатга етмаган бўлса етим ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Сотқинликдан сўнг дўстлик, садоқат қолмайди.
Хиёнатдан сўнг эҳтиром, ҳурмат қолмайди.
Кўнгил қолиб, ихлос қайтгандан сўнг асло ишонч қолмайди.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#tafakkur

Расулимиз вафотларидан кўра оғирроқ мусибат йўқ

Одамлар қашшоқлик қўрқуви туфайли камбағал, хорлик қўрқуви сабаб унинг асири бўладилар. Бу — жуда катта хато. Мўмин бандани тушкунликка туширадиган энг ёмон ҳолат аллақачон келиб бўлган деб билади. У ўзида бор нарсалардан тасалли топишга ҳаракат қилади. Худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Мусулмонлар мусибат вақтида мендан (жудо бўлгандаги) мусибатини эсласин. Улар мени (йўқотиш) каби (катта) мусибатга дучор бўлмаслар” (Имом Молик ривояти).
Ҳа, у зот алайҳиссаломнинг ҳаётлари мусулмонлар учун улкан неъмат, марҳамат эди. Сўнг барча инсониятнинг тақдирида бор иш содир бўлди ва у зот алайҳиссалом вафот этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилиш олдида барча мусибатлар ҳеч нарса эмас.
Инсон ўзи учун қадрли бўлган нарсасини йўқотишдан ёки кўтариши қийин мусибат остида қолишдан қўрқади. Аммо иккала ҳолат ҳам юз бергандан кейин вақти келиб ўтиб кетади.
Менинг яқин танишим бор эди. Жарроҳлик йўли билан оёғини кесишди. Мен уни юпатиш учун олдига бордим. Йўлда кетарканман, қуйидаги сўзларни айтишни ўйладим: “Биз сендан машҳур курашчи бўлишингни кутмаймиз. Сендан тўғри фикрлар ва порлоқ ғоялар кутмоқдамиз. Алҳамдулиллаҳ, бу нарса сенда бор”. Мен унинг олдига келганимда эса у менга бундай деди: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, оёқларим йиллар давомида мен билан яхши дўст бўлди. Диним саломат эканидан қалбим шод”.
Шундай экан, ҳақиқатни қабул қилишга ўзингизни тайёр тутинг. Рўй берган ҳодисага кўникиш ҳар қандай бахтсизликнинг оқибатларини бартараф этиш сари кўйилган биринчи қадамдир.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 20-Декабр, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلاَنِيَتِي وَاجْعَلْ عَلاَنِيَتِي صَالِحَةً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим бериб: «Аллоҳумма ижъал сарийротий хойрон мин ъалаанийатий, важъал ъалаанийатий соолиҳатан», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Донишманддан сўради
— Инсон қалби хақида жуда кўп тушунча мавжуд. Шундан энг соддасини айтиб беринг.
Шунда донишманд жавоб ўрнига ўқувчисини бир хонага етаклади. У хона ичида ўртада стол устида бир коса овқат турарди. У овқатдан хушбўй ҳид таралар эди. Шундоқ билиниб турар эди у овқат лаззатли экани. Сўлаги оқиб овқатдан тaтиб кўргиси келди.
Донишманд ўқувчисини бу хонадан етаклаб олиб чиқиб, иккинчи хонага таклиф қилди. Иккинчи хонага киришган эди ҳамки, у хона сассиқ бадбўй ҳидга чидаб бўлмас даражада эди. Ўртада столда косада овқат, аммо у косадаги овқатни бадбўй сассиқ ҳиди ҳамма ёққа анқиган эди. Иштаҳалар ёпилиб, у хонадан тезроқ чиқиб кетишга шошилди....
Ташқарига чиққанидан сўнг донишманд деди:
— Биринчи хона — гўзал қалбли инсон вужуди. Косадаги лаззатли таом уни қалби. Хар қандай одам ундан тотиб кўргиси келади. Иккинчи хона — ёмон қалбли кимса вужуди. Косадаги бадбўй сассиқ таом уни қалби. Ҳар қандай инсон у овқатни тотиб кўришдан бош тортиб қочадилар.

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ILM OLISH FAZILATI

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Elyorbek Mamadaliyev,
Namangan tumani “Muhammad Siddiq” jome masjidi imom-noibi


➡️➡️Batafsil

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ким бўлсанг ҳам ўзингдан кетиб қолма...

Унутма: бугун овчи бўлсанг, эртага ов ҳам бўлишинг мумкин. Шунинг учун ўзингдан кетиб қолма!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚАЗО ВА ҚАДАР

''На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда
(Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир''. (Ҳадид сураси, 22-оят).
Яъни инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган.
''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
Тўғриликка етишганинг хато қилмаганинг учун, хато қилганинг тўғриликка эришмаганинг учун эмас.
Мана шу ақида агар қалбингдан жой топиб, виждонингда қарор топса, балолар ато этилган нарсага, машаққат ҳадяга, барча воқеалар мукофот ва тақдирланишга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, унга мусибат етказади. Сен бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, уй ёниб кетиши каби нарсаларга дучор бўлсанг, Аллоҳ ўша нарсани тақдирингда битиб қўйган. Сенга шу ихтиёрий қилинган. Ихтиёр қилиш фақат Аллоҳнинг изнидадир. Ажримни фақат У беради. Гуноҳларни фақат У кечиради. Машаққат чекканлар қилган сабрлари ва Аллоҳдан рози бўлганлари учун зафарга эришади.
Ғазабланиш, шикоят қилиш, оҳ-воҳ айтишдан олдин қадарга таслим бўлиб, бехосдан афсус-надоматга тушишдан олдин ўлимнинг ҳақлигини, ҳар бир тирик жон каби сен ҳам ўлим шарбатини тотишингни тан ол. Шундоқ экан, сабабларни юзага чиқариб, чора-тадбирларни ишга солиб бўлганингдан кейин эҳтиёт бўлган нарсанг содир бўлса, хотиранг жам бўлаверсин. Чунки шундай бўлиши лозим эди. Сен ундоқ қилганимда бундоқ-бундоқ бўлар эди, деб айтма. Бу Аллоҳнинг тақдиримга битганидир. Унинг айтгани, хоҳиши бўлади, деб айтгин.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Фиқҳ_сабоқлари

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ҒУСЛ ҚИЛИНАДИ?

а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (эркак ва аёлнинг уруғлик суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга уруғ тўкилмаса ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки мазий (эркак шаҳватини ўйлаганида ёки хотинини қучоқлаганда жинсий аъзосидан чиқадиган оқ суюқлик) кўрганида.
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.
Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Раддул муҳтор" китобларида уйқудан уйғонган кишининг баданида намлик кўриши борасида ўн тўртта ҳолатни санаб ўтганлар. Шундан қуйидаги олтита ҳолатда ғусл вожиб бўлади:
1. Кийим ва бадандаги суюқликнинг маний экани аниқ бўлиб, шаҳватли туш кўргани ҳам ёдида бўлса;
2. Намлик маний эканлиги аниқ, лекин туши ёдида эмас;
3. Намликнинг мазий эканлиги аниқ, туш кўрганлиги ҳам ёдида;
4. Намликнинг маний ёки мазий эканлигидан шубҳа қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
5. Намликнинг мазий ёки вадий (пешобдан кейин аҳёнда чиқадиган оқ суюқлик) эканига шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса;
6. Намликнинг маний ёки киши шамоллаганда келадиган намлик эканлигида шак қилса-ю, лекин туши ёдида бўлса.
Қуйидаги тўрт ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди:
1. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлса;
2. Кийим ёки бадандаги намликнинг вадий экани аниқ бўлиб, туш кўргани ёдида бўлмаса.
3. Кўрган нарсасининг мазий экани аниқ бўлса, лекин туш кўрганлиги эсида бўлмаса;
4. Кўрган нарсасининг мазий ёки вадий эканига шак қилиб турса ва туши ҳам эсида бўлмаса.
Уч ҳолатда ихтилоф бор. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар қуйидаги ҳолатларда ҳам ғусл вожиб бўлади, деганлар:
1. Маний ёки мазий эканига шак қилса-ю, туш кўргани эсида бўлмаса;
2. Маний ёки вадий кўрганига иккиланиб қолса, кўрган туши ҳам эсида бўлмаса;
3. Маний ёки мазий эканига шак қилиб, туш кўрган-кўрмаганлиги эсида бўлмаса (булғанганини билмаса ҳам).

"Мўминниг меърожи" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
УЛАР ҲАҚИДА НИМА ДЕЙСИЗ?

“Агар сизга икки киши пашша сабабидан ўзаро жанжаллашишмоқда, дейилса, албатта, иккисини эсипастликда айблайсиз. Энди оламнинг турли бурчакларида Алллоҳ наздида пашшанинг қанотичалик қадрга эга бўлмаган дунё устида урушиб, талашиб-тортишаётганларга-чи: улар ҳақида фикрингиз қандай?”.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий
@mehrob

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақл нафсга рақиб қилинди. Нафсга эса орзулар ва шаҳватларни зийнатлаб кўрсатувчи шайтонлар ёрдамчи этиб кўйилди. Шундай экан, ақлнинг ҳам ёрдамчилари борлигини қандай инкор қилиш мумкин?! Ақлга энг ҳақли ёрдамчи бу пайғамбарлардир.

Имом Мотуридий. Китоб ат-Тавҳид.


@IxtiyorMargiloniy

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Дардим_ҳақида.

"Мутанаббий" (Ироқ) кўчасидаги энг ёши катта китоб сотувчиси айтади:
  "Мингдан ортиқ роман ўқиганман. Дунёнинг адабий харитасини ёддан биламан. Аммо инсонлар мен билан футбол ва помидорнинг нархи ҳақида суҳбатлашишади!".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat