IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
371 subscribers
6.62K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#кун_эслатмаси

🌙  Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан».

Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ: Айтинг: «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийро, ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа ант, фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризоо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи робба, ва бил ислаами дийна, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росуула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

Зикрнинг маъноси:
«Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Роббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз тонг отганида: «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойро ҳаазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ، وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

🌙  Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
Байҳақий ривоят қилган
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
(Муслим ривояти)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

Зикрнинг маъноси:
«Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун: «Йаа ҳаййу йаа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир».

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».

Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар».
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

Зикрнинг маъноси:
«Роббим! Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим, уни Сенинг ёрдаминг билан кўтараман. Жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин, қолдирадиган бўлсанг, солиҳ бандаларингни муҳофаза қилганингдек уни ҳам муҳофаза қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ёнбошлаганда «Бисмика Роббий вазоъту жанбий ва бика арфаъуҳ, фа ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бимаа таҳфазу биҳи ъибаадакас солиҳийн», десин».
(«Сунани Термизий», 3401)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин».

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини юзларининг остига қўйиб, «Аллоҳумма қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак», дер эдилар».
(«Сунани Абу Довуд», 5045)


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ خَلَقْتَ نَفْسِي وَأَنْتَ تَوَفَّاهَا، لَكَ مَمَاتُهَا وَمَحْيَاهَا، إِنْ أَحْيَيْتَهَا فَاحْفَظْهَا، وَإِنْ أَمَتَّهَا فَاغْفِرْ لَهَا. اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Жонимни Ўзинг яратдинг, уни вафот этдирувчи ҳам Ўзингсан, унинг ўлими ҳам, ҳаёти ҳам Ўз қўлингда. Уни тирик қолдирсанг, паноҳингда асрагин, агар вафот қилдирсанг, мағфират қилгин. Аллоҳим, Сендан офият сўрайман».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида «Аллоҳумма холақта нафсий ва анта таваффааҳаа, лака мамаатуҳаа ва маҳйааҳаа. Ин аҳйайтаҳаа фаҳфазҳаа, ва ин аматтаҳаа фағфир лаҳаа. Аллоҳумма инни ас`алукал ъаафийата», дер эдилар».
(«Саҳиҳи Муслим», 2712)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй ушбу мукаммал азоннинг ва қоим намознинг Робби! Муҳаммад (алайҳиссалом)га васила ва фазилат бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми маҳмуд»да тирилтиргин».

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганда «Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид даъватит таа амма, вас солаатил қооима, аати Муҳаммаданил васийлата вал фазила, вабъасҳу мақоомам маҳмууданиллазий ваъадта» деса, Қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар». 
(«Саҳиҳул Бухорий», 4791)


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга раҳмат эшикларингни очгин».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжидга кирса «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан фазлингдан сўрайман».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжиддан чиқса «Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله

Зикрнинг маъноси:
«Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул қилдим, куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билан».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳ, таваккалту ъалаллоҳ, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» деса, шунда унга: «Бўлди, ҳидоят топдинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади, шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамни нима ҳам қила олардинг?» дейди».
(«Сунани Абу Довуд», 5095)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الله، الله رَبِّي لَا شَرِيْكَ لَهُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ! Роббим Аллоҳ, Унинг шериги йўқ».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан хавфсирасалар (қўрқсалар), «Аллоҳ! Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳ», дер эдилар».
(«Жомеъус-сағир», 6684)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat