IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.94K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Ибн Жавзий дедилар: «Солиҳ салафлардан бири ўзининг шогирдларига деди: «Мени олдимдан чиққанинглардан кейин алоҳида-алоҳида бўлиб, тарқалиб кетинглар. Шоядки, бирингиз йўлда кетатуриб Қуръон тиловат қилиб борар. Чунки кўришиб жамлансангиз гапга берилиб кетасизлар».
(«Сойдил хотир» китобидан)

Шайх Иҳаб Рамазон шундай тавсия қилар эканлар: «Дўстларинг билан ўзаро суҳбатлашишга ўтирган вақтингда саломга қўшиб аъуузуни ҳам айтиб қўйгин. Токи, фақат салом алик ва ҳол сўраш билан вақтинг зое бўлиб кетмасин».

Шахсий гап-сўз, суҳбатларни матлуб вирдлар (дарс ўқиш, Қуръон тиловати, зикр кабилар) дан кейинга қолдиринг.

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўқишга 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим. Намозларимни бутунлигича ўқиётгандим. Уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ. Уйимга бир-икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим. Бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим. Энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми ёки қаср қилибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вилоятингизнинг бошқа туманидан ўқиш жойингизга қайтишда яна ўн кундан кейин уйингизга қайтишни ният қилган бўлсангиз, мусофир ҳукмида бўласиз. Токи яна уйингизга етиб боргунча намозларни қаср қилиб ўқиб турасиз. Чунки сиз сафар масофасини қасд қилиб чиқиб, етиб келган жойингизда 15 кундан кам туришни ният қилгансиз.

Саволда уйингиз ва ўқиш жойингиз ўртасидаги масофа зикр қилинмаган. Биз айтган жавоб улар ўртаси уч кечаю уч кундузлик йўл (тақрибан 90 км) бўлганда мувофиқ келади. Агар масофа бундан кам бўлса, ҳар қанақасига муқим бўласиз ва доим намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#Қабр_зиёрати
#Дуо #Тиловат

1074-CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.
Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
قال في الفتح: والسنة زيارتها قائما، والدعاء عندها قائما، كما «كان يفعله - صلى الله عليه وسلم - في الخروج إلى البقيع
ثم يدعو قائما طويلا، وإن جلس يجلس بعيدا أو قريبا بحسب مرتبته في حال حياته.
Раддул муҳтор китобида айтилади: ""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".
"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради".
Яна шундай дейилади:
( قَوْلُهُ : وَلَا إجْلَاسُ الْقَارِئِينَ عِنْدَ الْقَبْرِ ) عِبَارَةُ نُورِ الْإِيضَاحِ وَشَرْحِهِ وَلَا يُكْرَهُ الْجُلُوسُ لِلْقِرَاءَةِ عَلَى الْقَبْرِ فِي الْمُخْتَارِ لِتَأْدِيَةِ الْقِرَاءَةِ عَلَى الْوَجْهِ الْمَطْلُوبِ بِالسَّكِينَةِ وَالتَّدَبُّرِ وَالِاتِّعَاظِ
“Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).
Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:
ولا يكره الجلوس للقراءة على القبر في المختار وكره القعود على القبور لغير قراءة
яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.
Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ
яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.
Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.

Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бемор #Фазилат

Беморларни зиёрат қилиш фазилати

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​#ТАФАККУР

Кишиларни мағфират умиди алдаб қўйди. Ҳатто шу сабаб дунёдан тавбасиз чиқишди. "Мен Раббимга чиройли гумондаман", дейишадию, лекин ёлғон гапиришади.

Агар чиройли гумонда бўлганларида амалларини чиройли қилишарди.

(Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БУГУНГИ КУНДАГИ АЁЛЛАРНИНГ ЖУДА КАТТА КАМЧИЛИГИ НИМА?

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Бугун аёллар она-ку бўладилар. Бироқ уларга болаларни қандай тарбия қилишлик маълум бўлмайди. Бу бечора ўзи тарбия топмаган бўлади, фарзандларига қандай тарбия беради. Бугун айнан шу асосий сабаб туфайли бизнинг муҳит, жамиятда болаларнинг тўғри тарбияси бўлмайди.

Бир вақтлар шундай эдики, оналар болаларни яхши тарбия қилиш учун жудаям кўп ҳаракат қилар эдилар.

Бугунги кунда мен фарзандимни Аллоҳга иймонли қиламан деган бирор аёл борми? Мен эртаю кеч таом егизаётиб фарзандимга ҳар ҳолатда рост гапиришлик керак деб тарғиб қиламан деган бирор аёл борми? Бу нарсаларга эътибор қилинмайди.

Ота бироз насиҳат қилса, она ўша заҳоти “катта бўлса, яхши бўлиб қолади” дейди. Ваҳоланки, болаликнинг ёмон одатлари, катта бўлганда ҳам йўқ бўлмайди. Бугун тарбия бўлмаслиги сабабли фарзандлар улғайганда, худди гуноҳдан нафрат қилинганидек, оталаридан нафрат қиладилар.

Бир вақтлар шундай эдики, аёл бомдод намозини ўқир эди ва фарзандини кўксига олиб гоҳо ёсин сурасини ўқиётган бўлар эди, гоҳо воқеа сурасини ўқиётган бўлар эди. Ўша вақтда боланинг қалбига Аллоҳнинг нурлари тушаётган бўлар эди. Бугун тонг вақтида боласини бағрига олиб Қуръон ўқийдиган ўша оналар қаерга кетдилар? Бугун эса қуёш чиқиб бўлди, бироқ бола ҳам ухлаб ётган бўлади, она ҳам ухлаб ётган бўлади.

Шом пайтида болани она бағрига қўйди. Бир ёқдан кўксига тутиб сут эмизяпти, шу билан бирга ўтирганча телевизорда драма (сериал) томоша қиляпти.

Эй, Она! Қачонки, сиз драма (сериал)да номаҳрам эркакларни томоша қилсангиз, мусиқа эшитсангиз ва гуноҳ иш қилсангиз ҳамда бундай ҳолатда болага сут эмизсангиз, у ҳолда айтингчи, сизнинг фарзандингиз қандай қилиб Жунайд Боғдодий бўлади? Айтингчи, бундай ҳолатда сизнинг фарзандингиз қандай қилиб Абдулқодир Жийлоний (қандай қилиб Имом Бухорийлар,Термизийлар) бўлади?"

Ўзимизни ўнглайлик!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبِّ ٱشْرَحْ لِى صَدْرِى، وَيَسِّرْ لِىٓ أَمْرِى، وَٱحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِى، يَفْقَهُوا۟ قَوْلِى

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббим, қалбимни кенг қил. Ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни еч. Токи, сўзимни англасинлар».

(Тоҳа сураси, 25-28 оятлар)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС БАЛКИ УЛКАН ГУНОҲДИР.
⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰
Абдумуталлим Мамадалиев,
Наманган туман "Турсун Ача" жоме
масжиди имом-ноиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Uzzini_uldirish_shahidlik_emas_balki_ulkan_gunohdir
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ТАКБИРИ ТАҲРИМА
⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Абдулбосит Юсупов,
Наманган шаҳри "Абу Юсуф" жоме
масжиди имом-хатиби
Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Батафсил ўқиш⤵️
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг (қарзни бермай) чўзиши зулмдир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Қарзни тўлашга қодир бўла туриб, уни тўлашдан бўйин товлаш зулм экани айтилмоқда. Чунки қодир бўлса, қарзни тўлашга ошиқмоғи лозим эди. Уни кечиктириш ҳалол эмас. Агар қодир бўла туриб қарзини узмаса, зулм қилган бўлади. Аллоҳ бу ҳолга тушиб қолишдан асрасин. Зулм Қиёмат кунидаги зулумотдир. Демак, қарзни узмасдан уни чўзиб юрган одам ҳар соат, ҳар лаҳзада гуноҳи зиёда бўлиб бораверади, Аллоҳ сақласин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
Шайҳ Абдуллоҳ Комил томонидан  гўзал тиловат


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Адолат #Мақолалар

▪️ Адолатнинг кушандаси порахўрликдир

▫️ Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабатларда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик ҳукмрон бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида ўзаро муомалада  порахўрлик ва савдо-сотиқ ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир…-Тўрақўрғон туман «Исҳоқхон тўра» жоме масжиди имом хатиби, модул таълим тизими талабаси Суфиев Жаъфархон

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39987

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🌙 Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати бўйича эслатма

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда, яъни таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

🏫 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

➡️ Абитуриентлар
ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида хабар берган эдик. Бу ерда ўқишингиз мумкин.

📚 Олий диний таълим муассасаларида:

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

🔸Ҳадис илми мактабида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
“Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Диний таълим муассасаларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бемор #Фазилат

Беморларни зиёрат қилиш фазилати

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim
БИР МУҲИМ НАСИҲАТ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Диндорликнинг асосий мадори бир улуғ одамга ихлос (муҳаббат) қўйиш ва унга бўйсунишдир.
Лекин ихлос қилинаётган киши ҳақида ниҳоятда эҳтиёткорлик билан сўраб-суриштириш керак. Акс ҳолда гумроҳ бўлиш эҳтимоли ҳам кўп, яъни йўлбошчилик учун танлаётган кишини аввал билганлардан яхшилаб, эҳтиёткорлик билан сўраб, текширсин, сўнг яхши бўлса, ихлос билан у кишига боғлансин. Акс ҳолда ундан қочсин».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ғийбатни эшитган кишига тўрт иш лозим бўлади.

Биринчидан, ғийбатни эшитган пайтда ғийбат қилинаётган инсон ҳақида ёмон гумонга бормаслик, у ҳақда зикр этилаётган ёмон сифатларни рост деб билмаслик, бошқа одамлар ҳузурида уни накл қилмаслик, ғийбат қилган кишини гуноҳи кабира қиляпти деб билиш, унинг гапини эътиборсиз деб ҳисоблаш, «Эҳтимол, ғийбат қилинган инсонга унинг адовати бордир, шунинг учун шундай гапларни гапираётгандир», деб ўйлаш лозим.

Иккинчидан, ғийбатни эшитгач, унга шерик бўлиб, мусулмон биродарининг қолган айбларини ҳам очмасин. Ғийбат қилувчи киши Аллоҳ таолонинг итобига қолади, агар мен унга шерик бўлсам, Аллоҳ таоло мендан норози бўлади ва қиёмат куни азоблайди, деган фикрда бўлсин.

Учинчидан, бир мусулмон биродарининг ғийбат қилинаётганини эшитса, ўша мусулмонни мақташни бошласин ва унга ёрдам берсин. Ажаб эмаски, шунда ғийбат қилувчи ғийбатдан тийилса.

Тўртинчи иш шуки, ғийбат қилувчини тил билан айтиб ёки қўл ва кўз билан ишора бўлса ҳам, ғийбатдан тўхтатиш лозим.

Агар бинамки нобинову чоҳаст,
Агар хомуш бинишинам гуноҳаст.

Назмий маъноси:
Агар кўрсамки кўр олдида чоҳдур,
Индамай ўтирсам, бешак, гуноҳдур.

Насрий баëни: Агар кўзи кўр кишининг олдида чуқурни кўрсам-у, индамай ўтираверсам, гуноҳдир.
Агар уни ғийбат қилишдан қайтариш имкони бўлмаса, ўша мажлисдан туриб кетиш туриб кетиш лозим.
Борди-ю, туриб кетишнинг ҳам иложи бўлмаса, у ҳолда бўлаётган ғийбатни дилда ёмон кўриб ўтириш керак. Рози бўлиб, жим ўтириш жоиз эмас.
Яна бир гап. Ғийбатчига «Жим бўл» деб туриб, лекин бўлаётган ғийбатни дилда хоҳлаб туриш мунофиқликдир.

“Ғийбат ўзи нима?” китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat